26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Президентнинг ёшлар кадр захираси

Президентнинг ёшлар кадр захирасини саралаш 1 сентябрдан бошланди.

Рўйхатга олиш pkrezerv.kz сайтида юритилади.

 

Саралашда ёши 35дан ошмаган, олий маълумотли ва меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлмаган ҚР фуқароси қатнаша олади.

 

Саралашда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

-шахсий гувоҳнома нусхаси;

-олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

-меҳнат стажини далиллайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

-тавсияномалар.

 

Кадрлар захираси қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил қилинади:

 

Лавозимларнинг соҳавий гуруҳи

 

-вазирлар, уларнинг ўринбосарлари;

-пойтахт, республика аҳамиятига эга шаҳарлар, вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари;

-марказий ижроия органлари қўмиталарининг раислари;

-миллий компания, миллий холдинг, миллий бошқарув холдинги бошқармаларининг раислари ва аъзолари.

 

Фаолият йўналишлари

 

-иқтисодий ва молиявий сиёсат;

-ижтимоий сиёсат;

-инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳалари, саноат, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

-ташқи ва ички сиёсат;

-ҳуқуқ сиёсати.

 

Бошқарувчи лавозимлар гуруҳи

 

-марказий ижроия органларининг масъул котиблари;

-марказий ва маҳаллий давлат органлари девони раҳбарлари

Хизмат йўналишлари: бошқарувчилик йўналиши.

 

Минтақавий лавозимлар гуруҳи

 

-вилоятлар, республика аҳамиятига эга шаҳарлар, пойтахт ҳокимлари;

-вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар, вилоят туманлари ва шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари.

Хизмат йўналишлари: минтақавий бошқарув.

 

Тавсияномаларни кимлар бера олади:

-номзод ишлайдиган ёки ишлаган ташкилот раҳбари;

-миллий компания, холдинг, миллий тараққиёт институти бошқаруви раиси ёки унинг ўринбосарлари;

-сиёсий давлат хизматчиси;

-марказий ижроия органининг масъул котиби, марказий ёки маҳаллий давлат органи девони раҳбари;

-Сенат депутати, Мажлис депутати, вилоят, республика аҳамиятига эга шаҳар, пойтахт маслаҳатлари котиби.

 

Захирада бўлиш муддати – 5 йил.

 

Президентнинг ёшлар кадр захираси деганимиз нима?

 

2019 йил – Ёшлар йили. Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг топшириғига биноан иқтидорли, рақобатбардош ёшларни қўллаш учун давлат бошқаруви ва квазидавлат соҳасида раҳбар лавозимларига жойлашиш имконияти пайдо бўлди.

Олий маъмурий ва сиёсий лавозимларга бўш ўринлар пайдо бўлган тақдирда Президентнинг ёшлар кадр захирасидаги шахсларнинг номзодлари кўриб чиқилади. Улар келгуси ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлади.

 

Президентнинг ёшлар кадр захирасини саралаш бошланди

 

1 сентябрда ҳужжатларни қабул қилиш учун PKRezerv.kz онлайн-платформа ишга туширилди. Захирага рўйхатга туриш ва ҳужжатларни топшириш учун номзодлар сайтда рўйхатдан ўтишлари зарур. 

Номзодлар сайтдан ёшлар захираси саралашига оид маълумотларни тўлиқ олишлари мумкин. Унда саралашда кимлар қатнаша олиши, вақти, саралаш босқичлари ёзилган.

Номзод шахсий маълумотларини кўрсатиши шарт. Бунинг учун алоҳида профиль очилади.

Шунингдек, ахборотнинг сақланишига рози бўлиб, талабларни қабул қилиши шарт. Номзод талабларга мос келса, саралаш босқичларига юборилади.

 

Қандай иштирок этиш мумкин?

 

1.1-30 сентябрда  PKRezerv.kz сайтида рўйхатдан ўтиш ва ҳужжатларни топшириш керак.

2.Шахсий кабинетингизни тўлиқ тўлдириш.

3.Керакли ҳужжатларни киритиш:

-шахсий гувоҳнома нусхаси;

-олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

-меҳнат стажини далиллайдиган ҳужжат нусхаси;

-тавсияномалар.

4.12 октябрдан 25 декабргача саралаш босқичларидан ўтиш.

 

Тавсиянома қуйидаги шахсларнинг бири томонидан берилиши шарт:

-номзод ишлайдиган ёки ишлаган ташкилот раҳбаридан.

 

Номзодларни саралаш қуйидаги босқичлардан иборат:

сентябрдан 30 сентябргача иштирокчиларнинг ҳужжатларини www.pkrezerv.kz сайтида қабул қилиш.

2.Тестлаш босқичи матн ва рақамлар билан ишлаш, танқидий фикрлаш, мантиқий ва таҳлилий қобилияти, назарий тайёргарлигини аниқлашга ёрдамлашади.

12 октябрь – “Қобилиятларни тестлаш” босқичи таҳлилий ва танқидий фикрлаш даражасини аниқлайди. Тестлашдан аввал номзод унинг тартиби билан таништирилади.

Тест 1 кун ичида қулай вақтда онлайн тартибида ўтказилади.

Тест вақти: 1,5 соат.

Зарурий ресурслар: интернет тармоғи мавжудлиги (тезлиги камида 5 мгб.)

Энг кўп балл тўплаганлар навбатдаги босқичга ўтказилади.

 

19 октябрь – Тестлашни верификациялаш

Бу босқич аввалги тестлаш босқичига ўхшаб кетади ва видео ҳамда аудио рўйхатдан ўтишдан иборат. Имтиҳондан аввал номзод ўтказиш тартиби билан таништирилади.

Тест 1 кунда, қулай вақтда ўтказилади.

Тест вақти: 45 дақиқа.

Зарурий ресурслар: интернет тармоғи мавжудлиги (тезлиги камида 5 мгб.).

Энг кўп балл тўплаган номзодлар “Салоҳиятни баҳолаш” босқичига йўлланади.

 

3.”Салоҳиятни баҳолаш” босқичи раҳбарлик қобилияти, стратегик  қараши, мотивацияси ва фазилатларини баҳолайди.

22-26 октябрь – Лойиҳа тавсия қилиш

Номзодлар танлаган лавозимлар гуруҳи доирасида соҳанинг ривожланиши ҳақидаги мулоҳазаларини аниқлашга йўналтирилган. Номзодларга лойиҳани ва унинг видеолавҳасини тайёрлашга вақт берилади.

Лойиҳани кўрсатиш вақти: 5 дақиқадан ошмайди. Лойиҳа ҳажми: 5та слайддан ошмайди.

Номзодлар интернетга мунтазам улангани (тезлиги 5 мгб.), лойиҳани кўрсатиш имкони борлигини олдиндан айтишлари зарур. Уни кўрсатиш онлайн тартибида амалга оширилади.

 

27 октябрь – Эссе ёзиш.

Эссе номзодларнинг саводхонлиги, билим даражаси ва тез тўғри қарор чиқариш қобилиятини баҳолаш мақсадида ўтади. Номзод талаблар ва баҳолаш тартиби билан танишади.

Эссе ёзиш вақти: 45 дақиқадан ошмайди. Эссенинг ҳажми: камида 500та сўз. Уни ёзиш онлайн тартибида амалга оширилади ва аудио-видео ёзувлар билан бойитилади.

 

28 октябрь –3 ноябрь – Ваколатларни баҳолаш.

Номзодларнинг шахсий, раҳбарлик ваколатларини баҳолашни “Баҳолаш маркази” услуби бўйича оммавий баҳолаш воситаларидан фойдаланадиган баҳоловчилар амалга оширади. Номзодлар белгиланган вақтда Баҳолаш марказига келишлари зарур.

Номзод Баҳолаш марказида 6 соатгача бўлади. Ўтказиладиган шаҳар: Нур-Султан.

 

4.27 ноябрь  – 13 декабрь – Баҳолаш комиссияси аъзолари билан суҳбат.

“Қобилиятларни баҳолаш” босқичининг натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган номзодлар Президент Маъмурияти тузадиган Баҳолаш комиссияси аъзолари билан якка тартибда суҳбатга чақирилади.

Баҳолаш комиссияси номзодларни саралаш натижалари ва маълумотлар билан таништиради.

Ушбу босқичдан ўтиш учун номзодлар белгиланган вақтда суҳбат ўтказиладиган марказга келишлари зарур.

Суҳбат вақти: 30 дақиқагача.

Ўтказиладиган шаҳар: Нур-Султан.

Суҳбат натижаси бўйича ҚР Президенти қошидаги Ёшлар кадр захираси бўйича Миллий комиссияга номзодларнинг рўйхати тавсия қилинади.

Номзодларни ҚР Президенти қошидаги Ёшлар кадр захираси бўйича миллий комиссия кўриб чиқади ва Президентнинг ёшлар кадр захирасига қабул қилади.

“Баҳолаш комиссияси аъзолари билан суҳбат” натижалари бўйича тавсия қилинган номзодлар ҚР Президенти қошидаги Ёшлар кадр захираси Миллий комиссиясида кўриб чиқилади. Унда номзодлар иштирок этмайди.

Миллий комиссия мажлиси натижалари бўйича Президентнинг ёшлар кадр захирасига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Натижалари номзоднинг Шахсий кабинетида эълон қилинади.

Таъкидлаш жоизки, саралашнинг ҳар босқичидан сўнг порталда ва агентлик сайтида келгуси босқичга ўтган номзодларнинг рўйхати эълон қилиниб туради.

Номзодларни баҳолаш даврида қарор қабул қилишнинг шаффофлигини таъминлаш учун соҳавий таҳлилчилар жалб қилинади.

Қизиқтирган барча маълумотлардан сайт орқали хабардор бўлишингиз мумкин.  

2019-09-11, 20:43 73
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.