26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юксак ғамхўрлик ифодаси

Президент Қасим-Жўмарт Тў­­­­­­­­­­қа­­­­­­­­­­­евнинг топшириғини амалга оши­риш мақсадида жорий йил 3 июль ва 30 сентябрь оралиғида эълон қи­­­­­­­­­линган “Мактабга йўл” рес­пуб­лика акцияси Сайрам ту­манида “Nur Otan” партияси филиали та­шаб­буси билан уюштирилди.

Тадбирда “Nur Otan” пар­­­тия­си Туркистон вилояти фи­­­­­­­­­­­­­лиали раисининг биринчи ўрин­босари Бейсен Тажибаев, Сайрам тумани ҳокими, пар­тия туман филиалининг раи­си Бақтияр Мамаев, ту­ман фи­лиали раисининг биринчи ўринбосари Алмас Абди­қа­­­­­­­ди­­ров, Сайрам туман таълим, иш билан таъминлаш бўлим­лари мутахассислари, туман оқсоқоллари ҳамда ОАВ вакил­лари иштирок этишди.

– Партия ташаббуси билан кам таъминланган ҳамда кўп болали оилалар, етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қол­­­­­­­­­­ган бо­лаларни қўллаб-қув­ватлаш мақ­садида “Мактабга йўл” ак­циясини бошладик. Ушбу кенг кўламли тадбир Қозо­ғистоннинг турли минтақа­ла­ри­да ўтказилмоқда. Пре­зи­ден­тимиз ҳам, Элбошимиз ҳам иж­­­­­­­­­­­тимоий кам таъмин­­­­­ланган ои­­лаларга кўмак кўрсатишни бош мақсад қилиб қўйган. Сай­­­­­­­­рам туманида 12 мингдан зиёд кўп болали оила бор. Тумандаги тадбиркорлар, жамоат фидо­йилари, депутатлар, са­хо­ватпе­ша инсонлар ҳомийлиги­да 845 оилага 4,5 миллион тен­ге миқ­дорида турли дара­жада кўмак кўрсатилди, – деди Бей­сен Даулетули.

Тадбирда туман ҳокими Б. Мамаев ҳамда Б. Тажибаев кам таъминланган 24та оиланинг 50дан зиёд фарзандларига пар­тия номидан ўқув қурол­ла­­­­ри топшириб, илмга чанқоқ  ўғил-қизларга янги ўқув йилида му­ваффақиятлар тиладилар.

М. УСМОНОВА. Муаллиф тасвири, 2019-08-26, 20:23 602
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.