26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Заковат мактабининг илк қалдирғочлари

Бундан икки йил муқаддам Алмати шаҳрида фойдаланишга топширилган кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган “Назарбаев заковат мактаби” ўтган шанба куни ўзининг дастлабки 150 нафар битирувчиси билан охирги марта учрашиб, уларга мустақил ҳаётга йўлланма берди.

Элбошининг раҳнамолигида мамлакатимизда 20та заковат мактаби самарали фаолият юритаётани кўпчиликка аён. Тақдир тақозоси билан набирам Муроджон ҳам АҚШнинг Огайо штатида бир йил таҳсил олиб келгач, ўқишининг охирги йилини ушбу мактабда давом эттирди ва муваффақиятли тамомлади. Битирувчиларга етуклик аттестатини топшириш маросими “Астана ЭКСПО-2017” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг  очилиш куни билан бир вақтга тўғри келганлиги сабабли. жума куни йўлга чиқдик.

Таълим масканида бизни мактабнинг касб танлаш ишлари бўйича нозири Гулсина Мухтарханқизи Азимбаева  ва устозлар самимий кутиб олишди. Жойлашгач, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган экспонатларни томоша қилдик. 

Белгиланган вақтда барча битирувчилар ва уларнинг ота-оналари мактабнинг мажлислар залидан жой олишди. Тадбирни мактаб директори Гулмира Мункеева очаркан, Элбошининг таълим муассасаларини ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларига тўхталди ва заковат мактабининг кўпчилик битирувчилари мамлакатимиз ҳамда  хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишини грантлар асосида давом эттириш учун барча қулайликлар яратилганлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Ерлан Сағадиев битирувчиларнинг келгусида халқимиз, Ватанимизга ҳалол хизмат қиладиган, Элбошининг ишончини оқлайдиган етук, рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишини тилаб, етуклик аттестатларини топширди.

Ота-оналар номидан сўзга чиққан Ибраш Бейбит мактаб жамоасига миннатдорчилик изҳор этди.

 

 

 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ., 2017-06-15, 11:41 247
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.