26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Сыбаға''нинг фойдаси

Элбошининг 2018 йил 5 октябрдаги “Қозо­ғис­тон­ликлар фаровонлигининг ўсиши: даромад ва турмуш си­фатини ошириш” мавзуидаги мак­­тубида “Агросаноат маж­муасининг салоҳиятини тўла-тўкис амалга ошириш ло­зим. Асосий вазифа – меҳнат унумдорлигини ҳамда қайта иш­ланган қишлоқ хў­жалиги маҳсулоти экспортини 2022 йилга бориб, 2,5 баравар ўстиришни” топширган эди. Шунга мувофиқ, мамла­­­­катимизда гўшт хў­­жали­­­­­­­гини ривож­­лантиришга йў­­­­­­налтирилган “Сыбаға” дас­­­­­тури туфайли тулки­­­бош­­­лик хўжаликлар на­­сия олиб, фао­­лият юритиш­­­моқда. Шун­дан бири, Тулкибош туманига қарашли Машат қишлоғи фуқароси, хусусий тадбиркор Е. Тўлепбеков таъкидланган дастур дои­­­­расида имтиёзли насияга 120 бош сигир ҳам­да 4 бош буқа сотиб олиб, бугунги кунда гўшт ва сутга мўл­­­жалланган қорамол бо­ши­ни кўпайтирмоқда.

Йил бошидан буён “Сыба­­­­­ға” дастури туфайли Тулки­бош туманида 7 нафар фер­мер давлат томонидан бе­рилган имтиёзли насияга 336 бош қорамол харид қи­либ, ҳозирги кунда гўштини мамлакатимизнинг турли  мин­­­­­­­­­­­­­­тақаларига жўнатмоқда.

Туманда оилавий сут фер­маларининг сони ҳам кун сайин ортиб бормоқда.

Қозоғистон Республикаси агросаноат мажмуасини ри­­­вожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дав­лат дастури доирасида 2019 йили Тулкибош туманида ви­лоят қишлоқ хўжалиги бош­қармаси томонидан 22та ки­чик сут фермасини очиш мўлжалланган бўлса, бугунги кунда режа 127,3 фоизга бажарилиб, улар сони 29тага етди. 

Хўжалик раҳбарларининг айтишича, ҳозирги кунда сутга талаб кучли. Сабаби, ем-хашаги тўйимли Тулкибош тумани говмушларининг сути жуда серёғ бўлади. 

Бугунги кунда ўрта ҳи­собда 5-15 бошдан сигир­га эга оилавий сут ферма­­­ларининг эгалари сутнинг литрини 70-80 тенгедан “Майлыкент-сут”, “Фуд­мас­тер” ва бошқа сутни қайта ишлайдиган цех­ларга ўтка­зиб, даромад топмоқ­далар.

С. ШАРИФБОЕВА, 2019-08-27, 20:26 533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.