26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистон – тинчлик ва хавсизлик жарчиси

Нур-Султан шаҳрида  “Улкан Евроосиё: Мулоқот. Ишонч. Ҳамкорлик” мавзусида Евроосиё мамлакатлари парламентлари спикерларининг IV кенгаши ўтди.

Қозоғистонда илк бор ўтган форум ишига Европа ва Осиёдаги 65та мамлакатдан парламент делегациялари, 14та халқаро парламент ташкилотлари вакиллари келди.

Евроосиё кенглигидаги мамлакатларнинг парламентлараро мулоқоти ва самарали ҳамкорлигини кенгайтиришни кўзлаган учрашув Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг Евроосиё интерграцияси ҳақидаги ғоясига 25 йил тўлиши билан бир вақтга тўғри келди.

Анжумандаги Қозоғистоннинг бош мақсади – Евроосиё давлатлари орасидаги зиддиятлар, дунёвий таҳдидларга қарши курашиб, ҳамкорликнинг тубдан янги моделини жорий этиш.

Мажлисда Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев маъруза қилиб, Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида қўлга киритган асосий ютуқларига тўхталди.

–Биз собиқ Иттифоқ тарқалгач, ҳудуди бўйича жаҳонда тўққизинчи давлат эканлигимизни ва ўз келажагимизни шакллантиришимиз кераклигини аниқ тушуниб етдик. Мамлакатнинг Тўнғич Президенти сифатида менга 30 йилга яқин вақт мобайнида Президентлик қилиш шарафи насиб этди. Халқ ишончи туфайли узоқ вақт эл бошқардим. Олдимизга буюк мақсадларни қўйиб, муваффақиятларга эришдик.  Иқтисодий силжиш ва халқнинг аҳволини яхшилашни бош мақсад сифатида белгиладик. Бозор иқтисодиётини нолдан бошлаб, бугунги кунда Қозоғистон жаҳоннинг энг ривожланган 50 давлати қаторига қўшилди, – деди у. 

Элбоши Қозоғистоннинг ядровий қуролсизланиш ва  қурол-аслаҳа тарқалишига қарши ҳаракатларга бор куч-ғайратини сафарбарлигини айтиб ўтди.

–Қозоғистон – БМТ Бош Ассамблеяси қабуллаган Ядровий қуролдан холи олам қуриш тўғрисидаги умумий декларациянинг ташаббускори ва ҳаммуаллифи бўлди. Атрофимиздаги қўшнилар билан бирга биз Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи бир минтақани барпо этдик, – деди Нурсултан Назарбаев.

Шунингдек, Элбоши бугунги кунда мамлакатимизда 130та этнос ва 46та конфессия вакиллари тотув ҳаёт суришаётгани, бу уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланганлигини билдиришини айтди.  Тўнғич Президент қозоқ тилини лотинчага  босқичма-босқич ўтказишнинг аҳамияти, кўплаб ёшларнинг хорижнинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олишига замин яратган “Бўлашақ” дастури ва Қозоғистонда ташкил этилган қатор университетлар ҳақида гапирди.

Элбоши фаол, кўпйўналишли ва тинчликпарвар сиёсат туфайли Қозоғистон ўзининг мустақиллиги ва миллий хавфсизлигини анча мустаҳкамлаб олганини таъкидлаб ўтди.

 

Akorda.kz, 2019-09-26, 23:13 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.