26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокимининг ўринбосари тайинланди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг фармойишига кўра Сакен Амангелдиули ҚАЛҚАМАНОВ вилоят ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.

Қалқаманов Сакен Амангелдиули 1980 йил 30 январда Павлодар шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2002 йили Л. Н. Гумилёв номидаги Евроосиё университетини “чет тилини биладиган журналист” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йили “Қозоғистон телевидение ва радиоси” республика корпорациясида бошлаган. 2000 йиллардан бошлаб “Қозоғистон телевидение ва радиоси” республика корпорациясида турли лавозимларда ишлаган. 

2002 йили “Астана” телеканалида хизмат қилиб, 2005 йилдан бошлаб, “ҚазМұнайГаз” қидирув-ишлаб чиқариш” ҲЖ ахборот-таҳлил маркази матбуот хизматида, 2008 йилдан “ҚазАгро” Миллий Бошқаруви Холдинги” ҲЖ матбуот хизмати матбуот котиби, 2001 йилдан ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси раҳбари, 2016 йилдан 2018 йилгача турли хусусий компанияларда ва «ҚазАгроМаркетинг» МЧБ бошқаруви раисининг ўринбосари, бошқарув аъзоси вазифаларини бажарди.

2019 йилдан бошлаб, Туркистон вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси эди.

2015 йилда “Ерең еңбегі үшін” медали билан тақдирланган.

С. Қалқаманов мафкура, таълим ва маданият соҳаларига масъул бўлади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-08-29, 03:38 671
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.