26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қалбдаги оғриқ...

Ойбек ва Зуҳра – ёш оила эгалари. Ҳали ҳаётнинг оғирлигини билмаган, энди­­гина ёшлик билан хайрлашиб, ул­кан ҳаётга қадам қўйган дамлари. Ой­бекнинг онаси тўсатдан тўшак тортиб ётиб қолди. Кутилмаганда аҳволи оғир­лашди. Зуҳранинг янги хонадонга қадам қўйганига кўп бўлмаган, келинлик даври бошланганди. Ойбек – ҳайдовчи, Зуҳра эса чевар тикувчи. Унинг тиккан зар дўппилари, кашталари кўз нурини олади. Қўни-қўшнилар билан ҳам дарров тил топишиб кетди, ҳаммага ёқиб қолди. Димоқни қитиқлайдиган, иштаҳани қўз­­ғатувчи мазали таомлар тайёрлайди, моҳир ошпаз. Уйлар озода, қўлидан на супурги тушади, на челак. Хуллас, мақтовга лойиқ саранжом келин. 

Орадан кўп ўтмай, Ойбекнинг онаси Маърифат хола оламдан ўтди. Бу жуда оғир йўқотиш бўлди. Улар оилада тўрт ака-ука, Ойбек кенжаси, яъни бўлажак хонадон соҳиби эди. Акалари аллақачон оила қуришган, фарзандли, уйлари бор, яхши ишларда ишлашади, бировга муҳтож эмас. Оталари бироз вақт ўтиши билан, янгидан уйланаман, кексалик чоғимда ёлғиз қолишни истамайман, ёнимда дардлашадиган шерик бўлиши керак, дея ўзидан 10 ёш кичик аёлга уйланди. Дастлаб янги ойи – Саодат ая вазифасини яхши бажарди. У ўғли Акмал  билан келган, у уста бўлиб, ёши улғайган, уйланиш вақти етган эди. 

Бир йилдан сўнг тўйнинг хархашаси бошланди. “Менинг якка-ю ёлғиз ўғлим бор, уни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирганман, ҳаммадан олдинда қилиб катта қилганман. Энди тўкин-сочин қилиб, халққа ош бериб, дабдаба билан уйлантиришим керак”, дея Саодат ая тўйни бошлаб юборди. Ўғилларига, жумладан, Ойбекка “сен бундай мулк оласан, бундай сарполар тайёрлаймиз”, дея солиқ солди. “Дадамиз ўксимасин, нима бўлса бўлар”, дея индашмади...

Уйга келин келди. Қайноналик бахтига муяссар бўлган Саодат ая ўзини қўйишга жой топа олмасди. Зуҳрани янги келин билан таққослаш, уни тўғридан-тўғри, беўрин камситишлар  кундан кунга ортди. Янги келиннинг туғилган кунини нишонлаш, қимматбаҳо тилла тақинчоқлар, сўнгги русумдаги кўйлаклар совға қилиниши Зуҳрага оғир ботарди. Ахир унда буларнинг биронтаси ҳам бўлмаган, қайнона меҳрини кўрмаган, мақтов эшитмаган эди-да. Меҳр ва мурувватдан четда қолган Зуҳра буни сездирмасликка ҳаракат қиларди. 

Уй ишлари Зуҳра зиммасига юкланган. “Янги келин ҳали ўргангунча сен ўз бўй­­нингга оласан”, деди қайнона. Янги келин олий маьлумотли бўлгани боис, хонадонда унинг обрўси юқори эди. Зуҳра эрталаб уйдагилар уйғонгунга қадар  туриб, ҳовли супурар, сигир соғиб, уйни саранжом-саришта қилар, нонушта тайёрларди. Ян­ги келин уйдагиларга салом бериб, хуш­­­­­­муомала, меҳнаткаш бўлиб кўринишга ҳара­кат қиларди. Уйдагилар эса янги келин чаққон экан, дея ўйлашарди. Бунга сабаб, Саодат аянинг дастурхон бошида келинини ҳар галгидек мақтаб, кўкларга кўтариши эди. Зуҳра ўғилли бўлди. Ҳомиладорлик вақтида ҳам оғир меҳнатдан ўзини аямади. Ойбек иш юзасидан қўшни юртларга кетиб қоларди. Унинг бу воқеалардан хабари йўқ эди. Ота эса ўғлига қўллов кўрсатишнинг ўрнига, хотинининг тарафини олди. Сабаби, Саодат Собир отанинг елкасига чиқиб олганди. 

Низолар авж олиб, тушунмовчиликлар натижасида келинни уйдан ҳам ҳайдашди. Зуҳранинг жонига сахий инсонлар оро кирди. Лекин кўчанинг гаплари, туҳматлари чарчатганди...

Юпунлик, етишмовчилик бўлди. Лекин қийинчилик рўй берса ҳам Ойбек ва Зуҳра орасида уруш-жанжал бўлмади. 

Вақт – олий ҳакам, кўп нарса ўзгарди. Собир отанинг оиласидан барака, ҳузур-ҳаловат кетди, жанжаллар кундаликдаги ҳолатга айланди. Оила аъзоларининг орасида бўлган ҳурмат, меҳр-оқибат йў­қол­ди. Зуҳранинг оҳлари тутдимикан, Саодат аяга роҳат-фароғатда, неваралар ардоғида, қарилик гаштини суриш насиб қилмади. Ахир ҳадисларда айтилганку, кимсага озор бериш, дилини оғритиш, Буюк Каъбани вайрон қилган билан тенг. Соадат аянинг энг катта хатолиги – келинини ҳад­дан зиёд эркалатиши бўлди. Келин энди уй ишларига қарамасди. Соадат ая: “Менга кўмаклашиб юбор”, дейиши билан икки қўлини белига қўйиб, унга гап қайтарар эди. У қўни-қўшнилар олдида шарманда бўлмаслик учун дардини ичига ютиб, бунга кўз юмарди. Нима қилсин, бошқа иложи ҳам йўқ.

Хуллас, файзли хонадоннинг иқлими ўзгарганди. Собир отанинг аҳволи оғир­лашди, фарзандлар камнамо бўлиб қолди. Бир куни ота юрак хуружи билан касалхонага тушди. Буни эшитган Ойбек дарров касалхонага етиб борди, ўғлини кўриши билан отанинг ёш тўла кўзлари порлади, кўксида қувонч уйғонди. Майин жилмайди-ю, чуқур нафас олди. 

Ота ўғил бир-бирига узоқ термулишди. Отанинг қалбини пушаймон тилка-пора қиларди. Вақтида аёлининг чизган йўлидан бехато юрган, ғариб, хор бўлган отанинг бу ҳоли ачинарли эди. Шифохонада ётган вақтида Саодат атиги бир марта кўришга келиб, унда ҳам фақат келинидан арз-ҳол қилди. 

Ниҳоят, отага рухсат тегди. Кечаси би­лан ухламай чиққан Собир отанинг ўша хонадонга боришга юраги чидамас эди. Икки кўзи тўрт бўлиб, эшик пойлади.  Шифокор Ойбекка отасининг ҳаёти хавф остидалигини, аҳволи оғир эканини тушун­­­­­­­­­­­­тирганди. Ниҳоят, куч тўплаб у ичкари­­га кирганида, отаси хомуш қиёфада кийим­­ларини йиғиштирётган экан. Ойбек секин:

– Ада, кетишга тайёрмисиз? – деди кулимсираб. 

Ўғлининг овозини эшитган ота бир ўрин­да туриб қолди. Сўнг секин ўғлига яқинлаш­­­ди-да, пешанасидан ўпиб, қучоқлаб, кўз ёшларини тўкди. Бу ёшлар унинг юрагидаги аламлари эди. 

... “Вақт – энг яхши табиб” деганларидек, музлаб қолган қалби меҳр қуёшининг таъсири билан қайта юмшади. Ҳозир Собир ота ва Саодат ая Ойбек ва Зуҳра билан бирга яшашади. 

 

 

Муниса САЙДИҒАНИЕВА. Қорабулоқ қишлоғи., 2019-09-19, 22:00 110
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.