26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентдан ЭКСПОга ўқувчилар жўнаб кетди

Давлатимиз учун аҳамияти муҳим “Болашақ энергиясы” лойиҳасини томоша қилишга Жанубий Қозоғистон вилоятидан борадиган 4 мингга яқин ўқувчидан дастлабки туркуми Шимкент шаҳридан йўлга отланди.

Буюк дашт тўрида ўтаётган халқаро ихтисослаштирилган кўргазмада Zhana Talap туристик агентлиги ташкиллаштирган 4 кунлик турга дастлабки 150 ўқувчи кетди. Уларни Шимкент шаҳар темир йўл вокзалидан шаҳар таълим бўлими раҳбари Жанат Тажиева билан ота-оналари, устозлари ва дўстлари кузатиб қолишди. Кузатиш маросимида миллий асбоблар оркестри жўрлигида ўқувчилар саройининг бадиий ҳаваскорлик жамоаси хайрлашув қўшиғини ижро этди. “Алтын ғасыр” гуруҳи ижросида “Аман қала – Астана” қўшиғи янгради. 

Тадбир якунида шаҳар мактаблари ўқувчилари иштирокида “ЭКСПО. Арманға сапар” флешмоби уюштирилиб, осмонга шарлар учирилди. Минтақадаги ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган оилаларнинг болалари ҳамда ўқишда илғор, жамоат ишларида фаол, билими ва намунали тартиби билан кўзга тушган 3750 ўқувчига давлат ва ҳомийлар ҳисобидан кўргазмага йўлланма берилган эди. 

 

 

Кумуш ИСАМЕТОВА, 2017-06-15, 11:43 202
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.