26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Е. Айтаханов: ''Болаларни ёшлигидан маънавий қадриятларга ўргатишимиз лозим''

Шимкент шаҳри ҳокими Ерлан Айтаханов “Таълим ва Фан” август анжуманини Мағжан Жумабайулининг “Олти алаш бош қўшса, тўрдаги ўрин муаллимники” деган ибратли нақл билан бошлади. Фарзандларимизга гўдаклигиданоқ маънавий қадриятларни сингдириш лозимлигини таъкидлаган шаҳар раҳбари ўқувчиларни маънавий юксак, миллатпарвар, маданиятли қилиб тарбиялаш мақсадида уч йиллик “Миллий тарбия концепцияси”ни тайёрлашни топширди. Шунингдек, устозлар нуфузи ва билим сифатини ошириш масаласини кўтарган ҳоким дастлаб соҳадаги муваффақиятларга тўхталди, мусобақаларда муносиб ўринларга эришган ўқувчиларнинг илғор лойиҳалари таништирилди.

– Сир эмас, мактаб формаси ҳар йили янги ўқув мавсуми бошланганда катта шов-шувга сабаб бўлади. Сабаби, турмушимизда ижтимоий муҳтожликлар, кам таъминланган оилалар бор эканини яхши биласизлар. Мактаб ўқувчиларининг формаси ҳар мактабда турлича. Уларнинг ҳар бири ўз формасини тасдиқлаб олган. Масалан, ота-она уйининг яқинидаги лицейда боласини ўқитгиси келса, бу лицей ўқувчисининг формаси жуда қиммат туради. Ижтимоий эътироз мана шундан келиб чиқади. Демак, мактаб ўқувчиларининг формасини бир шаклга кўчириш керак. Уни бизнесга айлантириб, даромад манбаига айлантирилишига чек қўйиш даркор, – деди Е. Айтаханов.

Анжуманда янги ўқув йилига қўйилган мақсад ва вазифалар баён қилинди. Шимкент шаҳри 2019-2020 ўқув йилини 253та давлат, 445та хусусий таълим муассасасидаги 294 мингдан зиёд ўқувчи билан бошлайди. Шунингдек, таълим соҳасида яхши ютуқларга эришган бир қатор устозлар вазирлик ҳамда шаҳар ҳокимининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

М. УСМОНОВА, 2019-08-27, 03:45 94
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.