26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
''Партия аниқ иш бажариб, аниқ қарорлар чиқариши керак''

Кеча пойтахтда Элбоши, партия Раиси Н. Назарбаев иштирокида «Nur Otan» партияси Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлиси ўтди.

Йиғилишда ҚР Президенти Қ. Тўқаев қатнашди.

Кун тартибида партиянинг сайловолди дастурини амалга ошириш, партия фаолияти йўналишларининг негизлари ва Сиёсий кенгашнинг таркибига ўзгартиш киритиш масалалари муҳокама қилинди.

– Партия ўз олдига 30та ривожланган мамлакат қаторига кириш мақсадини қўйди. Бу ролни бажармасак, бизнинг ўрнимизга бошқа партия келади. Барча дастурларни ушбу мақсадга эришиш учун ишлаб чиқмоқдамиз. Партия аниқ иш бажариб, аниқ қарорлар чиқариши керак. Шундагина халқ орасида унинг нуфузи ортади, – деди Н. Назарбаев.

Элбоши мамлакатимиз ривожланган эллар қаторига кириши учун керакли учта шартни тилга олди. 

– Биринчиси, жамиятда бирлик ва тотувлик бўлиши керак. Иккинчидан, халқ талабига жавоб бера оладиган раҳнамо ва партия керак. Шунингдек, умумстратегиявий курснинг ворисдошлиги ва якдиллиги жуда муҳим, – деди партия Раиси.

Бундан ташқари, Элбоши сайловолди дастурида айтилган ваъдаларни бажаришнинг муҳимлиги, назоратни кучайтириш ва аниқ масалаларни Ҳукуматга баён қилиш кераклиги ҳамда маҳаллий бошқарув органлари билан тиғиз алоқада ишлаш лозимлигини таъкидлади.

– Уюшган жиноятчилик билан курашиб, партияни ичидан тозалаш керак. Биз ўзимиздан бошлашимиз лозим. Халқни уюшган жиноятчиликка қарши курашга сафарбар этиш лозим. Жамиятда оилавий уюшган жиноятчилик кенг тарқалган. Ўқув масканларида сессияларни сотиб олишади, ётоқхонада ўрин беришда пора сўрашади. Хавфсизлик кенгашига ушбу масалани ҳал қилишни топшираман. Натижага қараб, чора кўрамиз, – деди партия Раиси Н. Назарбаев.

– «Nur Otan» партияси ўзининг ахборот стратегиясини қайта кўриб чиқиши керак. Партия олға қараб силжийдиган ахборий, мафкуравий сиёсатни юритиши лозим. Бугунги кунда медиада асл ҳақиқатни чалкаштирадиган тармоқлар кўпайиб кетди. Оддийгина бир саволни ўртага ташлайдида, ҳақиқатга тўғри келадими, ё йўқми, билиб олинглар, дейди (...) Кейин партиянинг тўлиқ медиа гуруҳи, телевизион каналлари, газеталари – оғиз очмай ўтиришади.

Бизнинг марказий ахборий каналлар ҳам индамайди. Вой, қўрқамиз... Авваллари мен аксари ҳолларда, “менга пул тўла, бўлмаса, сен ҳақингда ёмонлаб ёзаман”, деган муҳаррирларни жазолар эдим. Ҳокимлар шу учун пора беришарди. Бугун “сен бирор нарса ёзсанг, биров орқали сени ишдан бўшатаман” деган пўписа пайдо бўлди. Биз буни биламиз. Агар бундай аҳвол қайд этилса, қандай лавозимда бўлсада, ишдан бўшатамиз. Ким бўлса, шу бўлсин, – деди Элбоши. 

Шунингдек, у бугунги кунда дуч келган масалани республика даражасидаги муаммо қилиб кўрсатиш одати кенгайиб бораётганлигини таъкидлади. “Интернет бунга ёрдамлашмоқда. Ҳеч ким бунга жавоб бермайди. Партия туҳмат қилгани учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида қонун қабул қилиш ташаббусини кўтариши шарт. Ҳеч ким ҳеч кимга бемаъниликни етказиш ҳуқуқини берган эмас. Анъанавий ОАВ позициясидан айрилмоқда. Даурен Абаев ушбу масала бўйича ўйланиб, иш олиб бориши керак. Телефон ҳуқуқи бўлмаслиги лозим. Давлат органлари муҳаррирларга зуғум ўтказади. Ҳар турли йўллар билан танқидий мақолаларнинг йўлини кесади. Шундан кейин жамиятда муқобил ҳақиқат шаклланади. «Nur Otan» партияси шу сабабли ўзининг ахборот стратегиясини қайта кўриб чиқиши керак. Партиявий ОАВ адолатли ва тезкор ахборот манбаига айланиб, фаол ишлаши лозим. Энг иқтидорли кишиларни жалб этиб, тегишли маош тўланиши лозим”, деди Н. Назарбаев.

Элбоши Нурсултан Назарбаев раислигида ўтган «Nur Otan» партияси Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлисида партия Сиёсий кенгаши бюроси аъзолигига “Egemen Qazaqstan” РГ” ҲЖ Бошқаруви раиси Дархан Қидирали ва “Жас Отан” Ёшлар қаноти раиси Даулет Карибек кўрсатилди.

Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши шунингдек, Маулен Ашимбаев ва Бақит Султановга қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Қоз Ахборот, 2019-08-22, 04:22 99
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.