26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғолиб ўқувчилар тақдирланди

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев 2016-2017 ўқув йилида халқаро ва рес­публика фан олим­пиада­лари, санъат ва спорт мусо­бақаларида ғалаба қозонган 50 нафар ўқувчи билан учрашди. 

Учрашувда минтақа раҳ­­бари ғолибларни хал­­­­­­қаро, республика даражасидаги муваффақиятлари билан табриклаб, уларга тарбия берган ота-оналари, таъ­лим берган устозларига миннатдорчилик билдирди.

 – Мамлакатимизнинг “Ман­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гу эл”га айланишида сиз­­­­­­­­­­­­­­­­­ларнинг мавқеинглар сал­моқли бўлишига ишонаман. Фарзандини илм­ли, билимли қилиш – ота-онанинг бурчи, жамиятнинг ўсиб келаётган авлод олдидаги муқаддас ва­­зифаси. 2016 йилда ЯМТ на­тижаларига кў­ра, рес­пуб­ликада 18 нафар ўқувчи 125 балл тўплаган эди. Унинг 6 нафари бизнинг вилоятдан бўлиб, Астана ва Алмати ша­ҳарлари билан бир хил кўр­саткичга эга бўлганмиз. Жо­рий йилги имтиҳонларда ҳам ўқувчиларимиз барчамизни хурсанд қилишига ишонаман. Олимпиадада қўлга киритган ютуқларингиз, сизларнинг би­лимга чанқоқлигингиздан дало­лат, – деди Ж. Туймебаев.

2016-2017 ўқув йилида ви­лоятимизнинг 4 нафар ўқув­чиси халқаро олимпиадада, 26 нафар ўқувчи республика олимпиадаларида, 10 ўқувчи илмий лойиҳаларда, яна 10 нафар ўқувчи эса, санъат ва спорт йўналишларида хал­қаро мукофотга эга бўлган. Табиатшунослик-математика йўналиши бўйича вилоят жа­моаси республикада “Энг яхши олимпиада жамоаси – 2017” сифатида эътироф этилди. Шимкент шаҳридаги 1-сонли “Таълим-инновация” лицейи икки йил давомида “Энг ях­ши олимпиада мактаби” но­минациясига эгалик қилиб, вилоятимиз обрўсини оширди.

Бугунги кунда республи­­­­­­­­ка бўйлаб мактаб бити­рув­чиларига етуклик ат­тес­­­­­­тат­лари тантанали равишда топширилмоқда. Уму­­ман олганда, жорий йил вилоятимизда 33 мингга яқин ўқувчи 11-синфни тамомлади. 1353 битирувчи “Олтин белги” билан, 855 ўқувчи эса имтиёзли аттестат билан мактабни тугатди.

Учрашув сўнггида минтақа раҳбари вилоятимизнинг нуфузини оширишга ҳис­­­са қўшган ўқувчилар ва ус­тоз­­­­­­­­­­­­­ларга миннатдорчилик бил­дириб, уларга қимматбаҳо совға ва ташаккурномалар топширди.

   

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-15, 11:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.