26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда кўламдор ишлар авжида

Туркистон вилояти ҳокими Ўмир­зақ Шўкеев Сайрам туманига хизмат сафарини Жибек жўли қишлоқ округидаги Оқ­­­­­­­қалъа каналида юри­ти­­­лаётган механик тозалаш ишла­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рини кўздан кечи­ришдан бошлади.

Туманнинг экин  майдони 60 минг гектарни ташкил этади. Унинг 18500 гектари – обикор ер. Бу ерда яқинда канал тозаланиб, 400 гектардан зиёд ерни суғо­риш имконияти яратилди.

Сафар чоғида минтақа раҳ­бари махсус формалар, ҳар­­­­бий кийимлар ва тўшаклар ти­киладиган “АХБК” тикувчилик фабрикасига бориб, ишчилар билан учрашди. Сўнг минтақа раҳбари “К.А.Z. TEL” МЧБнинг кабель ишлаб чиқарадиган кор­хо­насида ҳам бўлди. Корхона йи­лига 7200 чақиримгача маҳ­сулот ишлаб чиқаради. Тай­ёр маҳсулот ички бозорда со­тилиб, қўшни давлатларга ҳам экспорт қили­на­ди. Минта­қа­да экспортни ошириш ҳақида Ўмирзақ Естайули ушбу қиш­лоқ­да жойлашган ем-хашак ишлаб чиқарадиган заводнинг қурилишини оралаганда тилга олиб ўтди.

Бу ерда бир кеча-кундузда 240 тонна ем-хашак тайёрланади. Даставвал тайёр маҳсулот би­лан ички бозорни қамраш ре­жаланмоқда. Келгусида Ўзбе­кистон, Афғонистон ва Эрон мам­лакатларига экспорт кўз­ланган. Завод шу ойнинг сўн­­­­гигача ишга туширилади.

Иш сафари якунида вилоят ҳокими Оқсув қишлоғидаги “Бир­лик-4” МЧБ фаолияти билан та­нишди. Бу ерда сиғим­ли­ли­ги 40 минг тоннали омборлар ва қишлоқ хўжалиги маҳ­су­­­лотларини қайта ишлайдиган цех жойлашган бў­либ, йилига 1,2 млн. консерва маҳ­сулотлари ишлаб чиқарилади. Маҳаллий маҳсулот Қозоғистон ҳудуди ва МДҲ давлатларига экс­порт қилинади.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-23, 20:53 852
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.