26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кентовда янги сут фермаси қурилади

Кентов шаҳрида вилоят ҳокими  Ўмирзақ Шўкеев иштирокида агросоҳага бағишланган катта тадбир ўтди. Ҳоким ташаббуси билан уюштирилган ушбу семинар-кенгашда 1200 бош сигирга мўлжалланган сут фермасининг тамал тоши қўйилди. Ушбу иншоот Кентов шаҳри Чоға қишлоғида 2020 йилда ишга туширилади. Лойиҳа қиймати 3 652,6 млн.тенге. Фермада 100 одам ишлайди. Йилига 4500 тонна экстра навли сут етиштирилади.

Семинар-кенгашда ҚР Қиш­лоқ хўжалиги вазирлиги ва­киллари, ви­­­­­лоят маслаҳати депутатлари, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари, олим­лар, бошқарма-депар­таментлар бошлиқлари, туман-шаҳар ҳокимлари, агрохў­жа­лик­­­­­­­­лар вакиллари ва тадбир­кор­лар қатнашишди.

Йиғилганлар туманлардан кел­тирилган маҳсулотлар кўр­газ­маси билан танишишди. 

Семинарда Туркистон шаҳ­рида озиқ-овқат ишлаб чиқариш, сув иншоотлари қурилиши бў­йича амалга оширилаётган ло­­йиҳалар ҳамда соҳага оид кўр­саткичлар муҳокама қилинди. Ҳоким Туркистон вилоя­­­тини ривожлантириш дастури доира­сида агросоҳа бўйича мин­та­­қа­да амалга оширилаётган зал­­ворли ишларга тўхталди. Шу­­­нингдек, Туркистон шаҳрини кў­­­­ка­ламзорлаштириш ҳам­да ҳор­диқ масканларини кўпайти­­­риш маса­­ласини илгари сурди. 

Республика миқёсида ўт­ган ушбу анжуманда янги техно­­­­­ло­гия­лардан фойдаланиб, мўл ҳо­сил олаётган агрохўжаликлар фаолияти таништирилди,  бой тажрибаси ўрганилди. 

Янги лойиҳалардан, 10000 бош молни бўрдоқилашга мўлжал­­ланган майдон (“Сити Строй” МЧБ), йилига 20 минг тон­­­на гўшт етиштирадиган парранда­­­­­чилик фабрикаси (“Стан­дарт ойл” МЧБ), 500 га замонавий ис­­сиқ­хона мажмуаси (YDA IN­SAAT турк компанияси)ни барпо этиш учун тегишли ҳуж­жатлар тайёр­­­­ланаётгани таъкид­­­­­­ланди. 

Тадбир сўнгида Италия техно­логияси асосида ишлай­диган янги сут фермасининг тамал тоши қўйилди. Бу лойиҳанинг қиймати 3,7 млрд. тенге. Лойи­ҳанинг дастлабки навбати (600 бош) 2020 йил август ойида тўлиқ ишга туширилади, деб кутилмоқда.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-12, 21:31 18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.