26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Туркистон – ёшлар шаҳри”

Туркистонда “Туркистон – ёшлар шаҳри” фестива­­­­лининг якунловчи босқичи ва тантанали ёпилиш маросими ўтди. Ёшлар йили доирасида йўлга қўйилган лойиҳани Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг “Ёшлар имконият маркази” ташкил қилди.

Тадбирнинг мақсади – ёшлар ўртасида маданиятни ривож­­лан­­­ти­ришга таъсир кўрсатиш ва тар­ғиб қилиш, бўш вақтдан унум­ли фойдаланиш, истеъдодли ёш­лар­ни аниқлаш ва уларни қўл­­­­­лаб-қувватлашдан иборат эди. Бугунги кунда шаҳар хиё­­­бон­ларида Street Ball, Street Workout миллий ўйин­лар май­дон­­­ча­­­лари барпо этилиб, ёшларга топ­ширилди. 

Ёшлар фестивалининг уч ойи давомида 4та спорт-ижодий май­донда 1680та тадбир ўтказилди. Унга вилоятдаги 13та туман ва 3та шаҳардан 30 000дан зиёд йигит-қизлар 6та йўналиш бў­йи­ча қатнашди. Туркистон ви­ло­яти ва вилоят марказида спорт-ижо­дий салоҳияти юқори ёш­лар сафини кенгайтириш, ёш­лар­нинг кўча маданиятини ри­вож­лантириш кўз­­да тутилган лойиҳа туфайли янги спорт май­донлари пайдо бўл­­ди. Спорт му­собақаларининг даст­лабки ҳаф­талик, ойлик бос­қич­ларида са­­ралашдан сурин­май ўтган энг куч­лилар финал бос­­қичда куч си­нашдилар. Ёшлар спорт би­лан бир­галикда ўз санъатла­рини ҳам на­мойиш этдилар. 

Таъкидлаб айтсак, Street Danse бўйича 1-ўринни Kirin рақс гуруҳи эгаллади, RАР мусобақасидан “Бек­болат” гуруҳи, Street Workout мусобақасида Жетисай терма жа­моаси, Karaoke танловида Арай­лим Ўмирзақ биринчиликни қўлга киритдилар. Миллий ўйин­ларга кел­сак, ошиқдан Тулкибош, ланка­дан Чордара терма жамоа­лари   ғолиб деб топилди. 

“Туркистон – ёшлар шаҳри!” фес­тивалининг ёпилиш мароси­мида Туркистон вилояти ҳокими­нинг ўринбосари Сакен Қалқа­манов қатнашиб, ғолибларни тақ­­­­дирлади. Совриндорларга дип­­­­лом ва қимматбаҳо совғалар топ­­ширилди. Фестиваль Қозоқ эс­тра­даси ёш юлдузларининг шоу-дастури билан давом этди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-24, 21:33 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.