26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўпкарида – Америка ковбойлари

– АҚШнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролнинг айтишича, АҚШдан ташриф буюрадиган ковбойлар кўпкари чемпионатида иштирок этишади, – деб маълум қилади ҚозАхборот мухбири. 

– Бизнинг дипломатик миссиямиз ЭКСПО кўргазмаси вақтида 20та маданий тадбирни молиялаштиради. Концертлар, томошалар, компьютерлар ва робот-техника семинарлари ва бошқалар. Бундан ташқари, Америкадан келадиган ҳақиқий ковбойлар кўпкари мусобақаларида иштирок этишади, – деди Крол АҚШ павильони тақдимотига бағишланган брифингда. Унинг айтишича, Америка ковбойлари бунгача Марказий Осиёда ўтган кўпкариларда қатнашиб, ўйин қоидасини яхши ўзлаштириб олишган. Фақат улар ўз отларини олиб келишмайди. 

– Сабаби, маҳаллий йилқилар кўпкарига яхши тайёрланган, мослашган. Бизнинг отларимиз бу томонлардан қўрқади. Чунки, сизлар йилқи гўштини тановул қиласизлар, – деб ҳазиллашди элчи.

Астанадаги ЭКСПО-2017 кўргазмаси доирасида 21-28 август кунлари этноовулда кўпкаридан I жаҳон чемпионати ўтади.

 

, 2017-06-15, 11:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.