26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пенсия тўловлари –доимий эътиборда

* Президент Мактуби – халқ муҳокамасида

Маълумки, келаси йилдан бошлаб, янги қоида бўйича пенсия тўловларига иш берувчи мажбурий 10 фоиздан ташқари, яна  қўшимча 5 фоизини ўтказиб туриши керак эди. Ростини айтиш керак, бу жамиятимизда қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Тадбиркорлар тарафидан ҳам турли фикрлар айтилди. 

Президент Мактубидаги ушбу тадбирни 2023 йилгача тўхтатиб туриш ҳақидаги топшириқни қўллаб-қувватлайман. Бу бежиз эмас, албатта. Сабаби, айнан бугунги кунда қў­шимча тўловни самарасиз деб ҳисоблайман. Қўшимча 5 фоиз­ли тўлов солиқ тушумларини кўпайтиргани билан, ишчи мао­шининг камайишига олиб келади, ҳаттоки иш берувчи иш ўринларини қисқартириши ҳам мумкин. Жамғармага тўла­надиган ҳақни кўпайтиргунча, аввало, аҳолининг иш ҳа­­қи­ни кўпайтириш зарурроқ. Усиз ҳам иш ҳақи паст бўлган одамларга бу янгилик жорий этилса, ўз-ўзидан тирикчилиги қи­йинлашиб кетади. 

Пенсия жамғармасидаги маблағни ҳар бир одам ўзи бош­қаришига рухсат бериш ҳақидаги қарорни ҳам ўта зарур деб ҳисоб­лайман. Ўз топган-тутганини ўзи бошқарса, одамлар жам­ғармага ҳам кўпроқ тўлов ажратиб туришларига ишон­чим комил. 

Президент ушбу топшириқни самарали рўёбга чиқариш йўлларини топиш вазифасини Миллий банкка топширди. Бу масала ижобий ҳал бўлса, одамларга ҳам яхши бўларди.

 

 

 

М. ҲУСНИДДИНОВ, тадбиркор., 2019-09-16, 21:39 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.