26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижарага уй олсам бўладими?

Менинг ёшим 25да, турмуш ўртоғимники 23да. Оила қурганимизга 2 йил бўлди. Икковимиз ҳам ишлаймиз. Мен мактабда жисмоний тарбия фанидан дарс бераман, аёлим– ҳам­­­шира. Бизга ижара тизими бўйича уй олиш тартибини тушунтириб берсангиз.

М. МУРОДОВ.

 Шимкент шаҳри.

Маълумки, бу йил “Ёшлар йили”. Давлатимиз ёшларга катта эътибор қаратиб, уларни уй-жой билан таъминлаш ма­­­саласини диққат марказида тутиб турибди. Куни кеча иш­­лайдиган ёшларга ижара уй­­ларини бериш қоидалари кучга кирди.

Элбошининг “Ёшлар йили­­­га йўл харитаси” дастури  асосида ҚР Ахборот ва ижти­мо­ий та­раққиёт вазирлиги қозоғис­тон­лик ишловчи ёшларга ижара уйларини бериш ҳақидаги ҳуж­жатларни тайёрлаб, тасдиқ­лади.

Куни кеча ушбу вазирликнинг Ёшлар ва оила ишлари бўйича қўмитаси раиси М. Қўжахмет брифингда бу ҳақда шундай деди:

Энг аввало, “миллионли” шаҳарлар, шу жумладан Нур-Султан, Алмати ва Шимкентда 1 мингта ижара уйини қуриш вазифаси илгари сурилган эди. Кейинчалик қарор ўзгариб, ушбу кўрсаткични  3 мингтага етказиш талаби қўйилди. 

Энди  уй бериш қоидаларига келсак, сотиб олмаслик ҳуқуқи билан 5 йилга бериладиган ижара уйга, меҳнат бозорида талаб катта бўлган 100та мута­хассислик номи киритилган рўй­хат асосида касб эгаллаган ёшлар даъвогар бўла олади. Бу имтиёздан тадбиркорлар ва бюджет соҳаси ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин. Фақат битта шарти – уларнинг ёши 29га етмаган бўлиши керак.

Шу билан бир қаторда, исти­қомат қилаётган шаҳарларида энг ками 2 йил рўйхатда турган бўлиши лозим. Сўнгра ижара уйга даъвогарлар махсус ишлаб чиқилган балл тизими билан танлаб олинади. Бу қандай тизим? Масалан, оиласи бор­лиги учун 5 балл, таълим му­ассасаларида ишлаётгани учун 5 балл, иккинчи даражали банк­­ларнинг жамғарма ҳисоб­ларида маблағи борлиги учун 2 балл берилади ва ҳоказо.

Шунингдек, ёшларнинг иш жойларида олган мукофотлари, ютуқлари, берилган унвон, илмий даражалари ҳам ҳисобга олинади. Масалан, ёш ўқитувчи 1- ёки 2- тоифага эга бўлса, унинг ижара уйини олишга бўлган имкониятлари ортади. Агар спортчи бўлса, унда тегишли дипломи касбий маҳоратини тасдиқлайди. 

2019 йилда Нур-Султанда 1050та хонадон ижарага бери­лади, худди шунча  бошпана Алматида ҳам ёшларга топши­рилади, деб кутилмоқда. Шим­кент шаҳрида эса 904та янги квартира шимкентлик ёшларга насиб этади.

Жорий йилда тайёр уйлар сотиб олиниб, эгаларига топши­рилади. Ойлик ижара ҳақи 10-12 минг тенгедан ошмайди. Бу ўзгармас миқдор ва аҳолининг барча ижтимоий қатламларига бирдек тааллуқли. Уйнинг энг кўп ҳажми – 40 кв.м.дан ошмаслиги керак.

Учта шаҳардаги мутасадди органлар ушбу жараённинг им кон қадар очиқ ва шаффоф бў­­­­­­­лишини таъминлашга, шунинг­дек, ҳужжатларни қабул қилиб олишга 100 фоиз тайёр­лиги таъкид­ланди.  

Ҳужжатларни қабуллаш элек­трон шаклда бўлади, бу эса ўз навбатида коррупцияга тўсқин­лик қилади. 

Мутасадди раҳбарларнинг айтишларича, дастлабки ижара уйлар мамлакатнинг асосий байрами – Мустақиллик кунида берилади.

2019-09-16, 21:46 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.