26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туманларда иш қизғин

Минтақа раҳбари Ў. Шўкеев хиз­­­мат сафарини Жаушиқум қишлоқ округидаги полиз маҳсулотлари етиш­­тирадиган “Турар” деҳқон хў­­­­­­жали­гини оралашдан бошлади. Хўжалик ўз даласида даставвал тарвуз экиб, ҳо­силини йиғиб олгач, июль ойида ка­рам ва лавлаги, пиёз эккан. 

Япония ва Швейцария, шунингдек, Туркиядан олиб келинган замонавий технологиядан фой­даланган деҳ­­­­­­қонлар қимматбаҳо уруғ навини экиб,  томчилатиб суғориш усулини қўллашган. Натижада яхши ҳосил етилган. Хўжаликнинг фаолияти билан танишган вилоят ҳокими кел­гусида ҳар бир қишлоқда мана шу икки марта ҳосил олиш усулини қўллашни топширди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2012 йили ташкил этилган хўжаликнинг қарамоғида умумий майдон 286,0 гектар. Бу ерда 20 одам ишлайди. Уларнинг ўртача маоши 80 минг тенге. Келгусида “Турар” деҳқон хўжалигига 14,3 млрд. тенге сармоя жалб этилади. Натижада тадбиркор юз­лаб ҳамқишлоқларини доимий иш би­лан таъминлашни мўлжалламоқда. Ке­­ракли маблағни Европа қайта қуриш ва Тараққиёт банки ажратмоқчи.

–Топшириқнинг пухта бажарилганини кўриб турибман. Бироқ бу биргина деҳқон хўжалиги бажарган иш. Маҳсулот сифати ҳам кўзга ташланиб турибди. Худди шу бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш ҳадисини барча қишлоқ округларида жорий этиш лозим. Ўрганиб, янада ривожлантириш керак, – деди минтақа раҳбари.

Вилоят ҳокими бундан сўнг Чордара туманида юқори босимли газ қувури ва “Отеғул” кичик туманидаги ўрта босимли газ қувурини ётқизиш ишлари билан танишди. Режа бўйича туманда 2023 йилнинг 31 декабригача 80 мингга яқин аҳолисига эга 22та қишлоқ “зангори олов” билан таъминланади. Бу 99,45 фоизни ташкил этади. 

Минтақа раҳбари шаҳар  сув тизими фаолияти билан ҳам танишди. 1983 йили ишга туширилган сув тизими бугунги кунда 5990та уй, яъни 5457та истеъмолчига хизмат кўрсатади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари “Шардара Армспорт” спорт клубига бориб,  таниқли спортчилар билан учрашди. Жаҳон чемпионлари хиёбони ва таэквондо, ка­ратэ, енгил атлетика залларининг очи­­лиш маросимида иштирок этди.

Хизмат сафари чоғида вилоят ҳокими  “Уй-жой жамғармасини янгилаш” дастури доирасида Чордара шаҳрида кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш ишлари би­лан ҳам танишди. Таъкидлаш жоизки, 1970 йили қурилган тўрт қаватли уйда 40та квартира бор. Бугунги кунда 180та одам яшайдиган уйни тўкис таъмирлашни бош пудратчи “Монолит Строй ХХI” компанияси олиб бормоқда. 

Сафари якунида вилоят ҳокими туман марказидаги индустриявий минтақада жойлашган “Ай-қажы Ақ Алтын” МЧБнинг пахтани қайта ишлаш заводи фаолияти билан ҳам танишди. 2018 йили очилган корхона йилига 20 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлайди.  Бугунги кунда заводда 125 киши меҳнат қилади, уларнинг ўртача маоши 70 минг тенгени ташкил этмоқда. Келажакда корхонани кенгайтириш орқали янги иш ўринлари ташкил этилиб, пахтани қайта ишлаш ишлари яхшироқ йўлга қўйилади.

***

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мақтаарал туманига иш сафари чоғида “Отан Ана” деҳқон хўжалиги фао­лияти билан танишди.

Бу ердаги деҳқонлар беда, макка­­­жўхори, тарвуз ва бошқа сабзавотлар етиштириш билан шуғулланади.  Хўжалик 73,9 гектар майдонда деҳқончилик қилади.  Сўнгги йилларда томчилатиб суғориш усу­лини қўлламоқда. Натижада даромад  ҳам ортиб келади. Келгусида хўжалик йилига 3 марта ҳосил йиғиб олишни режалаштирмоқда. 

– Даромаднинг ўсгани яхши. Бироқ маҳсулот ҳажмини орттириш билан бирга, омборларни ҳам режалаштириш, улар сонини кўпайтириш лозим, – деди Ўмирзақ Шўкеев хўжалик соҳибларига.

Жорий йилнинг август ойидаги маълу­мотга кўра, Мақтаарал тумани  қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган маҳ­­­су­лотнинг ҳажми 8028 млн. тенгени таш­кил этган. Вилоят раҳбари ту­манни ривожлантириш юзасидан амал­га оши­рилаётган лойиҳаларнинг бажа­­­­­­ри­лишини ҳам текширди. Кўкам­­­­зорлаш­тириш ва ободонлаштириш иш­лари ҳам диққат марказида. Мирзакентдаги марказий, “Шуҳрат” хиёбонларида янгилаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Марказий Мада­ният уйи капитал таъмирдан ўтказил­моқда. 

 Ўмирзақ Естайули қурилиш ишлари чоғида канализация ва газ қувурларини ўтказиб кетишнинг муҳимлигини таъкид­лади. Сўнг минтақа раҳбари пахта та­шишга мўлжалланган “2ПТСХ-10-45” русум­ли трактор тележкасини ишлаб чи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қа­риш заводида бўлди. Корхонада авто­­­тураргоҳ, маъмурий бино, тарози ва ом­бор, техник хизмат кўрсатиш маркази ва эҳ­­­­­­тиёт қисмлар омбори мавжуд.  

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-19, 21:35 160
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.