26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамкорликнинг янги даври

Қозоғистон Президенти Қ. Тў­қа­ев­­­­­­­­нинг Хитойга илк давлат са­­фари самарали якунланди.

Давлат раҳбари ХХРга давлат са­фари доирасида ХХР Бутунхитой халқ вакиллари мажлиси доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу би­лан учрашди. Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўт­ган учрашув чоғида Қозоғистон ва Хитой­нинг парламентлараро ҳамкорлиги му­ҳокама қилинди. Икки томон ҳам мазкур муносабатларни ижобий ба­ҳолашди.

***

Қозоғистон Президенти Хитой ижтимоий фанлар академиясида лекция ўқиди.

Давлат раҳбари академия профес­сорлари ва таҳлилчилари ҳамда қозо­ғистонлик талабалар олдида сўз­лаган нутқида ижтимоий фанлар ҳар бир дав­латнинг ривожланиш йў­налишларига аниқлик киритишга залворли ҳисса қўшишини айтди.

– Хитой Ижтимоий фанлар акаде­мияси – давлат аҳамиятига эга ту­­зилма. Унинг таҳлил марказлари ва институтлари жаҳон илмий фикр-му­­­ло­ҳазаларини ривожлантиришга ул­­кан ҳисса қўшиб келмоқда. Ака­де­мияда бизнинг мамлакатимизни ях­ши биладиган ҳамда қозоқ тилини ўз­лаштирган таҳлилчиларнинг бор­ли­ги­­дан мамнунман. Академия олимла­рининг ғоялари ва таклифлари ўзаро самарали ҳамкорлигимизнинг янада оширишга ижобий таъсир кўрсатади, деб ишонаман, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент Қозоғистон ва Хитой та­рихида умумий қадриятлар кўплигини таъкидлади. Унинг айтишича, икки халқ­ни тараққиёт стратегияси ва юк­са­лишга интилиши жиҳатлари яқин­лаштиради.

Қ. Тўқаев ўзининг дип­­­­­­­­­­ломатик фа­о­­­­­­­лиятини айнан ушбу Пе­кинда бош­лаганини айтиб, шу давр­да буюк давлат арбоби Дэн Сяо­­­­пин­нинг шаф­фоф ислоҳотлар сиё­сати­нинг гувоҳи бўлганлигини маълум қил­­ди. Шунингдек, Президент барча ишти­рокчиларни ХХРнинг 70 йиллиги муносабати билан таб­риклаб, бу та­рихий сананинг ўрта да­ра­жадаги “сяокан” хи­той жамиятини таш­кил этишда аҳамия­ти юқорилигига тўх­талди.

Дарс тугагач, Давлат раҳбари Хи­той­да ўқиётган қозоғистонлик та­лабалар билан суҳбатлашиб, улар билан бирга эсдалик учун суратга тушди.

 

Egemen.kz, 2019-09-16, 20:50 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.