26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Интеграциявий жараён янада ривожланади

Давлат раҳбари Марказий Осиё давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

Пойтахтда ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев “С5+1”шаклидаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун Нур-Султанга келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Давлат раҳбари дипломатларни АҚШ билан минтақавий ҳамкорлик ва муносабатларни мустаҳкамлашнинг самарали механизми бўлмиш “С5+1” шаклидаги навбатдаги учрашувнинг муваффақиятли якунлангани билан табриклади.

Қ. Тўқаев Марказий Осиё давлатлари орасидаги интеграциявий жараёнларни янада ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Кўп асрлик умумий тарихимиз, тотув қўшничилик, маданий ҳамда диний биродарлигимиз давлатларимизни яқинлаштирадиган асосий омил бўлган ҳамда ҳар қачон шундай қолаверади. Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг ғайрат-жижоати туфайли Марказий Осиёдаги ҳамкорлик ташқи сиёсатимизда ҳар доим устуворликка эга бўлди, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев минтақа ичидаги савдо-сотиқ, инвестициявий, транспорт ҳамда маданий-гуманитар муносабатларни ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Давлат раҳбари 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахтида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк Маслаҳат учрашувида эришилган битимларни амалга оширишнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Бу воқеалар мамлакатларимиз орасидаги муносабатларнинг янги даврига йўл очди, десак, муболаға бўлмас. Минтақа ичидаги савдо-сотиқ даражасининг сезиларли ортиши бунга аниқ далил бўла олади, – деди Қозоғистон Президенти.

Akorda.kz, 2019-08-24, 03:11 500
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.