26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Амалий ижтимоий мулоқот – Қозоғистон барқарорлиги ва тараққиётининг гарови

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг 

Қозоғистон халқига Мактуби

 

Ҳурматли ватандошлар!

Ҳурматли депутатлар, ҳукумат аъзо­­­­­­­­­­­лари!

Ҳаммангизни янги парламент мав­сумининг бошланиши билан таб­рик­лайман!

Биз мамлакатимизнинг янги тари­хидаги муҳим довонга яқинлашмоқдамиз. 

Ўттиз йилча муқаддам халқимиз ўз Мустақиллигини эълон қилиб, бобо­ла­ри­миз асрлар бўйи қилган орзуларини рўёбга чиқарди.

Шу вақт ичида Қозоғистоннинг Тўн­ғич Президенти – Элбоши Нур­султан Абишули Назарбаев раҳнамолигида мамлакатимиз жаҳондаги обрўли ва барқарор давлатга айланди.

Метиндай бирлигимиз туфайли мус­тақиллигимизни мустаҳкамлаб, хал­қимизнинг шароитларини яхшилашга йўл очдик. Бу бунёдкорлик ва олға силжиш, тинчлик ва тотувлик даври бўлди. 

Мамлакатимизнинг ривожланиш йў­лини бутун жаҳон тан олиб, уни Қо­зо­ғистоннинг, яъни Назарбаевнинг модели деб атади. Ҳозир бизга Муста­қилликнинг ютуқларини ошириб, элимизни ривожла­нишнинг янги сифат босқичига кўтариш имконияти берилди.

Биз бунга Элбоши сиёсатининг даво­мийлигини сақлаб, изчил ислоҳот­лар ўтказиш орқалигина эриша оламиз.

Ўзингизга маълумки, буларнинг ҳам­маси менинг сайловолди дастуримга негиз бўлган.

Ҳозир давлат органлари уларни амалга ошириш учун тегишли ишларни олиб бормоқда. 

Мен халққа берган ваъдаларимни, албатта, адо этаман.

Биз фаолиятимизда Элбоши томо­­­нидан ишлаб чиқилган Бешта инсти­туци­о­нал ислоҳот ва Миллат Режасини тўлиқ амалга ошириш заруриятидан келиб чиққанимиз мақсадга мувофиқдир.

У томонидан тузилган Модерниза­циялаш бўйича миллий комиссия ишини янгилаш лозим.

Маърузамнинг давомида олдимиз­даги умумий вазифалар, шу жумладан сайловолди дастуримнинг амал­га оши­рилиши ҳақидаги фикр-мулоҳаза­ларимни айтиб ўтмоқчиман.

 

I. ЗАМОНАВИЙ САМАРАЛИ ДАВЛАТ

 

Мен ваъда қилган сиёсий ўзгаришлар аста-секин ва изчил, давлатимиз ва хал­қимизнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 

Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, кутилмаган, ноизчил сиёсий эркинлаштириш ички сиёсий вазиятнинг бузилишига ва ҳатто давлатчиликнинг йў­қо­тилишига олиб келади.

Шунинг учун биз сиёсий ислоҳотларни “олдинга югуриб кетмасдан”, лекин из­чил, қатъий ва мушоҳада билан амалга ошира борамиз.

Бизнинг асосий қоидамиз шу: мам­лакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини янгиламасдан туриб, муваффақиятли иқ­тисодий ислоҳотларга эришиб бўлмайди.

“Кучли Президент – нуфузли Парла­мент – ҳисоб берувчи Ҳукумат”. Бу ҳали бўлмади, бироқ биз у томонга жадал суръат­лар билан ҳаракатланишимиз ке­рак бўлган мақсаддир. 

Сиёсий тизимнинг ушбу формуласи давлат барқарорлигининг гаровидир. 

Бизнинг умумий вазифамиз – “Тинг­ловчи давлат” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш, у фуқароларнинг барча амалий талаб-истакларига тезкорлик билан, самарали эътибор қаратади. Ҳо­кимият ва жамиятнинг доимий мулоқо­тига эришиш йўли билангина замонавий геосиёсатга қоришиб кетадиган мувофиқ давлатни барпо этиш мумкин.

Шунинг учун фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, уни энг долзарб умумдавлат вазифаларини ҳал қилишга жалб этиш лозим. Ўз тарки­бига кўра ваколатли Ижтимоий ишонч миллий кенгаши айнан шунинг учун тузилди,  у алмаштириш қоидаси бўйича ишлайди. 

Яқин вақт ичида қуйидаги чораларни амалга оширишимиз керак.

Биринчи. Партиявий қурилиш жара­ё­нини давом эттириш 

“Nur Otan” партияси, унинг Раиси, Элбошимиз Нурсултан Абишули Назар­баев туфайли мамлакатнинг етакчи сиёсий кучи бўлишдек мураккаб ва масъулиятли вазифани изчил бажариб келмоқда.

Биз жамиятнинг фаровонлиги йўлида амалий сиёсат олиб бораётган бошқа сиё­сий партиялар ва ҳаракатлар билан ҳам ҳамкорлик қилишимиз керак.

Жамиятимизни ташвилантирувчи асосий муаммолар кўчаларда эмас, ай­нан Парламентда ва фуқаровий муло­қот доирасида муҳокама қилиниши ва ҳал этилиши лозим.

Депутатларнинг ўз қонуний ҳуқуқ­ларидан фойдалана олишлари мумкин ва керак, шу жумладан, энг долзарб муаммоларни Ҳукуматга йўллаб, уни ҳал этиш учун амалий чоралар қўллашни талаб этишга ҳақли.

Бир вақтнинг ўзида қонун чиқа­рувчи ва ижро ҳокимиятлари ўртаси­да­ги му­носабатлар ўзаро ҳурматга асос­ланган, амалий, сунъий зиддият­ларсиз бўлмоғи керак.

Давлат раҳбари сифатида ме­нинг вазифам мамлакатда кўппартия­вий­лик, сиёсий рақобат ва фикрлар хил­ма-хиллигини ривожлантиришга кўмак­лашишдан иборат.

У узоқ муддатли келажакда сиёсий тизимнинг барқарорлиги учун муҳимдир. 

Парламент Мажлиси ва маслаҳат­ларга навбатдаги сайловлар мамлакат­да кўппартияли тизимни янада ривожлан­тиришга имкон бериши лозим.

Иккинчи. Аҳоли билан самарали қайта алоқа 

Ижтимоий мулоқот, очиқлик, одам­лар­нинг эҳтиёжларига жадал эъти­бор қаратиш давлат органлари фаолия­тидаги асосий устуворликлар ҳисоб­ланади.

Президент маъмуриятида дав­лат ор­ганларининг фуқаролар муро­жаатла­рини кўриб чиқиш сифатини назо­рат қиладиган ва улар бўйича тез­кор чора­лар кўрадиган бўлим ташкил этилди. 

Марказда ва жойларда амалдорлар­­нинг “карлиги” ва ёпиқлиги туфайли одамлар кўпинча Президентга мурожаат қилиш­га мажбур бўлмоқдалар.

Бирор бир соҳада қарорларнинг адо­латсизлиги натижасида кўп бор ши­ко­ятлар тушаётгани муайян бир давлат органи  ёки минтақада талай муаммолар борлигини англатади. Эндиликда бундай ҳолатларга юқорида айтилганидек ён­дашиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш керак. 

Давлат хизматчилари иш самарадор­лигини ошириш учун уларнинг қаторига тайёрланган ёш кадрларни жалб этиш зарур.

Шу билан бирга 2020 йилдан бошлаб биз давлат хизматчилари сонини аста-секин қисқартиришга киришамиз, ортиб қолган маблағни энг керакли ходимларни моддий рағбатлантиришга сарфлаймиз. 

2020 йилга бориб давлат хизматчи­лари ва миллий компаниялар ходимлари сони 25 фоизга қисқариши лозим. 

Учинчи. Митинглар ҳақидаги қонун­ларни такомиллаштириш 

Конституцияга кўра бизнинг фуқаро­лар эркин хоҳиш билдириш ҳуқуқига эга. 

Агар тинч мақсаддаги акциялар қонун ва фуқаролар тинчлигининг бузилишини  кўзламаса, уларга пешвоз чиқиш ва қонунда белгиланган тартибда уларни ўтказишга рухсат бериш, бунинг учун махсус жойлар ажратиш зарур.Фақат шаҳар четидан эмас.

Бироқ Конституцияга хилоф ҳаракат­ларга ҳар қандай даъватлар, безорилик акциялари қонун доирасида чекланади. 

Тўртинчи. Ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш

Ижтимоий ва этник гуруҳлар ўртаси­даги тотувлик – бутун жамият умумий меҳнатининг натижасидир. Шундай экан, сиёсий жараёнларни таҳлил қилиб, бирлигимизни янада мустаҳкамлаш учун аниқ чоралар қабуллаш керак.

Қозоқ халқининг давлат қурув­чи мил­лат сифатидаги ролини мустаҳкам­лаб, этнослараро тотувлик ва динлараро тушунишни шакллантира боришимиз лозим.

Бизнинг тамойилимиз: Эл бирлиги – унинг ранг-баранглигида!

Мамлакатимиздаги этник гуруҳ­лар­нинг тили ва маданиятини ривожлан­тиришга шароитлар яратиб бераверамиз.

Қозоқ тилининг давлат тили сифати­даги роли кучайиб, миллатлараро алоқа тилига айланадиган даври келади, деб ўйлайман. Бироқ бундай даражага эри­шиш учун барчамиз шовқин-сурон сола­вермай, ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак.

Шу билан бирга тил улкан сиёсат қу­роли эканини ҳам эсдан чиқармаган маъқул.

Фаол фуқаролик жамиятини барпо этиш учун ноҳукумат ташкилотларнинг нуфузини ошириш лозим, деб ҳисоб­лайман.

Шунинг учун яқин вақт ичи­да фу­қаролик жамиятини ривожланти­риш­нинг 2025 йилгача бўлган концеп­циясини тайёрлаб, қабул қилишимиз керак.

Келаси йили нишонланадиган муҳим юбилейлар ва унутилмас воқеаларга тайёргарлик ишлари бошланди. Келгуси йилда ҳаммамиз Ал Форобийнинг 1150 йиллик, Абай Қунанбайулининг 175 йиллик юбилейларини нишон­лаймиз. Бу тўйлар давомида исроф­гарчиликка йўл қўймаган ҳолда алло­маларимизнинг асарларини халқ ора­сида тарғиб қили­шимиз зарур.

Шунингдек, энг аҳамиятли айём – Мус­­тақилликнинг ўттиз йиллигига ба­ғиш­ланган тегишли чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак.

Мамлакат ҳаётидаги ана шундай олам­шумул воқеалар чинакам ватан­пар­варликни тарбиялашга йўл очади, деб ишонаман.

 

II. ФУҚАРОЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизи­мидаги чуқур ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар хавф­сизлигини кучайтиришнинг муҳим омилидир. Суд қарорлари сифатини ях­шилаш юзасидан қатор жиддий чора­ларни амалга ошириш лозим.

Судянинг қонундан ва ички эътиқо­дидан келиб чиққан ҳолда қарор чиқариш ҳуқуқи ўзгармай қолади. Бинобарин, суд қарорларини пухта таҳлил қилиш, суд амалиётининг бир хиллигини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. 

Ҳокимият органлари қарорлари ва ҳаракатларидан норози бўлиб, ўт­казган оммавий-ҳуқуқий баҳсларда фуқаролар кўпинча тенг бўлмаган ша­роитларда қолмоқдалар. Уларнинг имко­ниятларини давлат девони имкониятлари билан таққослаб бўлмайди.

Шунинг учун ана шу тафовутни му­возанатлаштирадиган, баҳсларни ҳал этишнинг алоҳида механизми сифатида маъмурий адлияни жорий этиш даркор.

Бундан буён довларни ҳал этишда суд қўшимча далилларни тўплаш ҳу­қуқига эга, уларни йиғиш учун жавобгар­лик фуқарога ёки бизнесга эмас, давлат органига тушади. 

Қонундаги барча зиддиятлар ва но­аниқ­ликлар фуқаролар фойдасига ишлаши керак.

Шу ўринда қуйидаги муҳим масалага тўхталиб ўтмоқчиман. Биз одил суднинг ҳаддан ташқари қатағон чоралари ва қатъий жазолов амалиётидан воз кечдик. Аммо мамлакатда кўплаб оғир жиноятлар ҳамон учраб турибди. 

Биз қонунларни инсонпарварлаш­тиришга қизиқиб кетди-гу, бир вақт­нинг ўзида фуқароларнинг асосий ҳуқуқла­рини назардан четда қолдирдик. 

Шошилинч турда жинсий зўравонлик, педофилия, гиёҳванд моддалар тарқа­тиш, одам савдоси, турмушда аёлларга нисбатан зўрлик ва шахсга қарши, айниқса, болаларга қарши бошқа оғир жиноятлар учун жазони кучайтириш керак. Бу менинг Парламент ва Ҳуку­матга топшириғимдир.

Яқинда содир бўлган фожиали во­қеалар уюшган жиноятчиликнинг энг хатарли шаклларидан бири сифа­тида браконьерлик муаммосини ҳам очиб ташлади. Браконьерлар шайлан­ган, қуролланган, ўзларининг жазолан­маслигини ҳис этадилар. Фақат шу йил­нинг ўзида уларнинг қўлидан ҳайвонот оламини муҳофаза қилувчи икки нафар инспектор ҳалок бўлди. 

Яқинда Шарқий Қозоғистон ви­лоятидаги Марқакўлда браконьерлар тўдасининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу фақат алоҳида ҳолатлар, бироқ браконьерлик чуқур илдиз от­ган, бунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг боқибеғамлиги ҳам кўмак­лашган. Браконьерлар бизнинг миллий бойлигимиз – табиатни аёвсиз яксон қилмоқдалар. 

Ҳукуматга икки ой мобайнида те­гишли қонунларни қатъийлаштириш юзаси­дан шошилинч чоралар кўришни топшираман.

Уюшган жиноятчиликка қарши изчил кураш масаласи ҳам кун тар­тибидан тушмаяпти. Таҳлилчилар ва жамоатчилик иштирокида Марказий ва ма­ҳаллий органлар меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатлари лойи­ҳа­ла­рининг коррупцияга қарши таҳ­лилини қайта тиклаш ло­зим. Уюшган жиноятчилик со­дир бўлган маҳ­­­­кама би­ринчи раҳбарининг жа­­­вобгарлигини қонуний ва меъёрий жиҳатдан тартибга со­либ қўйиш мақсадга мувофиқдир. 

Шунингдек, коррупцияга қар­ши органлар ходим­ла­рининг но­қонуний иш усуллари ва про­вокация ҳаракатлари учун қатъий жавобгарлигини кўзда тутиш лозим. Бундай­ларга тергов амалиётида ўрин бўл­маслиги керак. 

Айбсизлик презумпцияси қои­даларига тўлиқ амал қили­ниши зарур. Ҳуқуқни муҳофа­­за қилиш тизимини тўлақонли ислоҳ этиш энг долзарб вази­­­фалардан бири бўлиб ту­рибди.

Полициянинг давлат куч во­ситаси сифатидаги образи ас­та-секин ўтмиш­га кетмоқда, у фуқароларнинг хавф­сизли­гини таъминлашда уларга хизмат кўр­сатадиган орган бўлиб қолади.

Биринчи босқичда 2020 йил охир­ларигача Маъмурий по­лиция қўмита­сининг ишини қайтадан ташкил этиш зарур. Буни сифат­ли ва ҳайбаракал­лачи­ликсиз амалга ошириш лозим.

Полициячилар ишининг са­мара­дорлиги полиция хиз­мати­нинг ўз обрўсига боғлиқ.

ИИВ ислоҳотига келаси уч йил мобайнида 173 млрд. тенге йўнал­тирилади. Ушбу маблағ иш ҳақини оши­риш, уй-жойни ижарага олиш, АХКМ қоидаси бўйича ишлайдиган замо­навий полиция фронт-офисларини ташкил этишга сарфланади. Фуқа­роларни табиий офатлар ва техноген ҳалокатлардан ҳимоя қилиш масала­ларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Аф­суски, улар нафақат бизнинг мам­лакатда, балки, бутун жаҳон­да тез-тез содир бўлмоқда. Ушбу соҳада профес­сионал кадрлар иш­лашлари керак.

Ҳукуматга ИИВни ислоҳ қи­лишга ажратилган маблағ ҳи­собидан Фуқаро мудофааси хо­димларининг маошини оши­ришни ва ана шу мақсадга 40 млрд. тенге йўналтиришни топ­ши­раман.

Олдимизда янги концепция асо­сида жангга қобилиятли ар­мияни шакллантириш вазифаси турибди. 

Арисдаги воқеалар Қуролли кучларда жиддий муаммолар тўпланиб қолганини кўрсатди. Барча ҳарбий харажатларни  тартибга солиш, армияда молия­вий ва умумий интизомни мус­таҳкамлаш керак. Бир вақтнинг ўзида ҳарбий хизмат нуфузини, Қуролли кучлар моддий таъми­нотини яхшилаш зарур. 

Касбий жиҳатдан тайёрланган, Ватанга содиқ зобит кадрлар ва ҳарбий хизматчилар билан бутланган армиямиз янги геосиё­сий воқеликда мамлакат хавф­сизлигига хатарларни бартараф этишга шай туриши шарт. 

 

III. ЖАДАЛ РИВОЖЛАНГАН ВА ИНКЛЮЗИВ ИҚТИСОДИЁТ

Қозоғистон иқтисодиёти дунё­вий сифатдаги қийинчи­ликларга қарамасдан олға силжиб бормоқ­да. 

Йил бошидан бери унинг ўси­ми жаҳондаги ўртача кўрсат­кич­дан юқори бўлди. 

Агар тегишли тузилмавий ўзгариш­ларни амалга оширсак, 2025 йилга бориб ички ялпи маҳ­сулотнинг йил сайинги бар­қа­рор ўсимини 5 фоиз ва ун­дан юқори даражага етказиш мумкин. 

Иқтисодиётнинг ривожлани­шига янгича жўшқинлик бериш учун Ҳукумат ва Президент Маъму­­рияти мамлакат ва хо­риж таҳлилчиларининг барча ишла­ри­ни синчковлик билан таҳлил қилиб туриши даркор.

Элбоши тавсия этган 2050 йил­гача бўлган узоқ муддатли та­раққиёт стратегияси ҳамда Мил­лат Режасига мувофиқ, бир қатор тузилмавий вазифаларни амалга оширишимиз керак.

Биринчи. Хомашёга боғ­­­­­­лан­ган менталитетдан воз кечиб, иқтисодиётни ранг-баранг­лаш­тириш.

“Таълим иқтисоди”, меҳнат унум­дорлигини ошириш, иннова­цияни ривожлантириш, сунъий заковат жаҳон тараққиё­тининг асосий омилларига айланди.

Индустрлаштиришнинг учин­­­­­чи бешйиллигини амалга ошириш мобайнида, авваллари йўл қў­йил­ган хато ва кам­чилик­­­ларни инобатга олишимиз зарур.

Бу масалалар юзасидан ме­нинг барча топшириқларимни, эслатмаларимни Ҳукумат тўлиқ бажариши шарт.

Меҳнат унумдорлигининг аниқ ўсимини камида 1,7 ба­ра­варга оширишимиз лозим.

Мамлакатимизни минтақада етакчи сифатида танитиб, Мар­казий Осиёдаги нуфузимизни ошириш – стратегик вазифа.

Бу – Элбоши белгилаб берган сиёсий йўлимиз.

Иккинчи. Квази-давлат шўъ­­­­ба­­сининг самарадор­ли­гини ошириш.

Бизнинг давлат компания­ла­римиз баҳайбат конгломе­рат­ларга айланиб олган, уларнинг халқаро рақобатга бардошлиги шубҳа туғдиради.

Давлатнинг иқтисодиётга бў­лар-бўлмасга аралашувини қис­қартириш мақсадида мен квази-давлат компаниялари ту­зишга мораторий жорий этиш ҳақида қарор қабул қилган эдим.

 Биз Жамғарма тузилганидан буён ўтган 14 йил ичида халқ фаро­вонлигини оширишга Мил­лий фаровонлик жамғармаси амалда қандай ҳисса қўшганини тўла англаб олмоғимиз керак.

 Ҳукумат Ҳисоб қўмитаси би­лан биргаликда уч ой муддат ичида давлат холдинглари ва миллий компанияларнинг са­марадорлигини таҳлил қилиб чиқиши лозим. 

Квази-давлат компаниялари кўпинча бир майдонда ўзаро рақобатлашишади. Масалан, уй-жой сиёсати соҳасида бир вақт­нинг ўзида 7та давлат опе­ратори ишламоқда ва бу фақат марказ даражасида!

Давлат компанияларининг сонини қисқартириш мумкин ва шарт.

Бунда стратегик шўъбалар­да ишлаётган давлат компания­ла­рининг фаолиятига эҳтиёткор­лик билан ёндашиш мақсадга мувофиқдир.

Улар устидан Давлат назо­рати сақланиб қолиши ке­рак. Акс ҳолда, биз давлат моно­по­листлари ўрнига хусусий моно­полистларга ва бундан келиб чиқадиган оқибатларга дуч ке­ламиз.

Ҳукумат нарх ва тарифлар маса­ласи билан изчил ва кўр­газ­мали равишда шуғулла­ниши керак.

Бу табиий монополиячилар­нинг товар ва хизматларига ҳам тааллуқли.

Мамлактимизда баҳолар – озиқ-овқат маҳсулотлари ва ки­йим-кечакдан тортиб, турли хиз­матларнинг ҳақигача юқори экан­лиги сир эмас.

Масалан, нима учун асосий авиаташувчи компаниянинг авиа­чипталари энг кўп талаб қи­­линадиган йўналишлар бў­йича қиммат, баъзан Европа­дагидан 30 фоиз юқори?! Аэро­портларимиз хизмат баҳола­ри­нинг нисбатан юқо­рилиги нима билан асосланади?

Нима учун Қозоғистон аэро­портларида хорижлик юк та­шув­чилар учун авиаёнилғи ба­ҳоси мамлакатимиздагиларга нисбатан қиммат?

Натижада Қозоғистоннинг авиация тармоғи халқаро рақо­батбардошлигини йўқотмоқда, мамлакатнинг транзит салоҳияти пасайиб бормоқда.

Мутасадди вазирлик, идо­­­­раларнинг лоқайдлиги ту­фай­ли темир йўлларда йўловчи та­шиш­да чипталарнинг сунъий танқислиги вужудга келди.

Бу соҳаларда зудлик билан тартиб ўрнатилиши керак.

Бизнинг мақсад –  давлатнинг барқарорлаштирувчи ро­лига таянган ҳолда бозор инсти­тут­лари ва механизм­ларининг тў­­лақонли ривожланишини таъминлаш.

Бундай “оддий буюмлар иқти­содиёти”ни ҳам ёддан чиқар­маслик муҳим. Бу фаолия­тимиз­нинг устувор йўналишидир.

Учинчи. Самарали кичик ва ўрта бизнес – шаҳар ва қиш­лоқни ривожлантиришнинг мус­таҳкам пойдевори 

Кичик, айниқса, микробизнес мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида му­ҳим роль ўйнайди.

Хусусан, энг аввало, қишлоқ аҳолисига доимий иш беради, ишсизликни камайтиради. Шу билан бирга, солиқ базасини ву­жудга келтириб, маҳаллий бюд­жетни мустаҳкамлайди. 

Шунингдек, оммавий тадбир­корликни ривожлантириш та­факкуримизга сингиб кет­ган па­тер­налистик одат ва боқиман­даликдан халос бўлишга имкон беради. 

Шунинг учун давлат бундан буён ҳам бизнесни қўллаб-қув­ватлашда давом этаверади.

Ушбу мақсадга Миллий жам­ғармадан 100 миллиард тенгега яқин маблағ ажратилди.

Бироқ, таҳлилчиларнинг фик­­рича, молиявий кўмакнинг фой­­­дасини маҳаллий ҳокимлик би­лан муносабати яхши хўжа­ликларгина кўрмоқда.

Аслида эса, янги лойиҳалар асо­­сида корхоналар барпо эти­либ, иш ўринлари очилиши керак эди. 

Бу “оддий буюмлар иқтисо­диёти”га бевосита дахлдор.

Бироқ, маҳаллий ҳокимлар ташкилий ишларни талабга му­вофиқ бажармадилар.

Шу туфайли солиқ ва пенсия тўловларини орттиришга, маҳал­лий бюджетни тўлдиришга ша­роитлар яратилмади.

Шу муносабат билан, Ҳисоб қўмитаси ва Молия ва­зирли­­гига маблағнинг сарф­­лани­ши­ни қатъий назоратга олишни топ­шираман.

Мамлакатимизда тадбиркор­ликни ривожлан­тиришнинг ибратли мисоллари кўп. Биз кичик бизнесни бутун жамоат бўлиб, биргаликда қўллаб-қув­ват­лашимиз даркор.

Ҳукуматга микро ва кичик бизнес компанияларини даромад солиғи тў­­­лаш­дан уч йил муддатга озод қилиш­­нинг қонуний асосларини ишлаб чи­қишни топшираман.

Қонунчиликка тегишли тузатишлар 2020 йилдан бошлаб кучга кириши керак. 

2020 йилнинг январидан бошлаб микро ва кичик бизнес субъектларини текширишни уч йилга тақиқлаш ҳа­қидаги қарорим кучга киради.

Биз бизнесимизнинг ҳалол ва қонунга риоя қилувчилардан эканлигига, ис­теъмолчилар ва фуқаролар жавоб­гарликни ҳис эта олишига ишончимиз комил. Мораторий жорий этилган пайт­да ўзини-ўзи тартибга солиш, жа­моат на­зорати каби дастакларни фаол­лаш­тириш даркор.

Мабодо бизнес субъектлари тегишли меъёр ва қоидаларни бузадиган бўлса, айниқса, санитария-эпидемиология со­ҳасида, бундай корхоналар ёпилади, эгалари жавобгарликка тортилади. 

Биз шу тариқа бизнес гарданига ту­шаётган мажбуриятни озайтирамиз. 

Айни вақтнинг ўзида у аввалгидек ҳуқуқ-тартибот ва назорат органларининг  ҳаракатларига боғлиқ кўплаб муаммо­ларга дуч келмоқда. 

Кичик ва ўрта бизнесга нисбатан тазйиқ ҳолатлари ҳам кўпайди.

Ушбу масалада менинг нуқтаи-наза­рим маълум: бизнесни, хусусан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга тўсиқ бўладиган ҳар қандай ҳаракат давлатга қарши жиноят сифатида кўриб чиқилмоғи даркор.

Шу муносабат билан қўшимча қонун тарзидаги қўшимча чоралар зарур. Парламент ва Ҳукумат мазкур муаммони ҳал этиш йўлини таклиф этиши шарт.

Бир вақтнинг ўзида, соядаги иқ­тисодга қарши ҳаракатларни кучай­тириш, капи­талнинг ташқарига чиқа­рилиши, солиқ тўлашдан бош тортишга қарши курашни ҳам кучайтириш муҳим.

Кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини “енгиллаштириш”, яъни асосий эътиборни янги лойиҳаларга қаратмоқ керак.

Ҳукуматга “Бизнеснинг йўл харитаси” янги дастури доирасида келаси уч йилга қўшимча 250 млрд. тенге ажратишни топшираман.

Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги шаклларига ўтишни фаоллаштириш муҳим, бунда асосий урғу ижтимоий жи­ҳатларга – оилавий бизнесни ташкил этиш, биринчи навбатда кўп болали ва кам таъминланган оилаларга ёрдам­лашишга берилиши зарур.

Туризмни ривожлантиришга ҳам ало­ҳида эътибор қаратилиши лозим, ху­сусан эко- ва этнотуризмга, зеро улар иқти­содиётнинг муҳим тармоқлари ҳисоб­ланади.

Олтин Ўрданинг 750 йиллигини тари­хи­миз, маданиятимиз, табиатимизга сайёҳлар эътиборини қаратишни кўзла­ган ҳолда нишонлаш керак. Туризмни ривожлантириш учун тегишли инфра­тузилма, биринчи навбатда йўллар қу­рилишини таъминлаш, шунингдек, малакали мутахассисларни тайёрлаш керак.

Тўртинчи. Халқаро бозорларда мил­лий бизнесни қўллаб-қувватлаш.

Экспорт йўналишида фаолият юри­таётган компанияларнинг давлат то­монидан қўллаб-қувватланиши самара­дорлигини қатъиян оширишга тўғри келади.

Мен, энг аввало, ўрта бизнесни на­зарда тутяпман.

Ҳолбуки, бизда айнан шу тоифадаги тадбиркорларнинг давлат қўлловига оид амалий чоралар йўқ. Биринчи гал­да, маҳсулотни сотиш соҳасида. Ки­чик ва ўрта бизнесимизни қўллаб-қув­ват­лашимиз зарур.

Ҳукуматга Индустриявий-иннова­ция­вий ривожлантириш давлат дас­тури доирасида юқори унумли ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга доир мажмуавий чора-тадбирлар ишлаб чи­қишни, шунинг­дек, солиқ, молиявий ва маъмурий рағ­батлантиришни топшираман.

Бевосита хориж сармояларини жалб этиш борасидаги ишларни жиддий ра­вишда фаоллаштириш лозим, уларсиз иқтисодиётни янада ўстириш захиралари чекланиб қолади.

Бу ижро ҳокимиятининг устувор вази­фаларидан биридир.

Қозоғистонни 2025 йилгача ривож­лантириш стратегик режаси доирасида ҳар бир тармоқ ва минтақа учун тегишли мақсад кўрсаткичлари белгилаб қўйил­ган.

Уларга эришиш – давлат органла­ри раҳ­барларининг, айниқса, минтақа­лар ҳо­кимларининг бевосита жавобгарлиги­дир.

Қозоғистон рақамли иқтисодиётни ри­вожлантириш йўлига тушди. Бу бо­рада қаттиқ ишлашга тўғри келади.  Биз­нинг вазифа – инфокоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш да­ражасига кўра минтақада етакчиликни кучайтириш.

Ҳукумат қонунларни янги технологик ҳолатлар: 5G, “Ақлли шаҳарлар”, катта маълумотлар, блокчейн, рақамли актив­лар, янги рақамли молиявий дастакларга мослаштириши керак. 

Қозоғистон технологик шерикчилик, дата-марказлар қурилиши ва жойлаш­ти­рилиши, маълумотлар транзитини ри­вожлантириш, рақамли хизматлар дунё­вий бозорида қатнашиш учун очиқ юрисдикция сифатида бренд бўлмоғи лозим. 

Ҳукумат Халқаро молиявий марказ­нинг фаолиятига ёрдам беришда давом этиши керак, у том маънода Консти­туция­вий мақомга эга бўлди.

“Астана” халқаро молиявий мар­кази Назарбаев Университети би­лан бир­галикда энг янги рақамли технология­лар­ни ривожлантиришга замин бўла олади.

Бешинчи.Ривожланган агросаноат мажмуаси.

Қишлоқ хўжалиги – бизнинг асосий захирамиз, бироқ ундан тўла-тўкис фой­­­­да­ланилмаяпти. 

Биз нафақат мамлакатда, балки хорижда ҳам харидоргир бўлган органик ва экологик соф маҳсулот ишлаб чиқа­риш учун улкан салоҳиятга эгамиз.

Биз 2030 йилгача суғориладиган ер майдонини босқичма-босқич 3 млн. гек­тарга кенгайтиришимиз керак.

Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг 4,5 баравар ўсишини таъмин­лашга имкон беради. 

Савдо ва интеграция, қишлоқ хўжа­лиги вазирликлари фермерларнинг маҳ­сулотларини ташқи бозорларда сотишда уларни қатъиян қўллаб-қувватлашлари зарур.

Ҳукуматга тегишли топшириқ берил­ган. Бу ҳам устувор вазифа.

Кейин. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти экспортининг хомашё йўналишидан воз кечиш керак, у 70 фоизга етди, ҳолбуки қай­та ишлаш корхоналари унинг атиги 40 фои­зинигина қайта ишламоқда. 

Қишлоқ хўжалигига хориж сармоядор­ларини жалб этиш ҳам муҳим вазифа ҳи­собланади. Музокаралар олиб борил­моқ­да, Ҳукумат амалий натижалар­га эришмоғи керак. 

Кўпчиликни ташвишлантираётган ер масаласига алоҳида тўхталиб ўтмоқ­чиман.

Давлат раҳбари сифатида яна бир бор айтаман: еримиз чет элликларга сотил­майди. Бунга йўл қўйилмайди. 

Ушбу масала юзасидан миш-мишлар тарқатишга чек қўйиш керак. Бироқ ердан самарали фойдаланилишни таъминлаш – бизнинг бурчимиз.

Ер захираларидан самарасиз фой­да­ла­ниш масаласи тобора долзарб бў­либ бормоқда.

Ерга тўғридан-тўғри солиқлар да­ража­­сининг пастлиги аҳволни янада му­раккаб­лаштирмоқда.

Давлатдан ерга ижара ҳуқуқини бепул олганлардан аксарияти ерни бекорга ушлаб турибди, унда ишламаяпти. Мам­лакатда шундай “латифундистлар” деб аталмиш бутун бир қатлам вужудга келди. Улар ўзларини “пичанда ағнаётган ит”дай тутишмоқда. Фойдаланилмай ётган қишлоқ хўжалик ерларини мусо­дара қиладиган пайт келди.

 Ер – бизнинг умумий бойлигимиз ва  унда ишлаётганларники бўлиши керак.

Ҳукумат ва Парламент тегишли дас­так­ларни  таклиф қилиши лозим.

Бу шунинг учун ҳам ўта муҳимки, мазкур масалани ҳал этмасдан туриб, мамлакат агросаноат мажмуасини сифат жиҳатидан ривожлантириш мумкин эмас.

Бугунги кунда гўшт етиштиришни кў­пайтириш масаласи нафақат қорамол бошига, шунингдек, фермерларда озу­қабоп экинлар етиштириш учун ер етишмаслиги муаммосига бориб тақал­моқда. Озуқа таъминоти 60 фоиздан камроқни ташкил этмоқда.

Қишлоқда сифатли турмуш кечи­риш учун тегишли шароитлар ярат­май туриб, қишлоқ хўжалиги самара­дорлигини ошириб бўлмайди.

Биз Элбошининг  “Овул – Эл бешиги” махсус лойиҳасини амалга оширишда давом этамиз.

Кичик аҳоли манзилларини тутишдек ўта мураккаб муаммони ҳал этишимизга тўғри келади. Минтақавий андазалар ишлаб чиқилди, эндиликда уларни уч мингдан зиёд таянчли ва йўлдошли қиш­лоқ аҳоли манзилларида жорий этиш лозим. 

Ҳукуматга “Овул – Эл бешиги”ни амал­га ошириш учун кейинги уч йил ичида бу йил ажратилган 30 млрд. тенгега қўшимча 90 млрд. тенге ажратишни топшираман.

Ушбу маблағ инфратузилмавий маса­лалар – транспорт, сув таъминоти, газ­лаштириш масалаларини ҳал этишга, шунингдек, мактаблар, касалхоналар, спорт майдончаларини таъмирлаш ва қуришга сарфланади.

Мазкур маблағнинг ишлатилиши бар­ча давлат органларининг қатъий назо­ратида бўлиши керак.

Олтинчи. Адолатли солиқ солиш  ва оқилона  молиявий созлаш

ИЯМнинг ва аҳоли даромадларининг ўсишига қарамасдан, Қозоғистон жа­мияти ичида мулк жиҳатидан табақа­ланиш сақланиб қолмоқда ва ҳатто  кучаймоқда.  

Бу  ўзига алоҳида эътибор талаб қиладиган ташвишли ҳолдир.

Солиқ тизимини шундай модерниза­ция қилиш керакки, миллий даромад адолатли тақсимланадиган бўлсин.

Ҳукумат ижтимоий чегирмаларнинг ўсиб борувчи ҳажмига ҳам эътибор қаратиши керак.

Бир томондан олиб қараганда, бу йиғимлар ижтимоий ва пенсия тизимлари барқарорлигини таъминлайди.

Бинобарин, иш берувчиларнинг иш жойларини яратиш ва иш ҳақини оши­ришга иштиёқини сўндириб қўяди, деган шубҳа ҳам йўқ эмас. Бизнес яна “соя”га бурканади.

Шунинг учун Ҳукуматга 5 фоиз миқдо­ридаги қўшимча пенсия чегирмаларини жорий этишни 2023 йилгача қолдиришни топшираман. Кейин ушбу масалага яна қайтамиз. 

Шу вақт ичида Ҳукумат, бизнес вакил­лари ва таҳлилчилар барча жиҳатлар­ни тарозига солиб кўришлари ва ҳам бўлғуси нафақадорлар, ҳам иш берув­чиларнинг манфаатларини ҳисоб­га олган ҳолда умумий қарорга келиш­лари зарур.  

Ҳукумат Солиқ Кодексида кўзда тутил­маган барча тўловлар, йиғимларни та­қиқ­­лаши лозим. Улар аслида, қўшимча солиқ­лардир.

Ҳозирги солиқ тизими сифатини оши­риш –  алоҳида масала.

У компанияларни  одам капитали, меҳнат унумдорлигини ошириш, техника жиҳатидан қайта  жиҳозлаш, экспортга  сармоя қуйишга рағбатлантириши керак.

Ҳамма жойда тўғаноқ бўлаётган омил – банкларнинг юқори комиссиясини бар­тараф этиб, нақд пулсиз тўлов ти­зи­мини жорий этиш керак. Бунинг учун тегишли созлаш қоидалари билан нобанк тўлов тизимини фаол ривожлантириш лозим. Бу усул ўта оддий ва жозибадор кўринсада, у пулни қонунлаштириш ва бойликни мамалакатдан чиқариш шо­ҳобчасига айланиб қолмаслиги керак. Миллий банк ушбу соҳада амалий на­зоратни йўлга қўйиши лозим.

Навбатдаги масала. Нохомашё маҳ­сулоти экспортини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча қиймат солиғини қайта­ришнинг энг оддий ва тезкор усулларини қўллаш масаласини кўриб чиқишга тўғри келади. 

Иқтисодиётимизнинг энг муаммоли масалаларидан бири  – уни кредитлаш ҳажмининг етарли эмаслиги. Сўнгги беш йил ичида ҳуқуқий шахслар, шу­нингдек, кичик ва ўрта бизнесни кре­дитлашнинг умумий ҳажми 13 фоиздан кўпроққа қисқариб кетди.

 

Иккинчи даражали банклар яхши қарз олувчилар камлигини баҳона қиладилар ва насия маблағлари қийматида ҳаддан ташқари таваккалларга қўл урадилар.

   Сифатли қарз олувчилар муаммоси, албатта, бор. Бироқ, жавобгарчиликни бошқага ағдариш, фақат енгил йўл билан бориш мумкин эмас.

Мен Ҳукумат ва Миллий банкдан ушбу масалада уюшқоқли ва самарали ишларни кутаман.

Бошқа муаммо – насияга ботиб қолиш, айниқса,  аҳолининг ижтимоий  заиф қатламларида, шошилинч чоралар кўриш заруриятини туғдирди.. Сизлар буни биласизлар.

Ушбу муаммо ижтимоий ва сиёсий кескин тус олди.

Шунинг учун Ҳукуматга, Миллий банкка икки ой мобайнида бундай ҳолатнинг такрорланишига мутлақо йўл қўймайдиган механизмларни жорий этишга тайёрланишни топшираман.

Пул-кредит сиёсатининг етарли даражада самара бермаётганлиги мамлакат иқтисодий ривожланишидаги тўсиқлардан бирига айланмоқда.

Иккинчи даражали банкларнинг  бизнесни қулай шароитларда ва  узоқ муддатга насиялашини таъминлаш лозим. Миллий банк йил охирига қадар иккинчи даражадаги банклар активларининг сифатини мустақил баҳолашни тугатиши  керак.

Еттинчи. Миллий жамғармадан самарали фойдаланиш масаласи.

Миллий жамғарма маблағининг  жорий масалаларни ҳал этишга сарфланишини  қисқартириш лозим.

Бу – келгуси авлоднинг маблағи.

Миллий жамғарманинг трансфертлари  рақобатга қобилиятли иқтисодиётни шакллантиришга мўлжалланган  дас­турлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учунгина бўлиниши керак.

Кафолатланган трансферт ҳажми 2022 (икки минг йигирма иккинчи) йилдан бошлаб аста-аста  2 триллион тенгегача озайиши шарт.

Жамғарма маблағидан фойда­ла­нишнинг бир мунча самарали сар­моявий  сиёсатини  олиб борган маъқул.

Ҳукуматга Миллий Банк билан бир­галикда йил охирига қадар Миллий жамғарма маблағига эгалик қилишни такомиллаштириш учун аниқ таклифлар тайёрлашни топшираман.

Саккизинчи. Иш ҳақи тўлаш дара­жасини ошириш.

Кон ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик корхоналарнинг даромади кўпайгани билан фуқароларимизнинг маоши деярли ўсмаганини кўриб турибмиз.

Аҳолининг ижтимоий шароити ҳақида айтилаётгани сабабли, Ҳукумат бу маса­лада фидойилик кўрсатиши  керак.

Ҳукуматга иш ҳақи тўлаш жамғар­ма­сини кучайтириш иш берувчиларни рағбатлантириш масаласини пухталашни топшираман.

 

IV. ИЖТИМОИЙ ЯНГИЛАНИШНИНГ ЯНГИ ДАВРИ

Мамлакатимизнинг бюджети иккита асосий мақсадга йўналтирилиши керак – иқтисодиётни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш.

Ижтимоий соҳада қуйидаги йўна­лиш­ларга алоҳида аҳамият бериш керак. 

Биринчи. Таълим сифатини яхши­лаш.

Бизнинг мамлакатимизда меҳнат захираларининг мувозанатини  ҳисобга олишнинг самарали усули ҳанузгача тайёрланмади. 

Том маънода, мутахассислар тайёр­лаш­­нинг мамлакатдаги тизими аниқ меҳнат бозоридан четда қолган.

Йил сайин 21 мингга яқин мактаб битирувчиси касбий ва олий ўқув юрт­ларига ўқишга кира олмайди.

Ёшларнинг ушбу гуруҳи ишсизлар ва салбий таъсирга мойиллар асосини ташкил этади. Улар иложсизликдан жиноий ва экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолмоқда.

Биз ўқувчиларнинг қобилиятини аниқлаб, касбий йўналиш-йўлланма бериш сиёсатига кўчишимиз лозим.

Мазкур сиёсат ўрта таълим миллий андазанинг негизи бўлиши зарур. Иқтисодиётимизда техника соҳаси мутахассисларига талаб ўта юқори, бироқ имкониятлар оз. Корхоналар тегишли мутахассисларни хориждан чақиришга мажбур. Ана шундай  нохуш вазиятни жадал тузатишимиз лозим.

Шаҳар ва қишлоқ мактаблари орасидаги ўрта маълумот сифати анча фарқ қилади.

Асосий масала – қишлоқ жойлардаги  малакали педагог кадрларнинг танқислиги.

Шунинг учун “Диплом билан – қишлоққа” дастури доирасини кенгайтириб, ишни янги даражада давом эттиришимиз зарур. Ҳукуматга келаси йилдан бошлаб ана шу дастурни молиялаштиришни 20 млрд. тенгега етказишни топшираман.

Истеъдодли қишлоқ ёшларини саралаб, мамлакатнинг ва хорижий ОЎЮларига тайёрлаш керак.

Кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қўвватлаш учун Ҳукуматга Истеъдодли боланинг қобилиятини ривожлантириш йўл харитасини тайёрлашни топшираман.

Ҳукумат ва ҳокимлар ана шундай болаларнинг тўгараклар ва марказларга, ёзги лагерларга боришига имконият яратиб беришлари шарт. 

Энди олий таълимнинг сифатига алоҳида тўхталгим келади.

Ўз битирувчиларини иш билан таъминлаш жиҳатидан мамла­кати­миздаги олий ўқув юртларининг ярмигина 60 фоизли даражага эришди.

Шунинг учун уларнинг сонини қисқартириш масаласини кўриб чиқиш керак.

Теран таълим ўрнига диплом сотиш билан шуғулланган университетларимиз  борлиги ҳам сир эмас.

Биринчи навбатда уларни бекор қилиш орқали ўқув юртларидаги таълим сифатини оширишга ҳаракат қиламиз.

Таълим соҳасига дахлдор яна бир масала – молиялаштиришнинг бир хил бўлмаслиги ва минтақавий бошқарув ҳозирги тизимининг самарасизлиги.

Таълим бўлимларини  бошқариш ва бюджет маблағини расмийлаштириш вазифаларини туман даражасидан вилоят даражасига ўтказиш керак.

Таълимнинг барча поғоналарида мустақил молиялаштириш тартибини жорий этиш лозим.

Яна бир муҳим масала. Бу – дарслик сифатининг пастлиги. 

Ўқувчиларни сифатли дарсликлар билан таъминлаш – тегишли вазир­ликнинг бевосита вазифаси.

Устоз ва ўқитувчиларнинг ижтимоий шароитларини яхшиламасак, бу чоралар амалга ошавермайди.

Шунинг учун мен Август анжуманида навбатдаги тўрт йил ичида устозларнинг  маошини икки баравар оширишни топширдим. Бу – келаси йилдан бошлаб устозларнинг маоши 25 фоизга ошади деган сўз.

Фандаги вазият алоҳида эътибор талаб қилади. Усиз биз миллат тараққиётини таъминлай олмаймиз.  Бизнинг фанимиз нечоғли сифатли ва самарали? Бу бошқа гап.

Ҳукумат ушбу муаммони илмий тад­қиқотлар даражасини ошириш ва уларнинг амалда қўлланилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқиши лозим.

Иккинчи. Оила ва болалик инс­титутини қўллаб-қувватлаш, инклюзив жамиятни барпо этиш.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва турмушда зўравонликка қарши ҳаракатлар масаласи устувор йўналиш­ларимиздан бири бўлмоғи керак.

Ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг юқорилиги му­аммоси билан жиддий шуғулланиш мақсадга мувофиқдир.

Биз зўравонликдан жабр кўрган болалар, шунингдек, уларнинг оила­ларини ҳимоя қилиш бўйича яхлит  дастурни ишлаб чиқишимиз керак. 

Қарамоғида имконияти чекланган болалар бўлган оилаларга алоҳида эътибор қаратилиши даркор. Фақат рас­мий статистикага кўра, 80 мингдан зиёд бола ногиронлик бўйича ҳисобда туради.

Ҳукумат ДЦП ташҳиси қўйилган болаларнинг тиббий ва ижтимоий қўлловини яхшилашга доир чоралар ишлаб чиқиши лозим.

Болалар учун “бир қадам жойда” кичик кичик ва ўрта реабилитация марказлари тармоғини  кенгайтириш зарур.

Биз алоҳида эҳтиёжга эга одамларга тенг имкониятлар яратиб беришимиз керак.

Мен бу ҳақда ўзимнинг сайловолди дастуримда ҳам айтиб ўтганман. Энди Ҳукуматга ана шу мақсадга уч йил ичида камида 58 млрд. тенге ажратишни топшираман.

Миллат саломатлигини мустаҳ­кам­лаш масалалари алоҳида эътибор талаб қилади. Аҳолининг барча ёш гуруҳлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш муҳимдир.

Болалар учун спорт инфрату­зилмаси­нинг имкон қадар оммабоплигини таъминлаш даркор.

Оммавий жисмоний тарбияни ривож­лантириш пирамидага айла­ниши керак, унинг энг тепасида янги чемпионлар бўлса, тамал тошида биз соғлом, фаол ёш­ларга, пировард нати­жада кучли мил­латга эга бўламиз.

Ушбу йўлни қонун жиҳатидан таъмин­лаш, шунингдек, Оммавий спортни ривожлантириш мажмуавий режасини қабул қилиш лозим.

2020 йил “Волонтерлар йили” деб эълон қилинди. Фуқаролар, айниқса,  ёшлар, талабалар ва ўқувчиларнинг кўнгиллилар фаолиятида иштирокини кенгайтириш, уларга фаол ҳаётий кўникмаларини сингдириш – муҳим вазифа. Бу фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш борасидаги ишимизнинг  муҳим таркибий қисмидир.

Учинчи. Тиббий хизматлар сифати ва ҳаммабоплигини таъминлаш.

Аҳоли саломатлиги, айниқса, оналар ва чақалоқлар ўлими кўрсаткичларида минтақавий номутаноносиблар кўзга ташланиб қолмоқда.

Тўғри,ушбу кўрсаткич пасаймоқда, бироқ, ҳали юқори, ривожланган мамла­катлар даражасидан анча ошиб кетган.

Ҳукумат тиббиётдаги аниқ нозоо­логиялар бўйича ҳар бир минтақа учун асосий йўналишлар рўйхатини тузиши ва шу асосда бюджетдан молиялаштиришни жорий этиши  лозим.

 2020 йил 1 январдан Қозоғистонда  мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими ишга тушади.

Ҳар бир кишига етказиб қўймоқчиман: давлат кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини сақлаб қолади. Уни молиялаштиришга келаси уч йил мо­байнида 2,8 трлн. тенгедан кўпроқ маблағ йўналтирилади.

Ўз навбатида МИТСнинг амалга оширилиши тиббий хизматлар сифати ва ҳаммабоплигини  яхшилаши керак.

Уч йиллик бюджет доирасида соғликни сақлаш тизимини ривожлантиришга қўшимча 2,3 трлн. тенгедан кўпроқ маблағ йўналтирилади.

Ҳукумат ижтимоий тиббий суғуртанинг обрўсига путур етмаслиги учун, уни амалга ошириш масаласига ўта масъу­лият билан ёндашиши зарур.

Хато қилишга  ҳаққимиз  йўқ.

Тўртинчи. Маданият ходимларини қўллаш

Биз маданият соҳасида ишлайдиган фуқароларга етарли кўнгил бўлмаяпмиз.  

Бу –  аввало, кутубхона, музей, театр ходимларига тегишли масала.

Уларнинг  маоши кейинги йилларда умуман ошгани йўқ.

Шу сабабли маданият ходимлари, айниқса, ёш мутахассислар имтиёзли уй-жой дастурларида қатнаша олмаяпти.

Бундай аҳвол бу касбнинг обрўсини тушириб, муносиб кадрларнинг танқис­лиги ошкора сезилмоқда.

Келаси йилдан бошлаб Ҳукумат маданият ходимларининг иш ҳақини кўпайтириши керак.

Шунингдек, таълим ва соғликни сақлаш соҳаларидаги мажбурий ижтимоий им­тиёзлар  маданият соҳаси вакилларига  ҳам берилиши лозим.

Бешинчи. Ижтимоий қўллов тизи­мини янада ривожлантириш

Давлат томонидан муҳтож фуқаро­ларни қўллаб – қувватлашнинг барча чоралари кўрилмоқда.

Бироқ қабул қилинган қатор қарорлар кутилган натижани бермади.

Натижада биз патерналистик кай­фиятнинг жиддий ўсишига дуч келдик. 5 йил мобайнида Қозоғистонда  манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар сони 77 минг кишидан 1,4 млн.га кўпроққа ўсди. 

Ижтимоий қўллов учун бюджетдан ажратиладиган маблағ ҳажми 2017 йилдан бери  17 баравар ва ундан ҳам кўпроққа ўсди.

Бошқача қилиб айтганда, тобора кўпроқ одамлар ишлашни хоҳламай қўйди ёки ундан ҳам ёмони ижтимоий ёрдам олиш учун ўз даромадларини яширмоқдалар.Бадавлат оилаларнинг ижтимоий ёрдам олиш ҳолатлари ОАВда ёритилди.

Яна бир бор таъкидлайман. Дав­латимиз Конституцияга кўра,  ижтимоий ҳисобланади, шунинг учун фуқаролар олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши керак.

Ҳукумат ўз ишида ана шу тамойил­дан келиб чиқиши, захираларни эса самарасиз харажатлар ва даромад­ларнинг ўсишини йўқ қилиш ҳисобига топиши лозим.

Бундай захиралар эса, сўзсиз мав­жуд. Молия вазирлиги даромадларни кўпайтириш ишини олиб бормоқда. Бироқ қўшимча ҳаракатлар керак. Бунга  божхонани мисол қилиш мумкин.

Элбоши “Nur Otan” партияси сиёсий кенгаши мажлисида давлат харидлари жараёнларини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратди. Молия вазирлиги харидларни қулайлаштиришга киришди, бироқ қонуний тавсифдаги чоралар керак бўлмоқда.

Давлат харидлари ўзида улкан захира (айрим ҳисоб-китобларга кўра, йилига 400 млрд.гача) яширган, уни кескин  ижтимоий масалаларни ҳал этишга сарфлаш мумкин эди.

2018 йилда давлат харидлари ҳажми 4,4 трлн. тенгени ташкил этди, шундан 3,3 трлн. тенгеси ёки 75 фоизи битта манбадан рақобатсиз усул билан амалга оширилди.

Амалдорлар учун ушбу “охурча” ва “ёғли жойлар”ни ёпиш пайти келди.

Манзилли ижтимоий ёрдамга қайта туриб, Ҳукумат уни ажратиш механизмини ўзгартириши, унинг шаффоф, адолатли, меҳнатга яраша бўлишига эришиши лозим. Ёрдамни асосан, меҳнат қилганлар олишлари керак.

Бир вақтнинг ўзида, кам таъминланган оилаларнинг болалари ҳақида ғамхўрлик қилиш лозим. Улар учун кафолатланган ижтимой пакетни жорий этиш – мак­табгача ёшдаги болаларга доимий ёрдам, барча ўқувчилар учун бепул иссиқ овқат, уларни ўқув қуроллари ва либослари билан таъминлаш, тиббий, шу жумладан, стоматологик ёрдамга ҳақ тўлаш, жамоат транспортида қатнов ҳақини қоплаш зарур. 

Бу чораларнинг ҳаммаси  2020 йил 1 январдан амалга жорий этилиши керак.

 Ҳукумат, “Атамекен” МТП билан биргаликда шошилинч суръатда бир ой  муддат ичида кўпболали оналарни  микро ва кичик бизнесга, шу жумладан, уйда ишлашга жалб этиш махсус дастурини ишлаб чиқиши даркор. 

Олтинчи. Мамлакат пенсия тизи­­­­мини ривожлантиришга алоҳида эъти­­­­бор қаратмоқчиман, унда жиддий муаммолар йиғилиб қолди. 

Бугунги кунда пенсия жамғармасида тақчиллик сезилмайди. Бироқ 10 йилдан сўнг вазият ўзгариши мумкин. Шу пайтда нафақадорлар сони кўпайиб, пенсия жамғармасига маблағ ўтказадиган фу­­­­­қаролар сони эса кескин камаяди. Пен­сионерлар сони эса ортади. 

Бунда пенсия активларидан ту­ша­диган жамғарма ва сармоявий даро­мад паст кўрсаткичда қолади.

Шу сабабли Ҳукумат Халқ банки би­лан ҳамкорликда пенсия тизими са­ма­радорлигини ошириш борасида жид­дий ишлар юритиши зарур.

Ҳозир ишлаётган одам пенсия жам­ғармасидан нафақага чиққандан ке­йин фойдаланиши мумкин. Уларнинг жам­ғарилган маблағларидан нафақага чиққунга қадар фойдаланишни истаёт­гани тушунарли.

Меҳнат қилаётган одамларнинг нафа­қа жамғармасининг бир қисмидан мақсадли фойда­ланиш (масалан, бошпана сотиб олиш ёки билим олиш учун) масаласини йил сўнгигача кўриб чиқишни Ҳукуматга топшираман.

Харажатларни қулайлаштириш ва ак­тивлардан сармоя сифатида фой­да­ланиш самарадорлигини ошириш мақ­садида Ҳукуматга ягона ижтимоий тўловни жорий қилиш ва ягона иж­ти­моий жамғарма ташкил қилиш ор­қали ижтимоий таъминотнинг бюджетдан ташқари тизимини жорий этиш масала­сини ўрганиб чиқишни топши­раман.

 

V. ҚУДРАТЛИ МИНТАҚАЛАР – ҚУДРАТЛИ МАМЛАКАТ

Мазкур йўналишда қуйидаги вазифа­ларга асосий эътиборни қаратиш зарур.

Биринчи. Маҳаллий ҳокимлик ор­ган­лари фаолиятининг самара­дор­лигини ошириш.

Фуқаролар маҳаллий ҳокимликка истаган пайтда мурожаат қила олишлари керак. Бу – аксиома, амалда бундай эмас.

Маҳаллий ҳокимлик органлари меҳ­нат самарадорлигининг аҳо­ли томонидан улар фаолиятини ба­ҳолаш тизимини қалдирғоч лойиҳа сифатида татбиқ этиш мумкин, деб ҳисоб­лайман.

Масалан, аҳолининг 30 фоиздан зиёд қисми сўровнома ёки онлайн овоз бериш натижасида шаҳар ёки қишлоқ ҳокимининг ишини самарасиз деб ҳисоб­ласа – бу Президент Маъмурияти томо­нидан юзага келган муаммоларни ўрганиш мақсадида махсус комиссия тузиш учун асос бўлади.

Иккинчи. Бюджетлараро муноса­батлар тизимининг ислоҳоти. 

Маълумки, бюджетлараро муноса­бат­ларнинг ҳозирги тизими барча да­ражадаги ҳокимликларни кичик ва ўрта бизнес равнақини таъминлашга рағ­батлантирмайди. Минтақаларнинг қў­шимча даромад манбаини излашга қизиқишлари суст.

Келгуси йилдан кичик ва ўрта бизнес солиғидан тушган қўшимча маблағ ма­ҳаллий ҳокимлик ихтиёрига берилади.

Бироқ бу етарли эмас. Барча дара­жадаги бюджет жараёнини ташкил қи­лиш тадбирини қайта кўриб чиқиш вақ­ти келди. Маҳаллий бюджетни шакл­лантиришда аҳолининг фаол иштироки катта аҳамият касб этиши жоиз. 

Маҳаллий аҳамиятга молик вазифа­ларни ҳал қилишда туман, шаҳар ва қишлоқ ҳокимлари иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишлари керак. Уларнинг ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва вазифалари қо­нун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилиши зарур.

Учинчи. Бошқариладиган урба­ни­зация ва ягона бошпана сиёсати. 

Илгари қабул қилинган “Пойтахт мақоми тўғрисида” ва “Алмати шаҳрининг махсус мақоми тўғрисида”ги қонунлар ўзининг ижобий самарасини берди, лекин бугунги кунда уларни такомиллаштириш лозим.

Учта энг йирик шаҳар ҳокимлик­ларининг ваколатини ошириш лозим, шунингдек, уларга шаҳарсозлик сиёсати, транспорт инфратузилмаси ва шаҳар меъморий қиёфасини шакллантириш бо­расида кенг имкониятлар бериш зарур.

Республика даражасидаги шаҳар­лар­да аҳолининг кўплиги мақтанадиган жиҳат эмас, аксинча аҳолининг ижти­моий-иқтисодий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш масаласи юзага келади.

Йирик шаҳарларда одамларнинг кў­паяётгани сезилади. Бироқ, кўчиб келув­чиларга барча шароитлар яратил­ган Павлодар ва Петропавл шаҳар­ларида ишчи кучи тақчиллиги мавжуд.

Ҳукумат миграция жараёнларини бошқа­ришнинг қатъий чораларини қўллаши зарур.

Мен ўз сайловолди дастуримда ягона бошпана сиёсатини тайёрлаш зарур­лигини таъкидлаган эдим.

Асосий тамойил – ижтимоий аҳволи ночор аҳолини бошпана билан таъмин­лаш. 

Ҳукумат тизимсиз дастурлар тажриба­сидан воз кечиб, Ҳукумат мамлакатнинг ягона уй-жой тараққиёти моделини ишлаб чиқиши зарур.

Масалан, дастлаб ижтимоий дастур ҳисобланган “7-20-25” доирасида омонат­чининг оилавий даромади бир ойда 320 минг тенге чамасида бўлиши керак эди. Кам даромад оладиган одамлар унда иштирок этолмаслиги яққол кўриниб қолди.

Шу боис, Элбоши ташаббуси билан бошланғич бадали 10 фоиз, имтиёзли миқдори 2 фоизли “Бахтли оила” дас­тури йўлга қўйилди. Унинг шартлари сезиларли қулай.

Ушбу дастур доирасида жорий йил сўнггигача 6000га яқин оила бошпанали бўлади. Албатта, биринчи навбатда кўп болали ва ногирон болалари бор оилалар бошпанага эга бўладилар. 2020 йилдан бошлаб йил сайин 10 минг ана шундай оила бошпана билан таъминланади.

Ҳукумат унда иштирок этишнинг аниқ талабларини ишлаб чиқади ва қатъий маъмурий назоратни таъминлайди. Ҳа­қиқатан бошпанага муҳтожларгагина дав­лат томонидан қўллов кўрсатилиши жоиз.

Мен Ҳукуматга бошпана учун нав­батда турган, кам таъминланган оилалар масаласини уч йилда ҳал қилиш вазифа­сини топшираман. Уларнинг сони – 30 мингга яқин.

Бошпана сотиб олишга қурби ет­май­диган фуқароларга ижтимоий ижара тартибида яшаш шароитини яратиб бериш лозим.

Бу мақсадларга 2022 йилда 240 млрд. тенге маблағ ажратилади.

Ушбу йўналишдаги ишларга хусусий тадбиркорларни жалб этиш учун янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш керак, давлат-хусусий ҳамкорлигининг янги механизмларини жорий этиш зарур.

Фуқаролар ҳокимлик томонидан ажратилаётган ижтимоий бошпаналарга навбатга туриш ва унинг силжишининг ношаффофлигидан норози.

Ҳукумат йил охиригача ижара уй нав­батида турганларнинг ва “Бахтли оила” дастури доирасида имтиёзли бош­пана оладиганлар рўйхатининг ягона миллий тизимини ишлаб чиқиши зарур.

Коммунал тизимнинг эскириш даража­си 65 фоиздан 57 фоизга пасайган бў­лишига қарамай, бу кўрсаткич баланд.

Чунончи, 78 мингта кўп қаватли уйнинг 18 мингтаси таъмирга муҳтож.

Минтақаларга таъмирлаш ва модерни­зация ишлари учун икки йил мобайнида бюджетдан насия сифатида 30 млрд. тенге маблағ ажратиш зарур.

Ҳукуматга мазкур механизмни иш­лаб чиқиш ва маблағнинг мақсадли ўзлаш­тирилишини қатъий назорат қилиш­ни топшираман.

Минтақаларни ривожлантириш бюд­жети 2022 йилда 800 млрд. тенгедан ошиб кетади.

Ҳокимларга маҳаллий маслаҳатлар билан бирга минтақалардаги аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш ва уй-жой коммунал хўжалигини янгилаш учун ушбу маблағнинг ярмини ажратиш вазифасини топшираман.

Тўртинчи. Инфратузилмани ри­вожлантириш.

Маълумки, мамлакатимизнинг турли минтақаларида аҳолининг транспорт инфра­тузилмаси, тоза ичимли сув, та­биий газ таъминоти турлича. 

Шу тенгсизликни бартараф этиш тадбирларини жонлантириш керак.

Элбошининг ташаббуси билан бошланган “Сариарқа” газ магис­тра­ли қурилишининг биринчи навбати ниҳоясига етмоқда.

Келгуси йилда Нур-Султан шаҳри ва Қарағанди вилояти, кейинчалик Ақмўла ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида  тақсимлаш тармоқларининг қурилиши бошланади.

Бу мақсадларга давлат 56 млрд. тенге ажратади. Натижада 2,7 миллион одам табиий газ билан таъминланади.

Кейинги 3 йил мобайнида эса фуқа­роларни тоза ичимли сув билан таъмин­лаш ва канализация хизматига 250 млрд. тенге ажратилади.

“Нурли йўл” дастурини сифатли амалга ошириш тадбирлари маҳаллий иж­ро ҳокимлиги томонидан қатъий на­зорат қилиниши керак.

Бу – мамлакатимизнинг бутун транс­порт инфратузилмасини замонавий­лаштириш имконини беради­ган стратегик лойиҳа.

Мазкур мақсадга давлатимиз 2022 йилгача 1,2 трлн. тенге сармоя жалб қилади.

Ҳукумат бу йўналишдаги ишларга аввал ҳам салмоқли маблағ ажратган, афсуски, унинг асосий қисми “қумга синг­гандек” йўқ бўлиб кетди. Очиғини айт­ганда, амалдорларнинг чўнтагига тушиб кетди. Натижада, ичимли сув, йўл ва инфратузилма ўлда-жўлда қолди.

Бу гал Ҳукумат ва Парламент Ҳисоб қўмитаси билан биргаликда бюджет маблағининг сарфланишини қатъий назоратга оладилар.

Экологияни яхшилаш, янгиланган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳо­фа­залаш борасидаги фаолиятни жонлан­тириш даркор. Бу борада “Бирга – тоза Қозоғистон” акциясини қўллаб-қувватлаш ва уни давом эттириш муҳим. 

Парламент Экология кодексининг янги таҳририни муҳокама қилиши ва қабуллаши керак.

Умуман, Ҳукумат яқин келажакда ўз фаолияти самарадорлигини ошириши даркор. Қозоғистонликлар аниқ натижа­ларни кутишмоқда.

Ҳурматли ватандошлар!

Биз мамлакатимизни янги ислоҳ қи­лиш босиқичига кўчдик. Ушбу муҳим вази­фаларни сифатли амалга ошириши­миз зарур.

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ижобий ўзгаришларни ҳис қилиши лозим.

Мен давлат идораларидан ишни жа­дал бажариб, аниқ натижаларга эри­шишни талаб қиламан.

Ислоҳотни фақат ислоҳот учун юритиш­га йўл қўйилмайди. 

Ҳар бир вазир ва ҳокимда натижали иш асосий кўрсаткичларининг рўйхати бўлиши керак. Шу орқали уларнинг аниқ мақсадга эришиш даражаси аниқланади.

Ҳукумат аъзолари, давлат идора­лари ва минтақаларнинг, давлат ком­паниялари, ташкилотларнинг раҳ­бар­ларига тегишли ислоҳотнинг амалга оширилиши учун шахсий масъулият юкланади.

Шунга мувофиқ, яқинда тегишли Фармонга имзо чекдим. Унинг доирасида мамлакатдаги ҳолат, жумладан, минта­қалардаги аҳолининг аҳволи саволнома асосида аниқ баҳоланадиган бўлади.

Ҳукуматнинг ижтимоий ва иқтисодий сиёсатга масъул тузилмалари жамият эҳтиёжларига  мувофиқ олдиндан аниқ иш юритиши зарур. Бунинг учун назорат, таҳлил ва тахмин тизимини имкон қадар  кучайтириш керак.

Шу боис депутатларимизнинг му­рожа­атига кўра, Парламент қоши­да Қонунларни таҳлил қилиш ва тек­шириш институтини ташкил қилишни топши­раман.

Мазкур ташкилот қонунларимизнинг сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатиши даркор. 

Қадрли қозоғистонликлар!

Халқимизни ташвишлантираётган барча масалалар бизга маълум.

Шунга мувофиқ, аҳволни яхшилаш учун чора-тадбирлар режаси тайёрлан­моқда.

Бизга улкан масъулият юкланмоқда.

Мен юрт тақдири учун жон куйдира­диган ҳар бир фуқарога юксак ишонч билдираман.

Қозоғистон – умумий уйимиз!

Мен барчангизни жонажон юртимизни тараққий эттиришга ҳисса қўшишга чақира­ман!

Амалий ижтимоий мулоқот – тотувлик ва барқарорликнинг гарови.

Буюк Абай ўзининг олтинчи ҳикматли сўзида “Бирлик – ақлга бирлик”, деганини биласизлар.

Элбошимизнинг “Эл бирлиги – қиммат­баҳо бойлик” деган қанотли сўзи – биз­нинг асосий қоидамиз.

Барака ва бирлик, ақл ва фаросат хал­қи­мизни ҳамиша олға бошлайди. 

Мақсадимиз – равшан, йўлимиз – очиқ.

Ҳаммамиз бирга бўлсак, мамла­кати­миз бундан-да улкан ютуқларга эриши­шига ишонаман!

Барчангизга омонлик, муваффақият тилайман! 

 

2019-09-04, 20:55 752
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.