26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президентнинг 100 куни

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тў­­қаев сай­­ловдан кейин Президент лаво­­­­зи­­­мига рас­ман киришганига 100 кун тўл­­ди. Албатта, юз кун тарих учун озгина фур­сат. Бу қисқа давр ичида қандай иш­лар амалга оши­рилди?

Қасим-Жўмарт Тўқаев Президент бў­­­либ сайлангандан кейин ташқи сиё­­­­­­сат соҳа­сида­ги ҳамкорликни ри­­­­вож­лантириб, доно сиё­сатчи экан­лигини далиллади.

У сайловолди дастурида кўп йўналишли тамойилларига амал қилиб, стратегик ҳам­­­­­кор дав­латлар – Россия, Хитой, АҚШ, Марказий Осиё дав­­­лат­ла­ри, Европа иттифоқи, Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари билан тотув, дўстона муноса­­батлар­­ни, шунингдек, БМТ, МДҲ, ЕОИИ, ШҲТ каби бошқа хал­­­­­­­қа­ро кенгашлар билан ало­қа­ни ривожлантиришга бел боғ­ла­ганлигини маълум қил­ганди.

Президент сифатида илк дав­лат сафарини Россиядан бош­­лади. Россия Президенти Вла­димир Путин ҚР Президенти си­фатида Россияга илк сафари алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Иккинчи давлат сафари Ўз­бекистонда давом этди. Бу қардош  ҳамда  Марказий Осиё­даги йирик мамлакат. Иқтисодий алоқалар ҳам янги даврга қа­дам босмоқда. Чунончи, ўтган йили товар айланмаси 2,5 млрд. долларга етди. Ўзбекистонга сафари чоғида Прези­дентлар унинг ҳажмини 5 млрд. доллар­­­­­­­га етказишга келишиб олиш­ди. Шунингдек, 2019 йили – “Ўзбекистонда Қозоғистон йи­­ли” деб эълон қилинди. Бу ик­ки давлат орасидаги ҳамкор­лик­нинг янги босқичга кўта­рил­ганлигини кўрсатади.

Қ. Тўқаев ўзининг сайлов­олди дастурида ҳам, улуғлаш маросимида сўзлаган нут­­қи­да ҳам тинчликсевар, бар­қа­рор, амалий ташқи сиёсат юри­­­­тишини айтганди. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, ма­­­­даний, гуманитар соҳада ҳам миллий мақсад диққат мар­ка­зида бўлишини маълум қилди. 

Давлат раҳбари 100 кун ичи­да кўтариб чиққан янги та­шаб­буслардан бири – ижтимоий заиф фуқароларнинг қарз­ла­рини қисман қоплаб бе­риш бўлди. Бу Фармон ижросига 105 миллиард тенге сарфланди. 

Қонуний митинглар ўтка­зишга рухсат берилди. Арисда фожиа юз берган куниёқ Пре­зидент бу шаҳарга етиб келиб, жабрланган аҳолига далда бўлди. 

Президент ташқи сиёсатда улкан ўзгаришлар қилибгина қолмай, Қозоғистоннинг геосиё­сий шароитидан келиб чиқ­қан кўп қиррали йўналишга амал қилишини исботлади. Дип­­ломатик хизматнинг барча по­­ғоналарида ишлаб, фао­лия­тида улкан сиёсатнинг чўққи­сига чиқди. Халқаро арена­да сиёсий қарорлар қабул қи­ла­ди­ган, жаҳон даражасидаги ўз ўр­нига эга сиёсатчига айланди, де­йишга тўлиқ асосимиз бор.

100 кун. Бу давр янги хиз­мат сафарлари, аҳоли билан учрашувлар, хорижлик раҳбар­лар билан музокараларга бой бўлди. 

Жамиятимизнинг янги раҳ­бардан умида катта. Шунинг учун унга фаолиятида улкан за­фарлар тилаб қоламиз. 

 

 

 

“Егемен Қазақстан”., 2019-09-23, 20:28 978
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.