26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пенсия жамғармасидан омонатни барвақт олиш мумкин!(ми?)

Элимиздаги нафақа тўловларининг янги қоидалари қабул қилинса-да, пенсияга тегишли масалалар бугунги кунда ҳам кун тартибидан тушгани йўқ. Қозоғистонликларнинг пенсия тўловларига доир тез-тез берадиган саволларидан бири – пенсия жамғармасидаги омонатни муддатидан аввал кимлар ва қандай олишлари мумкин? Олиш мумкинми ўзи? Биз шу савол билан меросхўрликка оид ишлар билан шуғулланадиган ҳуқуқшунос-иқтисодчи Симбат Жапаровага мурожаат қилдик. 

С. Жапарова бугунги кунда Қозоғистонда нафақа жамғармасини муддатидан аввал олишнинг машаққати кўп эканлигини айтди. Яъни, тўловларни эртароқ олиш учун жамғармадаги маблағ қиймати маълум бир талабларга мувофиқ бўлиши керак.

– Бугунги кунда элимизда эркакларнинг пенсия ёши – 63, аёлларники – 59 (2019 йил 1 январдан). Биринчи ҳолатда I ҳамда II гуруҳдаги ногиронларга ҳам муддатидан аввал тўловлар ағдарилаверади. Иккинчи ҳолатда Қозоғистон ҳудудидан ташқари минтақага доимий яшаш учун кўчиб кетганлар, учинчидан, вафот этган фуқаронинг меросхўрлари қонун бўйича пенсия омонатларини муддатидан аввал олиш ҳуқуқига эга, – дейди мутахассис.

Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқшунос бунгача вафот этган кишининг пенсия жамғармаси кимга қолишини тушунтириб берган эди. У марҳумнинг пенсия жамғармаси меросхўрлик йўли билан берилиши, агар васиятнома қолдирилмаса, қонун бўйича яқинларига тенг тақсимланиши айтилган. Шунингдек, С. Жапарова муддатидан аввал пенсия оладиганларнинг яна бир тоифаси – пенсия ҳисоб-рақамида маълум бир қийматда маблағи бор бўлган шахслар.

Агар пенсия ҳисоб-рақамини очиб, унга умуман пул ағдарилмаган бўлса ёки унда кам пул бўлса, у жамғармасидаги пулни муддатидан аввал ололмайди. Ҳозирги сўнгги қонунчиликка кўра, эркакларнинг пенсия жамғармасида 8 900 000 тенге, аёлларникида энг ками 12 477 000 тенге бўлиши керак. Ана шунча пули бор одам 50 ёшдаёқ пенсияга чиқиб, омонатини ўз ҳисоб рақамига ўтказиши мумкин, – дейди ҳуқуқшунос-иқтисодчи.

У пулнинг ҳаммасини бирдан ўз ҳисоб рақамига ўтказадими ёки иккига бўлиб ағдарадими, бу – унинг ўз хоҳиши деб тушунтирди С. Жапарова. Ушбу тўловлар амалга оширилган вақтда 10 фоизли солиқ ушлаб қолинади.

Пенсия жамғармасида шунча пул йиғилиши учун ой сайин аёлларимиз 40-41 минг тенге, эркаклар 30 минг тенгедан пул ўтказиб туришлари шарт.

– Элимиздаги ўртача энг кам маош (42500 тенге)ни эътиборга олсак, қозоғистонликларнинг кўпчилиги пенсия омонатини муддатидан аввал ололмаслиги аниқ. Сўнгги статистика маълумотларига кўра, Қозоғистонда ўртача пенсия – 85 785 тенге. Шу боис, бугунги кунда пенсия жамғармасидаги пулни эртароқ олиш (ҳиссадор маълум бир тоифага кирмаса) мумкин бўлмай турибди, – дейди Симбат Жапарова.

ҚозАхборот, 2019-08-22, 04:19 84
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.