26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уйи борнинг – бахти бор!

* Давлат дастури – амалда

Шимкент шаҳрида коммунал уй-жой жам­­­­­­­­­ғармасидан бошпана олишга навбатда тир­­калганлар сони 39170 нафарни ташкил қилади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоиз кўп. Буни Шимкент ша­­­­­­­­­­­ҳар уй-жой ва уй-жой инспекцияси бош­­­­қар­маси раҳбари М. Аб­динуров маълум қилди.

Жумладан, 1639 нафари етим ёки ота-она ғамхўрлигисиз қолган бола, 12285 киши кам таъминланган, 21066 киши давлат хизматчиси, бюджет ҳисобидаги ташкилотлар ходимлари ва ҳарбийлар, 24 таси уйи авария ҳолатидаги оила. 

Шунингдек, бугунги кунда “Уй-жой муноса­батлари тўғрисида” ҚР Қонунига киритилган ўзгаришларга биноан, коммунал уй-жой жам­ғармасидан бошпанага муҳтож аҳолининг иж­тимоий ночор гуруҳи даражасига киритилган “Ал­тын алқа”, “Күміс алқа” унвонлари билан тақ­дирланган ёки аввал “Қахрамон она” унвони со­ҳибалари, шунингдек, I ҳамда II даражали “Она­лик шуҳрати” орденлари билан тақдирланган кўп болали оналар, оилалар рўйхатидан таш­қари бошқа рўйхат тузилиб, бу тизим 4152 нафар муҳ­тож кишини ташкил этди.

“Нурли ер” давлат дастури доирасида 2018 йили 1152та оила ижаравий (коммунал) бош­панага эга бўлди.

Жорий йили “Shymkent City” шаҳарчасида жойлашган 10та кўп қаватли 540та квартирали ижаравий уй фойдаланишга топширилиб, 177та квартира кўпболали оилаларга, 108таси етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар ҳамда 255таси ижтимоий ночор гуруҳдаги фуқароларга берилди.

“7-20-25” дастури бўйича 8602,3 млн. тен­гени ташкил этадиган 866та ариза қабулланиб, 4944,5 млн. тенгелик 487та ариза маъқулланди.

Бугунги кунда ушбу дастурга биноан 246 квартирали 3та насия уйини сотиш ишлари юритилмоқда.

“2-10-20” (“Бахтли оила”) дастури бўйича ҚР Индустрия ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги Шимкент шаҳрига тахминан 3414 млн. тенге ҳажмида 410 насия қийматида имтиёзли қарз ажратди.

Жорий йилнинг 17 июлидан бошлаб, 17 авгус­тигача уй-жой навбатида турган фуқа­ро­лардан дастур талабларига мос келадиган 1010 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилинди.

Бугунги кунда ушбу дастур бўйича 691та ои­лага йўлланма берилиб, “Уй-жой қури­лиш жам­ғарма банки” маълумотларига би­ноан банкда умумий қиймати 4001,6 млн. тенгени ташкил этадиган 302 та фуқаронинг ҳужжатлари билан тўлов салоҳиятини тас­диқлаш ишлари олиб борилмоқда, 2428,9 млн. тенге қийматли 184та ариза маъқулланди.

Бугунги кунда 16 нафар фуқаро 217 млн. тенгени ташкил этадиган маблағга ижаравий уй билан таъминланган. 

Йил сўнггигача шаҳримизда 828та квар­тирали 14та ижаравий уй, “Нурсат” мавзесида 656та квартирали 11та ижаравий уй, “Шимкент” ДКК орқали 1016 квартирали 24та ижаравий уй, 70 квартирали 2та ётоқхона ва хусусий қурилиш компаниялари ҳисобидан 1293 квар­тирали 26та уйнинг фойдаланишга топши­рилиши кутилмоқда.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-09-19, 21:55 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.