26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат хизматчиси боғбонликни танлади

Тулкибошнинг сўлим Озодлик қишлоғида файзли боғ барпо этилган. Ундаги шиғил ҳосилга кирган ва олтин тус олаётган олмаларни кўриб, кўзингиз қувнайди. Бу ҳамюртимиз Бахтиёр Мирқодиров меҳнатининг натижаси, мана бир неча йилдирки, у аҳоли дастурхонини ноз-неъматга тўкин қилмоқда. 

Асли касби муҳандис-механик, кўп йиллар давлат хизматчиси бўлиб ишлаган Б. Мирқодиров ўзи севган соҳага қўл урди. Ахир, ота-боболаримиздан келаётган пурмаъно ҳикмат бор – ерни севсанг, у сени юзага чиқаради, барака манбаига айланади. 

Суҳбатдошим Б. Мирқодиров Автомобиль йўллари институтини тамомлагандан сўнг 1994 йили Тулкибош тумани ҳокимлигига ишга келди. Ёшлар иши ва туризм, ички сиёсат, спорт ва туризм, тадбиркорлик бўлимларида 2018 йилга қадар фаолият юритди. Давлат хизматининг турли соҳаларида малакасини ошириб, 25 йил мобайнида муносиб ўринга эга бўлди. Туман ижтимоий таъминот бўлимини 8 йил бошқарди. Мана энди боғ-роғлар яратиб, тажрибали соҳибкорга айланди. 

– Бу ишда отам Мирилёс Мирқодиров менга йўлбошловчи бўлди. 1994-1998 йилларда у  Туркистон туманига ҳоким бўлди, кейин шаҳар билан қўшилгач, ҳоким ўринбосари бўлиб меҳнат қилди.. 2010 йилда нафақага чиққан отам деҳқончиликни 200 гектар ердан бошлади. Отамгаг ёрдамчи бўлиб 1,7 гектар майдонда боғ барпо этдик. Ҳозир “Мирдавлат” деҳқон хўжалигининг бошқарувчисиман. 60 гектарга буғдой, 120 гектарга беда, қолганига маҳсари экдик. Боғимизда мавсумда 15 киши меҳнат қилади. 2та тракторда ерга ишлов берамиз.

– Олманинг қандай навларини экдингиз?

– 5 хил нав олмани етиштиряпмиз. Ҳозир бизда урф бўлган “Делишес”, “Голден Делишес”, “Стар Кримсон” сингари яримпакана кўчатларимиз ҳосилга кирган, томчилатиб суғориш усулини қўллаб, интенсив боғдорчилик йўналишида ишлаяпмиз.

– Қанча ҳосил олишни мўлжаллаяпсиз? Харидорингиз кимлар?

– Олма еттинчи йили тўлиқ ҳосилга киради. Меваларимиз истеъмолчилари – ҳамюртларимиз. Келгусида боғимизни 30-40 гектарга кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Сертификатланган, бизнинг иқлимга мослашган кўчатларни экишимиз керак. Даставвал, кўчатларни топиш, иқлимга мослаштириш осон бўлгани йўқ. Масалан, хорижда барча фермерларга субсидия берилар экан. Бизда эса бунга эришиш осон эмас, маълум талаблар бажарилиши керак. Янги техникани субсидиялаш ҳам деҳқон учун долзарб масалалардан бири. Ҳосилимиз йилдан йилга ортиб бормоқда. Хўжалигимизда етиштириладиган бошқа маҳсулотларни ҳам, асосан, ҳамқишлоқларимиз сотиб олишади.

Чорак асрлик давлат хизматидаги фаолиятидан сўнг боғдорчиликни танлаган Б. Мирқодировнинг меҳнатига, ҳосилига барака тилаб, хайрлашдик ва олмазорда иш устида тасвирга олдик.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-09-02, 20:38 563
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.