26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўроллик аёл икки ойда икки марта кўзи ёриб, эгиз чақалоқларни дунёга келтирди

Бундай ҳолат илгари Қозоғистонда учрамаган.

Ўроллик Лилия Коно­­­­­­­ва­лова икки ярим ой ичида икки марта: биринчисида қиз, ик­кинчисида ўғил бола туғ­ди. Шифокорлар унинг эгиз бо­ласи бўлганлигини айтиш­моқда. Бундай воқеа ҳали Қозоғистонда юз бермаганди.

Хориж гинекологларининг маълумотича, сўнгги ярим асрда бутун жаҳонда бундай 70та ҳолат қайд этилган. Лилия биринчи чақалоқни 24 майда муд­датидан аввал туққан. Чунки 25 ҳафталик чақа­лоқ­нинг оғирлиги атиги 850 грамм бўлиб, нафас олиш тизими ривожланмагач, мах­сус инкубаторга солин­ган эди. Орадан икки ярим ой ўтиб, яна фарзанд кўр­ган аёл энг асосийси, болаларининг соғ­лом ўса­ёт­­­ганидан мамнун.

– Ҳомиладорлик даври оғир кечди. Болаларнинг ти­рик қолиши даргумон эди. Ҳозир барчаси ортда қол­ди. Ўзимни бахтли деб ҳисоб­лайман, – дейди Лилия.

Есет Ералин, Ғарбий Қозо­­­­­ғистон вилоят пери­­­наталь маркази директорининг ўрин­босари:

Бу жуда кам учрайдиган ҳолат. Бизнинг шифо­корлар икки болани ҳам тирик олиб қолишди. Ҳозир уларнинг аҳ­воли яхши, меъёрий вазнга етди. 

zakon.kz дан олинди, 2019-08-27, 20:20 677
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.