26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муҳим масалалар қамралди

Nur Otan партияси Раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Бай­бек хизмат сафари билан Тур­кис­тон вилоятига келиб, Арис шаҳрини қайта тиклаш ишлари билан таниш­­­­­­­­­­ди. Шунингдек, партиянинг Тур­кистон вилоят ва шаҳар фи­­­­­­лиал­ла­ри ходимлари, ҳудудий партия фи­­­­­­­­­­­­лиаллари раисларининг биринчи ўринбосарлари ва мин­тақадаги бош­­­­­­­­­­ланғич партия таш­килотлари  вакил­лари билан учрашди.

Арис шаҳрида бўлган фав­қулодда вазиятдан сўнг Эл­боши ва Давлат раҳ­бари қай­та тиклаш ишлари қатъий на­зорат остида бўлишини ай­­тиб, партияга аниқ топши­риқлар берганди. Шу му­но­са­бат билан Бауржан Бай­бек Тур­кистон вилояти ҳокими Ўмир­зақ Шўкеев билан бирга шаҳарнинг Ахимбеков ва Қу­дайбердиули кўчаларида порт­лаш­дан зарар кўрган у­й­лар­нинг ўрнида қу­­­­­­­­­­­­­­­­­­рилаётган кўп­қаватли биноларнинг қу­ри­лиши билан танишди.

Маҳаллий аҳоли билан учрашувда партия Раисининг биринчи ўринбосари қури­лишнинг партия назоратида эканли­­гини, уйларнинг йил сўнгигача фойда­ланишга бе­рилишини айтди.

Индустрия ва инфра­ту­зилмавий ри­вожланиш ва­­­­зири маълумотларига кўра, бугунги кунда Арис шаҳрида таъмирлаш ишлари  99,3 фоиз тугатилган. Натижада барча ижтимоий ва аҳолига хизмат кўр­сатиш иншоотлари фаолият юритмоқда.

Элбоши Н. Назарбаев “Ишонч. Му­ло­қот. Келажакка аниқ қадам – Nur Otan пар­тиясининг 7 йўналиши” ном­ли партия ишини тизимли янгилаш дас­­турини так­лиф қилиб, бир қатор йў­­на­лишларни аниқлаб берганди. Бу­гунги кунда ушбу йў­налишда кенг қам­­­ров­ли ишлар йўлга қўйилиб, амалга оши­рилмоқда. 

Шунингдек, партия Раисининг биринчи ўринбосари “Локомотив ”ҲЖдаги “Тур­кистон локомотивдан фойдаланиш де­поси” базаси “Туркистон станцияси” бош­­­­­­­­ланғич партия ташкилотининг фаол аъзо­­лари билан учрашди.

Унда Элбоши ва Давлат раҳбари юк­лаган вазифаларни амалга оширишда партиянинг ҳар бир аъзоси фаол қат­на­шиши лозимлиги ва бошланғич ташки­лотлар  партиянинг асоси эканлиги муҳо­кама қилинди.

 

Egemen Qazaqstan., 2019-09-24, 21:27 111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.