26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижтимоий лойиҳалар – амалда

Туркистон вилоятида “Овул – Эл бешиги” лойиҳаси доирасида 100дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Буни вилоят ҳокими ҚР Президенти Мактубида белгиланган вазифаларни бажаришга бағишланган йиғилишда маълум қилди.

– Президент топшириғига мувофиқ, вилоя­тимизда “Овул – Эл бешиги” лойиҳаси жа­дал суратда амалга оширилмоқда. Жорий йили минтақада 7та аҳоли манзилининг му­ам­моларини ҳал этиш учун 4 млрд. тенге жалб этилди. Натижада, 112,8 чақирим йўл текисланиб, 7та таълим, 1та спорт ва 5та ма­­­­­даният иншооти қайта таъмирдан ўтка­зи­лади. Шунингдек, лойиҳа доирасида  2020 йилда 15та аҳоли манзилида 114та лойиҳани жорий этишга 4,8 млрд. тенге йўналтириш режа­ланмоқда, – деди Ўмирзақ Естайули. 

Бундан ташқари, вилоят раҳбари маж­лисда “Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси доирасида 1729 нафар мута­хассисга бир марталик ёрдам пули ажратилганини маълум қилди. Шунингдек, лойиҳа бўйича уй-жой сотиб олиш ёки қуриш учун бюд­жетли кредитларга 3,8 млрд. тенге бериш режаланаётганини, натижада 356 мутахассис бошпанали бўлишини таъкидлади. 

Келгуси йили вилоятда “Нурли ер” давлат дастури доирасида уй-жой қуриш дастури бўйича 3413та квартирали, 64та уй-жой (231минг кв.м.) қурилиши олиб борилади. Йил охирига қадар 2613та квартира фойда­ланишга топширилади.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-10, 04:55 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.