26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бодоморти даҳаси бузиладими?

Биз уйимизни таъмирламоқчи эдик. Бир янгилик эшитиб қолиб, ишни тўхтатишга мажбур бўлдик. Узун­қу­­­­­­­лоқ гапларга қараганда, Шим­кент шаҳ­­­­­­ридаги Бодоморти (За­бадам) аҳо­ли манзили бузилармиш, Тош­кентга бо­радиган янги йўл тушар­миш. 

Илтимос, шу масалага аниқлик ки­ритиб берсангиз. Агар даҳа бу­зил­са, бу иш қачон бошланади? Айнан қай­си кўчалардаги уйлар бузилади?

С. ТУРСУМЕТОВА.

 Шимкент шаҳри. Шаҳар ҳокимлиги Ер муно­­­­­­­­­­­­­­сабатлари бошқармаси му­­­­­та­­­­­­хассиси Елнур Абилма­жи­­­тов­нинг жавоби:

– Шаҳримиздаги Қўнаев кўча­сини узайтириб, Тошкент кат­­­та йўлига уланадиган автойўлни қуриш бўйича те­гиш­ли қарор чи­қарилган. Бу лойиҳа­нинг бу­­юрт­мачиси – Транс­порт ва ав­­томобиль йўллари бош­қар­маси. Бошқарма тайёрлаб бер­ган ҳуж­жатлар, асосан иншоот­нинг бош режаси дуруст иш­лан­­магани аниқланди. 

Унда Бо­доморти даҳасида йўл қури­лиши муносабати билан бу­­­­­зи­ли­ши керак бўлган кўчалар ва уйларнинг рўйхати тўғри ту­зил­маган. Олинмайдиган уйлар ҳам ҳужжатда акс эттирилган. Бу ха­толиклар аниқлангандан кейин иш вақтинча тўхтатиб қў­йилди. Ҳозирги кунда биз Бош режанинг қайта ишланишини та­лаб қилиб, Транспорт ва авто­мобиль йўллари бош­қармасига юбордик. Қўнаев Бодоморти-Тошкент йўлига уланадиган ав­тойўл лойиҳаси бу йил бита­ди­ми ёки йўқми, бу ёғи менга қорон­ғу, бу­ни буюртмачи ҳал қилади. 

Шимкент шаҳар ҳоким­лиги­нинг Транспорт ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Ерсейит Бухарбаевдан қуйи­даги жавобни олдик:  

– Ушбу лойиҳа 7 босқичдан иборат. Ҳозирча Бодоморти да­ҳаси ва Туркистон кўчасига те­гишли лойиҳалар устида ама­лий ишлар юритилмоқда. Қол­ган босқичлар энди лойиҳа­лаш­тирилмоқда. Ушбу ишларни ни­­ҳоясига етказиш муддати – 2024 йил. Энди йўл сабаб бў­либ бузиладиган уйларга кел­сак, уларнинг ҳар бири билан ало­ҳида иш олиб борилади. Яъни, йўл тушадиган уйларнинг эга­лари билан юзма-юз муло­қатда бўламиз. Ҳозирча уларнинг рўй­хати тузилганини маълум қила оламан. 

– Қайси кўча, қайси уй рўй­хатга киритилганини билмоқ­чи бўлган фуқаролар қаерга, кимга ва қай­си телефонлар орқали му­ро­жаат қилишлари мумкин?

– Шимкент шаҳар ҳоким­лиги­нинг Транспорт ва автомобиль йўл­лари бошқармаси “Нурсат” кичик туманидаги Маъмурий-тадбиркорлик марказида, яъни 16 қаватли ҳо­ким­лик биносида жой­лашган. Ҳаф­­танинг чоршанба куни, туш­дан кейин 5-қаватга кў­тарилиб, шахсан қабулимга ке­­лишлари ёки 8(7252) 24-75-17 телефони орқали қўнғироқ қилиш­­­­лари мумкин. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-08-24, 04:52 79
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.