26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улитов – миллатимизнинг олтин бешиги

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қарағанди вилоятига сафари Жезқазған шаҳрида давом этди. 

Давлат раҳбари даставвал шаҳардаги йирик ишлаб чиқариш маскани – “Kazakhmys Smelting” мис заводининг фаолияти билан танишди. Сўнг Президент Улитов туманидаги Маданият ҳамда спорт вазирлиги, “Kazakh Tourism” ҲЖ миллий компанияси, Қарағанди шаҳри ҳокимлиги уюштирган “Улитов – 2019” халқаро сайёҳлик форумида иштирок этиб, мазкур тадбир доирасида бу йил иккинчи маротаба ўтказилаётган халқаро “Jezkiik” мусиқа фестивалининг очилиш маросимини томоша қилди.

– Улитов – халқимиз қадрлайдиган қадрли ўлка, миллатимизнинг – олтин бешиги. Уч жузнинг бошини бирлаштирган “Улитов”да боболаримиз миллатнинг келажагини ўйлаб, шу ерда бирликнинг туғини ҳилпиратишган. Шунинг учун биз Улитов ерига – Хон ўрдаси, қозоқ ерининг киндиги деб, ўзгача ҳурмат билан қараймиз, – деб сўз бошлаган Давлат раҳбари бу ернинг қадр-қимматини олимлар ҳам тан олганлиги, бунга таниқли Геродотнинг ёзмалари далил эканлигига тўхталди.

Давлат раҳбарининг айтишича, Улитов, биринчидан, сайёҳлик масканига, яъни дам олиш ҳудудига айланиши керак. Бу ерга қозоқ тарихининг тимсоли бўладиган ёдгорлик ансамблини ўрнатиш лозим. Улитовнинг тарихи ва сабоқларидан ёшлар тарбияси ҳамда уларда ватанпарварлик руҳини шакллантиришда фойдаланиш лозим. Қисқаси, янгидан Улитов миллий боғини барпо этиш даркор.

Учрашувда тилга олинган ишлар Алтин ўрданинг 750 йиллигини ўтказиш доирасида бошланиши керак деди Давлат раҳбари. Сўнг бугунги кунда маҳаллий туризм индустрияси оқсаётганлиги, йил сайин кўп маблағ сарфлансада, кўнгилдагидай ривожланмаётганлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари сўзини: “Маданият ва спорт вазирлиги, шунингдек, Рақамлаштиришни ривожлантириш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги туристларга Қозоғистон шунингдек, Улитов ва бошқа тарихий масканлар ҳақида керакли маълумотлар берадиган махсус илова ёки платформа тайёрлаши лозим. Элбошимизнинг “Маънавий янгиланиш” дастури – худди шундай миллий лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи дастур. Буюк тарихнинг гувоҳи – Улитов ҳар доим давлат эътиборида бўлади. Шунинг учун миллатнинг уяси, бирликнинг бешиги – Улитовни қадрлаш – барчамизнинг умумий бурчимиз”, деб якунлади.

Akorda.kz, 2019-08-27, 03:47 59
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.