26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ойда қанча нафақа оласиз?

“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси” нотижоравий ҳиссадорлик жамияти Жанубий Қозоғистон вилоят филиали – “Ижтимоий тўловларни  маҳкамалараро ҳисоблаш маркази” департаментининг директори Бахит Мусиралиули Басимбек билан суҳбат.

– Бахит Мусиралиули, 2017 йилнинг 1 июлидан қайта ҳисоб­лаш бошланади, деган, гап рост­ми? Яъни, пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

– Ҳа, эслатиб ўтсам, 2016 йилнинг 15 декабрида ҚР Муста­қиллигининг 25 йиллигига мўл­жалланган тан­танали тадбирда Давлат раҳ­бари 2017 йилнинг 1 июлидан пенсиянинг барча миқдорларини 2016 йилга нисбатан 20 фоизга, бола туғилиши муно­сабати билан бериладиган бир сафарлик нафақа миқдорини 20 фоизга оширишни топширганди. Шу муносабат билан, элимизда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, тайинланган пенсия тўловлари шу жумладан, собиқ ҳарбий хиз­матчиларнинг пенсиялари 9 фо­изга оширилди. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса умумий нафақа миқдорини 11 фоизга кўпайтириш кўзланмоқда. 

Шундай қилиб, Элбошининг жорий йил ўртасидан бошлаб нафақани яна 20 фоизга кўпайтириш тўғрисидаги топшириғини бажармоқдамиз. Ҳуку­мат нафақанинг кўтарилгандан кейинги умумий миқдорини ҳам ҳи­соб­лаб қўйган. Йил бошида инфляция даражасининг ўсиши муносабати билан 9 фоизли индекс­лаш билан режаланаётган 11 фоизни қўшганда умумий миқдори Элбоши белгилаган 20 фоизлик ўсишни ташкил этади. Шунингдек, йил бошида базавий нафақа миқдори 7 фоизга ошганини ҳисобга олган ҳолда, уни 13 фоизга ошириш режа­ланмоқда. Шундай қилиб, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб нафақа миқдори 2016 йилга қараганда 20 фоизгача ортади.

Айтиш жоизки, агар 2017 йил 1 январидан бошлаб нафақанинг энг қуйи миқдори 40950 тенге бўлса, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб у 45 711 тенгега кўтарилади. Нафақанинг ўртача миқ­дори (базавий нафақа ҳисобида) 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб 60 167 тенгени ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг 1 июлидан  66 676 тенгегача ўсади. Нафақа миқдорини ҳисоблаб чи­қариш учун олинадиган ўртача ойлик даромад ойлик ҳисоб кўр­саткичининг 46 бараваридан ошиб кетмаслиги (46*2269//104374 тенге) керак.

– Бундан бошқа яна қандай ўзгаришлар бор?

– 2017 йилнинг 1 июлидан бош­лаб нафақа билан бирга, бо­ла туғилганда тўланадиган бир марталик ёрдам пули миқдорини 20 фоизга кў­пайтириш режаланмоқда. Меҳнат вазирлиги жорий йилнинг 1 январидан бошлаб ёрдам пулининг бу тури 7 фоизга, июлдан бошлаб яна 20 фоизга ошса, умумий ҳисобда 27 фоизга кўтарилишини кўрсатди. 

Агар 2016 йили биринчи, иккинчи ва учинчи бола туғилганда тўла­надиган давлат ёрдам пули миқдори 66621 тенге бўлган бўлса, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб у 71 270 тенгени ташкил этди. Ўтган йили тўртинчи ва ундан кўп бола туғил­ганда тўланадиган ёрдам пу­­­­­­­­­­­ли миқдори 111 035 тенгени таш­кил этган бўлса, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб  118 783 минг тенгегача ошган, 1 июлдан бошлаб  142 947 тенге бўлади. 

– Келгусида Элимизда нафа­қага оид яна бошқа ўсиш ёки қайта ҳисоблашлар кутилиши мумкинми?

– Ҳа, 2018 йилнинг 1 июлидан бош­­лаб базавий пенсияни аниқ­лаш механизми ўзгаради, деб ре­жаланмоқда. Пенсия меҳнат стажи ва омонати пенсия тизимидаги иштироки бўйича  тўланади. Ҳозирги вақтда базавий пенсия миқдори 50 фоизни ташкил этади. Қонун лойиҳасида пенсияни белгилаш усулининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, базавий пенсия миқдорини яшаш минимумининг 54 фоизига кўтариш кўзланган. Натижада, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларнинг базавий пенсияси миқдори 45 фоизга кўпаяди, деб тахмин қилинмоқда.

2017 йилнинг июль ойида барча пенсия ва нафақа олувчилар тегишли тўловларни янги, оширилган миқ­дорда оладилар.

– Бахит Мусиралиули, пенси­­о­нерлар ҳамда нафақа ва яна бошқа ижтимоий тўловларни олувчилар ўзларининг давлат томонидан олаётган пенсия ва нафақаси тўғ­ри­сида саволлар ёки қанча миқ­­дорда ошгани тўғрисидаги ахбо­ротни қаердан олса бўлади?

– Пенсия ва нафақа тўғрисида саволлар туғилса, маҳаллий “Иж­тимоий тўловларни маҳкама­лар­аро ҳисоблаш маркази” ёки Аҳо­лига хизмат кўрсатиш мар­кази бўлимларига бориб, му­тахас­сис­лардан маслаҳат олишлари мумкин.

– Суҳбатингиз учун раҳмат! 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-06-15, 11:34 711
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.