26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бандлик дастури амалда

Вилоятда 31 мингдан зиёд фуқаро “Натижали иш билан таъминлаш дастури”да иштирок этди. Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ербол Садир раислигида мажлис ўтди.

Унда “Натижали иш билан таъ­минлаш ва оммавий тад­бир­корликни ривож­лан­ти­­­­­­­­­ришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури”нинг  беш ойдаги ижроси муҳокама қилинди.

Вилоят бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳ­барининг ўринбосари С. Пўла­тов­­нинг таъкидлашича, 2017 йилда давлат ва соҳавий дастурлар асосида вилоятда 66764та янги иш ўрини очилади. Шу жумладан иш билан таъминлаш маркази орқали 5677 фуқарони ишга жойлаштирш режаланаётган бўлса, беш ойда 9561та янги иш ўрини очилиб, бандлик марказлари орқали 1863 фуқаро ишга жойлашди.

Ишсизликнинг олдини олиш­нинг бирдан-бир йўли “Натижали иш билан таъминлаш ва ом­­­мавий тадбиркорликни ри­вож­лантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дас­­­тури”ни амалга оширш эканини таъкидлаган вилоят ҳокимининг ўринбосари дастур доирасида аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан 2017 йилга мўлжалланган мажмуавий режа тасдиқланганини айтиб ўтди.

Режага кўра, дастурга ҳаммаси бўлиб 64314 фуқаро жалб этилиши керак бўлса, беш ойда 31499 фуқа­ро иштирок этган.

Дастурнинг биринчи йўналиши – “Касбий ўқитиш” бўйича 11437 фуқаро ўқитилади. “Бастау-Бизнес” лойиҳаси бўйича 2017 йил 1 майга қадар 467 киши тад­биркорлик асосларига ўқишга юбо­­рилган бўлса, шулардан 295 нафари ўқишни тамомлаб, сертификат олишди. Ўз­лаш­тирилган маблағ эса 19,9 млн. тенге.

 

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-06-15, 11:49 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.