26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Азон – ҳайқириқ эмас!

Интернет саҳифаларида Ўзбе­­кис­­­­­­­­тондаги масжидларнинг би­­­рида азон билан боғлиқ во­­­­­­­­­­­­­­­қеа шов-шувга сабаб бўлди. Му­­­­­­­­­­­­­­сулмон аёл­нинг масжидга кириб айти­­лаётган азондан шикоят қилгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Айримлар бу аёлнинг эътиқоди борасида ҳатто  шубҳага ҳам  борди. Видеолавҳани кўрган бир нас­роний аёл изоҳ қолдирибди. Унинг таржимасини тўлиқ кел­ти­­­рамиз.

«Каллаи саҳарда масжидда муаззин азон айтади. Атрофдаги хонадонларда яшовчилар ора­сида биров касал ёки ногирон бў­­­­­­­­­­­­­­­­лиши мумкин. Эмизикли аёллар бор­­­­­­дир, Шундай пайтда муаззин ҳеч кимдан рухсат сўрамасдан мас­­жид мезанасидан туриб, ово­зини баралла қўйганича, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!» деб қичқира бошлайди. Мен диндорман, азон айтганда элек­тр токи ургандай бўлади. Уй­қунинг қаймоғи саҳар пайти ке­­лади. Уйқу қочса – аса­­бий­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­шасан, кун бўйи карахт юра­­­­сан. Нега намозни уйда, секин овоз­­­­­­­да ўқиб қўя қолишмайди?”

Буни изоҳлашни илтимос қи­либ, тўлебийлик имом Жанобул Ма­насовга мурожаат қилдик.

– Азонни хайқириқ деган нас­роний аёлга ҳозир демократия замонида яшаётганимизни эс­ла­тиб қўймоқчиман. Дилингиз­дагини айтишга ҳаққингиз бор, Лекин, азизам, сиз унутдин­­­гиз­ки, мусул­мон­лар орасида яшай­сиз. Шундай экан, уларнинг та­­факкури, тили, яшаш тар­зи, урф-одатлари, та­ри­­­­­­­­­­­­­хию ада­­­­­­­би­ёти, санъатини ҳурмат қилиш туйғусини ўзин­гиз­­да тар­бия­ла­шингиз лозим, шу жум­­ла­дан

диний маро­сим­ла­рини ҳам. Чер­­­­ков, синагог «ҳай­­­­­­­­­­­­­­­­қи­­риқла­рига» сизнинг таъби­­рингиз би­­лан айтганда, бу ердаги ма­­ҳаллий ки­­­ши­лардан ҳеч ким эъти­роз бил­­­­ди­­­раётгани йўқ, Тўғ­ри, ҳозирга қа­дар бизда ай­рим сиёсатдонлар, иймонсиз худосизлар, динга, айниқ­­са, Ислом динига ва унинг муқад­дас китоби Қуръо­­ни Каримга ҳам­да Ҳадиси Ша­рифга нафрат би­лан қараб келиш­ди. Улар халқ­ни дин­сиз­лик, худосизлик билан «тар­­бияламоқчи» бўлишди. Би­­­роқ динсизлик – ҳеч қандай тар­бия эмас, аксинча халқни тўғ­­ри йўл­дан оздириш эканини тушу­­ниш­мади.

Энди замонлар ўзгарди. Кў­зин­­­гизни очинг. У тераклар ке­силиб кетди. Одамлар ўзлигига қайт­­­моқда. Тонг маҳалидаги ибо­дат­­га даъватни қичқириқ, деб ай­­тиб­сиз. Шундаймикан? Сиз ат­­роф­­­га, ўзин­гиз билан ёнма-ён юр­­­ган бошқа инсонларга нафрат би­лан эмас, ҳурмат ва эҳтиром на­зари билан боқишни ўрганинг энди. Нафрат одамни ўлдириши мум­кин...

Мусулмонларнинг  эътиқодига кўра, Худо бандаларига эрталаб барвақт, ҳали офтоб чиқмасдан ризқ-рўз улашади. Барвақт тур­ган одамгина ўз насибасини олади.

Меъёридан ортиқ уйқуни аф­зал кўрганлар, туни билан маи­шат қилиб, ароқ ичиб, кайф-са­­фога берилганлар, албатта, бар­­вақт туролмайди-да. Ярим тун­­гача буёғи тонг маҳалгача те­левизорда ё компьютерда, смарт­­фонда ақлни ва ахлоқни суюқ­лаштириб юборувчи бе­маъни кино ва лавҳаларни кў­риб ўтир­­май, барвақт туриб, ди­лин­­­­­­­­­­­­­гизга пок ниятни жо қи­либ, руҳла­­­­ниб ишга равона бўл­­га­нин­гиз маъқул эмасми? Ишо­на­­веринг, хиз­ма­тин­гизга ҳам ба­ра­ка киради. Мен сизга Ис­ломга ки­ришни, на­моз ўқишни маслаҳат қилмоқчи эмас­ман. Сиз – аҳли насронийсиз, Хрис­тианликнинг ҳам муқаддас аркон­лари бор, ал­батта. Қайси дин­да бўлиш ҳар кимнинг шахсий иши. Муборак Ис­ломда зўрлаб динга киритиш хам, зўрлаб диндан чиқариш хам йўқ. Гап шундаки, эрта билан бар­вақт уйғонгач, ўз ди­нингизда ибо­дат қилишингиз мум­кин-ку ахир. Мар­ҳамат!

Мақолани филология фан­ла­ри доктори, адиб Ғайбулла ас-Са­ломнинг қуйидаги фикрлари би­лан тугаллашни лозим топдик: “Сен шайтони лаъин йўлига ки­риб, ўзингни ўзгалардан устун ва ақл­лироқ деб билсанг, бу сенинг ту­банлигинг ва нодонлигинг. Бу­ни қанчалик тез тушуниб ет­санг, ўзинг­га шунчалик яхши. Му­ҳаббат бор жойда шафқат, шаф­қат бор жойда мурувват, му­рувват бор жой­да оқибат ва мукофот бор!”.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2019-08-24, 04:53 70
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.