26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ – иқтисодиётнинг устуни

Давлат раҳбари қишлоқлар ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгаш ўтказди

ҚР Президенти Қ. Тўқаев Ши­­­­­­­­­­­­­­­­молий Қозоғистон ви­­­­лояти Пе­­тро­­­­­­­­­­­­­­­­­павл шаҳрида ўтган маж­лисда аг­­­­­­­­ро­­­­­­­­­­­­­­­­­­са­­ноат мажмуасини ри­вож­­­лан­ти­­­ришдаги аниқ маса­­­­лаларга тўхталиб, Ҳу­­­­­­­­­­­кумат ва ма­­­­­­­­­­ҳал­лий иж­ро ор­­­­­­­­­ган­­­­ларининг олдига қатор ва­­зифаларни қўйди.

Чунончи, Қ. Тўқаев жаҳон­да барқарор ва юқори талаб­га эга ясмиқ, зиғир, соя етиш­ти­риш­га кўчиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини ошириш лозим­лигини айтди. Яъни қишлоқ хў­жа­лигида замонавий агротех­нология ва инновацияни жорий этиш керак.

– Ҳукумат агрокимё хизма­тини кучай­ти­­риб, гербицидлар, минерал ўғитлар ва олий навли уруғларнинг ҳаммабоп­лигини таъминлаш юзасидан жиддий чоралар кўриши шарт, – деди Президент.

Давлат раҳбари Ҳукуматга қиш­­­лоқ хў­жалик техника парки­ни янгилаш масаласини ҳал этиш­ни топширди.

Президент барча қишлоқ хў­жалиги ерлари ҳисобини олиш­ни якунлаш, ер кадастрини ра­қамлаштириш ва ердан фой­даланишни фазовий мо­ниторинг  орқали аниқлашга ўтиш­нинг му­ҳим­лигига алоҳида тўх­тал­ди.

Тадбирда чорвачилик соҳа­сини ри­­­­вож­лантириш маса­ла­сига жиддий эътибор қаратилди. Давлат раҳбари қўй, пар­ранда, қўзи гўштини етиштириш, сут чор­­вачилигини ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини экс­портга чиқариш иши­ни олға сил­­­житишнинг истиқболи бор деб ҳисоблайди. Бунинг учун кел­гуси 10 йилда қўшим­ча 50 млн. гектар яйлов фой­да­ла­нишга бе­рилади. Бундан таш­қари, Пре­­зидент Ҳукуматга ем-ха­шак ба­­ҳосининг қимматлаши са­ба­­­би­­ни аниқл­аб, масалани туб­дан соз­­­­­­­­­­лашни юклади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев мамла­кати­миз­нинг қайта ишланган маҳ­сулотлари ташқи савдода тў­сиқларга дуч келаётганлигини айтди. Шу муносабат билан Дав­лат раҳ­бари агросаноат соҳаси мутасадди раҳбарларига ма­ҳал­­лий товарларни мақ­садли равишда олға силжитиш ва хо­­­­рижлик ҳамкасблари билан ҳам­корликни кучай­­­­­ти­­­­­ришни топ­­­­ширди.

 

 

Akorda.kz, 2019-09-19, 21:00 570
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.