26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тинчлик – бебаҳо неъмат

Ядровий қуролдан холи  оламни ташкил қилиш – Қозоғистоннинг энг муҳим йўналиши

Қозоғистон  Президенти Қ. Тўқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида  жаҳонни ядровий қуролдан бўшатишга даъват этди.

–Ядровий қуролдан холи оламни ташкил этиш – бу мамлакатимизнинг энг асосий устувор йўналиши . Ушбу интилиш қозоқ халқининг умуммиллий яхлитлигининг ажралмас қисмига айланди. У бизга ядровий қуролни бартараф этишборасида дунёвий ҳаракатнинг олдинги сафларида бўлиш маънавий ҳуқуқини берди. Биз ядровий қуролнинг эзгулик эмас, жаҳон барқарорлиги ва тинчлигига келган хавф эканлигигаи ишонамиз. Афсуски, бир қатор мамлакатлар аввалгидек стратегик мудофаа кучларида ядровий арсеналга суянишади, бу уларнинг қаршиликларига ассиметрик жавоб қайтариш учун уни ўзлаштириш масаласини кўриб чиқишга мажбур қилади. Лекин бу жавобнинг ўзи  оммавий қирғин қуроли каби қирғинга олиб борадиган йўл, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари шунингдек, ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев даврида  ушбу йўналишда эришилгани ютуқларини тилга олди. 

–Биз ибрат кўрсатишлни истаймиз. Элбоши Н. Назарбаев раҳбарлигида Қозоғистон Семей ядро полигонини ёпиб, ўз хоҳиши билан жаҳондаги тўртинчи ўриндаги ядровий арсеналдан бош тортди. Ушбу мақсадимизга етиш йўлида ядровий қуролдан холи Марказий Осиёнинг ўзгача минтақа бўлиб ташкил этилганини таъкидлагим келади. Яқинда ядровий қуролга жарима солиш тўғрисида шартнома имзоланди. Биз барчамиз хавфсиз келажакка борадиган йўл харитаси сифатида ядровий қуролдан холи дунёни ташкил қилиш тўғрисидаги умуммилий декларацияни қатъий қўллашимиз лозим. Биз ядровий қуролдан холи минтақалар ўртасидаги муносабатнинг кучайишига ва шундай янги минтақаларни ташкил этилишидан умидвормиз.

Осиёнинг ўсиб келаётган иқтисодий салоҳияти мажмуавий континентал хавфсизлигининг архитектурасини талаб қилади, – деди Қ. Тўқаев.

 

Akorda.kz, 2019-09-26, 23:03 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.