26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қурилиш ишлари ҳоким назоратида

*Девон мажлиси

Арис шаҳрини қайта тиклаш ишларига бағишланган девон мажлиси ўтди. Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қўсман Айтмухаметов раислик қилган мажлисда Арисда бажарилаётган ишлар ва йўл, канализация тармоқлари ва ҳужжатлаштириш масаласи  муҳокама қилинди.

Айни пайтда Арис шаҳрида уй-жойлар сони 8522 та бўлса, шундан 7 мингдан зиёди зарар кўрган. 468та уй яроқсиз ҳолга келган. Сўнгги маълумотлар бўйича, таъмирлаш ишлари юритилаётган уйларнинг кўпчилиги тўлиқ тугатилиб, оилалар уйларига кўчиб киришган. Қурилиш ишлари сифатидан қониқмаган ёки таҳлил хулосасига норозилик билдирган бир неча уй соҳиблари орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мажлисда Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов шаҳар мавзеларидаги қурилиш ишларига тўхталиб ўтди. Туркистон шаҳри 16та мавзега бўлиниб, улар бўйича вилоят бошқармалари, туман-шаҳарлари ва шаҳар ҳокимлигининг бўлимлари масъул этиб тайинланганди. Барча ҳудудларда  ишлар тўхтовсиз  юритилмоқда.  17000та кўчат ўтқазилиб,  уларни  томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. 

Мажлисни якунлаган вилоят ҳокими ўринбосари Қўсман Айтмухаметов барча мавзеларга  жавобгар шахсларларга қурилиш ва уни ҳужжатлаштириш, шунингдек, кўчаларни ёритиш ишларини қоидада белгиланганидек,  тўлиқ тугатишни топширди. 

 

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати., 2019-09-26, 23:18 516
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.