26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
КЕЛЕСГА САФАР

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Келес туманига иш сафари чоғида ижтимоий аҳамиятга эга иншоотларда бўлди. Даставвал минтақа раҳбари Биртилек қишлоқ округида жойлашган “Абзал” ва “Береке” деҳқон хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ердаги деҳқонлар сабзавот маҳсулотлари: картошка, карам, пиёз етиштириш билан шуғулланишади. Хўжаликлар илғор технологиялардан фойдаланиб, бир йилда икки-уч марта ҳосил олишга муваффақ бўлишмоқда. Жорий йилнинг ўзида ушбу тажриба доирасида 29та лойиҳа амалга оширилди. Натижада, туман қишлоқ хўжалигининг салоҳияти ортмоқда, – дейди маҳаллий ижро органлари раҳбарлари. 

Туркистон вилояти ҳокими Абай тумани марказида “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишди. Республика бюджетидан молиялаштирилган катта қурилиш лойиҳаси доирасида 23та кўчани тўлиқ таъмирлаш кўзланган. 

Ўмирзақ Естайули йўлларни тузатиш ишларининг талабга мувофиқ, сифатли юритилишини назорат қилиб туришни топширди. 

Сафар давомида Ўмирзақ Шўкеев Абай овули ҳудудидан ўтадиган “Араншы – 1”сув каналини техник тозалаш ишларини ҳам текширди. Етти чақиримга чўзилган сув канали саёзланиб, оқим сустлашган эди. Йиллар бўйи маҳаллий аҳоли учун муаммога айланган масала ечимини топганлигидан эл мамнун. Кўклам-куз ойларида сув тошқини хавфи бўлса, экиш-тикиш мавсумида деқонлар сувдан қийналишарди. Шунинг оқибатидан 380 гектар суғормали ерга сув етмай, ўзлаштирилмай келяпти. Таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етиб, суғориш тармоқлари ишга тушгандан сўнг Қўчқор ота қишлоқ округидаги экин майдонларини 450 гектаргача кенгайтириш кўзланган. Вилоят ҳокими республика аҳамиятига эга А-15 автойўли бўйини ободонлаштириш  ва жорий таъмирлаш ишларини ҳам кўздан кечирди. Режага кўра лойиҳа октябрь ойининг сўнгигача тугатилиши керак.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-17, 21:58 748
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.