26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда Арбат очилди

Вилоят ҳокими Ў. Шў­ке­ев иштирокида шаҳар марказида Арбат дам олиш маскани очилди. Тақ­димот маросимида Тур­кистон шаҳри ҳокими Ра­шид Аюпов, вилоят оқ­соқоллар ҳайъати раиси Ж. Азретбергенули,  ша­ҳар уруш ва меҳнат фах­рийлари кенгаши раиси Ж. Қулбайимбетули, ша­ҳар ижтимоий тотувлик кенгаши раиси А. Абди­ха­нов қатнашди. Аҳоли тоза ҳа­водан нафас оладиган дам олиш масканининг очилиш маросимига шаҳар аҳли ва меҳмонлар гувоҳ бўлдилар. 

Барча туркийларнинг ол­тин бешиги ҳисобланадиган Туркистон шаҳри вилоят мар­казига айланганига бир йил­дан зиёд вақт ўтди. Ушбу вақт­да қатор иншоотлар бўй кўтариб, иш жадал суръатда давом этмоқда. Арбат – халқ­қа манзур ҳамда кўркам мас­канлардан бири бўлади. Ажо­йиб иншоотнинг очилишида йиғилганларни вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули табриклаб, шаҳарнинг янада ривож­лани­шини айтиб ўтди.

– Бугунги кунгача шаҳарга дахлдор қатор давлат даража­сидаги муҳим тадбирлар ўтка­зилиб, Президентимизнинг бевосита ғамхўрлиги билан эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Кўплаб туркийзабон миллат вакилларининг бир уйнинг аъзо­ларидай тинч-тотув яша­ётгани барчамизни қувон­тиради, – деди вилоят ҳокими.

Минтақа раҳбарининг айти­шича, келгусида шу каби йигир­мага яқин хиёбонлар ва спорт майдончалари очилади. 

– Шунингдек, мазкур дам олиш маскани жойлашган кўча бў­­­йида барча талабларга жавоб берадиган савдо нуқталарини очишни истаган тадбир­кор­лар­дан аризалар қабул қиламиз, – деди вилоят ҳокими.

Тадбир иштирокчиларини турли мусиқий асбобларда ўй­наган мусиқачилар ва актёр­­­­­лар хушнуд этдилар. Улар  қозо­­­­­­ғис­тонлик му­ал­лифларнинг муси­­­­­­қий асар­ларини ижро этиб, Абай шеър­лари, Хожа Аҳмад Яссавий ҳик­матларини ўқиб, тадбирга файз киритишди.

Лойиҳанинг қиймати – 99293 минг тенге. Умумий майдони – 15 гектар.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-12, 21:15 74
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.