26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кардиология марказида юрак алмаштирилади

Юқори технология кунлари” акцияси доирасида Астанадан уч олий тоифали врач – С. Алимбаев, Г. Шалатаева, Д. Суйгенбаев келиб, вилоят кар­диология марказида жа­ну­­­­­­­­­­­­­­­­­бийқозоғистонлик ҳам­касб­­ларга маслаҳатлар бе­­­риб, маҳорат сабоқлари ўтказишди. 

Улар вилоят кардиология марказида катта ёшдаги бемор­ларга кардио­жарроҳлик, арит­мологик ҳамда интервенцион тиббий ёрдам кўрсатиб, бир неча жарроҳиларни амалга оширишди.

Вилоят кардиология марказида 2009 йилдан буён очиқ юракка 2789та жарроҳи ўтказилган.

2011 йили Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги тиббиёт соҳа­сининг аритмология хизматини ривожлантириш мақсадида элек­трофизиологик аппарат мажмуа­сини ўрнатди. Шундан буён оғир юрак хасталигига учраган бемор­ларга турли операциялар ўтказиб келинмоқда.

Астаналик шифокорлар икки кун давомида вилоят туманларидан келган беморларни текшириб, маҳаллий жарроҳлар би­лан бир неча операцияларда қатнашишди.

Астанадаги 2-сонли кардиология бўлими мудираси Гулжан Мир­зах­мет қизининг айтишича, пой­тахтдаги кардиология марказида йилига 5 мингдан ортиқ жарроҳи амалга оширилади. 2012 йилдан буён Қозоғистонда 54 нафар бе­морнинг юраги алмаштирилди. Бундан ташқари, чет элда ҳам беш бола­нинг юраги алмаштирилиб, ҳозир улар  марказ назоратида. Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам 5 кишининг юраги алмаштирилган, 20 нафарига сунъий юрак қўйилган.

– Жанубда сурункали юрак етишмовчилигига дучор бўлган бе­­­­­­­­­морлар рўйхатга олиниб, бепул дори-дармон билан таъминланади. Сўнгги етти йил оралиғида Мил­лий илмий кардиология мар­кази мутахассислари юрак алмаш­тирадиган ҳамда сунъий юрак қўй­ди­радиган беморларни аниқлаб, уларга юқори ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиб келмоқдалар. Шу боис бизнинг марказ  МИКМ билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган, – дейди вилоят кар­диология маркази бош шифокори Спандияр Бекжигитов.

Шифокорлар икки кун давомида  5 нафар юраги хаста болаларни операция қилишди.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-06-15, 11:32 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.