26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фаровонлик сари яна бир қадам

Қозоғистон Президенти Қ. Тўқаев халққа илк Мактубини йўллади. 

Маълумки, ҳар сафар Давлат раҳбари ўз халқига анъанавий Мактубини эълон қилгач, мамлакатда катта ўзгаришлар юзага келади. Ҳукумат аниқ топшириқлар асосида келажакда амалга ошириладиган ишларини аниқлаштириб олади. Бу сафар Қозоғистоннинг иккинчи Президенти шаклланган анъанани бузмаган ҳолда, Парламент, Ҳукумат ва Суд ҳокимиятига тегишли вазифалар юклатди. Жумладан, келаси йилдан бошлаб устозлар маоши 25 фоизга ўсишини маълум қилди: “Мен Август анжуманида келаси тўрт йил мобайнида муаллимлар иш ҳақини икки ҳиссага ошириш вазифасини топширдим. Бу 2020 йилдан бошлаб устозлар иш ҳақи 25 фоизга ортади деган сўз”. Шунингдек, 5 фоиз миқдоридаги қўшимча пенсия тўловини жорий этиш масаласи ҳам кейинга қолдирилди. Бу масала Ҳукумат, бизнес вакиллари, таҳлилчиларнинг ўзаро иш-ҳаракатлари натижаларидан сўнг қайта кўриладиган бўлди.

 Мен, минтақадаги энг йирик нашр – “Оңтустік Қазақстан” вилоят газетасининг бош муҳаррири сифатида ушбу янгиликларни қувона-қувона қабул қилдим. Бошқаларни ҳам янги Президентимизнинг Мактубини қўллаб-қувватлашга даъват этаман.

Абай БАЛАЖАН, “Оңтустік Қазақстан” вилоят газетасининг директор-бош муҳаррири, 2019-09-03, 04:48 195
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.