26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Президент Мактуби – тадбиркорликни ривожлантиришда кучли рағбат

Туркистон вилояти ҳо­ки­ми Ў. Шўкеев топшириғига биноан ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг “Амалий иж­­­­­­­­­­тимоий мулоқот – Қозо­­­ғис­­тон барқарорлиги ва тарақ­­­­­­­­­­­қиётининг гарови” Мак­­ту­бини тарғиб қилиш мақ­са­дида вилоятнинг туман ва шаҳарларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев бошлаган ишчи гуруҳ Мақтаарал, Жетисай ва Чордара туманларида фуқаролар билан учрашди.

Унда М. Мирзалиев тадбир­корлик соҳаси, сармоя жалб этиш, экспортни қўллаш ва шу каби масалалар ҳақидаги  фикрларини  ўртоқлашди. Унинг айтишича, Туркистон вилояти бўйича жами 138 мингдан зиёд кичик ва ўрта корхона фаолият юритади. 

– Президент Мактубида бел­ги­ланган вазифаларга биноан микро ҳамда кичик бизнесни 3 йиллик муддатга солиқдан озод қилиш механизмлари тайёрланди. Шунингдек, вилоятда “од­дий бу­юмлар иқтисодиёти” дас­тури фаол равишда амалга оши­­рил­моқда ҳамда Туркистон ви­лоя­ти унинг натижалари бўйича етакчилик қилмоқда, – деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Вилоятда тадбиркорликни ри­­вожлантиришнинг янги тамойил­­­лари ишлаб чиқилди. Нати­жа­да мутахассислар гуруҳи таш­­­­­­­­­­кил этилди, унинг таркибида Сармоялар ҳамда экспорт бош­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қармаси, “Turkistan Invest” фронт офиси, Тадбиркорларга хиз­мат кўрсатиш маркази ва “Аграрнасия корпорацияси” ҲЖ вилоят филиали, “Оңтүстік” МСМ ва “Ырыс” КММ каби ташкилотлар бор. Уларнинг фаолиятини  вило­ят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев назорат қилади.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ  қатор тадбиркорлик иншоотларига борди.  

Сафарнинг сўнгги иншооти Чор­дара тумани, Алатау батир қишлоғида жойлашган “Inter­national Company of Cotton”  МЧБ пахтани қайта ишлаш заводи бўлди.  Лойиҳа қиймати – 5,5 млрд. тенге. Пахта ишлаб чиқариш заводи жорий  йил ноябрь ойида ишга туширилади, деб кутилмоқда. Бир йил ичида завод 144000 тонна пахтани қайта ишлайди. 47 000 тонна пахта толаси  Хитой, Сингапур Республикаси ҳамда Ўзбекистонга экспорт қилинади.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-12, 21:38 18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.