26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош вазир – Туркистонда

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Туркистон вилоятига иш сафари доирасида ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев ва Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг Арис шаҳридаги уйлар ва иншоотларни  қисқа вақт ичида қайта тиклаш ҳақидаги топшириғи доирасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар билан танишди, шунингдек, Туркистон шаҳридаги маъмурий, тарихий-маданий, ижтимоий аҳамиятга эга иншоотларнинг қурилиш майдонларида бўлди.

ҚР Индустрия ва инфра­тузилмавий ривожла­ниш ва­зирлигининг маълу­мотла­рига кўра, Арис шаҳрида таъмир­­лаш ишлари 99,3 фоиз тугал­ланди. Ин­­шо­­отларда 134та қурилиш компа­нияси, 3,8 минг­дан зиёд ишчи ишлайди ва 211та махсус техника жалб этилган.

Арисда 68та ижтимоий ин­шоот жой­лашган (таълим, соғликни сақлаш ва спорт муассасалари), улардан 64таси тўкис таъмирланишни ва 4таси тўлиқ қай­та тиклаш­ни талаб қилган бўлса, бу­гун­ги кунда 62та иншоотда иш­лар тугатилди.

Бош вазир “Арис-1” те­мир йўл вокза­лининг таъмир­дан ўтган биноси ва унинг ёнидаги хиёбонни оралади, “Арис ми­нерал суви” қайта тикланган кор­хонасини бориб кўрди, шаҳардаги уйла­ри тўлиқ вайрон бўлган 100та оилага мўлжалланган 50та икки хонали коттеж тушган янги кичик туманнинг қури­лиши билан танишди. Барча уйлар бит­казилиш ара­фасида, ички пардозлаш  ва жиҳозлаш ишлари юритил­моқда. Асқар Мамин Арис шаҳридаги қайта қурилган хусусий уйларга кириб, со­ҳиблари билан учрашди.

Туркистон шаҳрида ҚР Бош вазири халқаро аэро­­­­­­портнинг қурилиш май­до­нига борди. Лойиҳа YDA Holding турк компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда. Терминалнинг ўтказиш қобилияти йилига 3 млн. йўловчини таш­кил этади. Иншоотни келаси йилнинг охирида фойдаланишга топ­шириш кўз­ланган.

ҚР Ҳукуматининг раҳбарига ҳокимлик, ижтимоий, тарихий ва маданий аҳамият­даги ин­­­шоотлар қурилишининг бо­­риши ҳа­қида маълумот бе­­рилди. Асқар Мамин ҳо­ким­лик, Медиамарказ, Кон­гресс-холл бинолари, Нур-Султан майдони, Тўнғич Президент хиёбони, Олимпиада захи­ра­лари спорт мактаби, мусиқа мактаби, бассейнга эга мак­таб биноси, Никоҳ са­­ройи, Аҳолига хизмат кўрсатиш мар­ка­зи, шунингдек, шаҳар хиё­бони, мусиқий фаввора, ам­фитеатр, тарихий-маданий марказ, Шарқ ҳаммоми, ша­ҳар Арбати қу­рилиш майдон­ларини оралади.

Сафари давомида ҚР Ҳукумати раҳба­рига Тур­кис­тон шаҳри қури­ли­ши­нинг Бош режаси кўрсатилиб, Тур­кистон вилоятида амалга оши­рилаётган сар­моявий лойи­ҳалар таништирилди.

 

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати., 2019-09-16, 21:13 130
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.