26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маданият соҳасида ҳам маош ошади

* Президент топшириқлари – ҳаётга! 

Маълумки, ҚР Президенти Қ. Тўқаев бу йилги Мактубида маданият ходимларини қўллашга алоҳида тўхталди. 

“Биз маданият соҳасида ишлайдиган фуқароларга етарли эътибор бермаяпмиз. Бу – аввало, кутубхона, музей, театр ходимларига тегишли масала. Уларнинг маоши кейинги  йилларда умуман ошгани йўқ. Шу сабабли маданият ходимлари, айниқса, ёш мутахассислар имтиёзли уй-жой дастурларида қатнаша олмаяпти. Бундай аҳвол бу касб обрўсини тушириб, муносиб кадрларнинг танқислиги ошкора сезилмоқда. Келаси йилдан бошлаб Ҳукумат маданият ходимларининг иш ҳақини кўпайтириши керак. Шунингдек, таълим ва соғликни сақлаш соҳаларидаги мажбурий ижтимоий имтиёзлар маданият соҳаси вакилларига ҳам берилиши лозим”, – дейилади унда.

Шу билан бир қаторда Президент оммавий спортни ривожлантириш заруратини ҳам қайд этади: 

“Миллат саломатлигини мустаҳкамлаш масалалари алоҳида эътибор талаб этади. Аҳолининг барча ёш гуруҳлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш муҳимдир. Болалар учун спорт инфратузилмасининг имкон қадар оммабоплигини таъминлаш даркор. 

Ушбу йўлни қонун жиҳатидан таъминлаш, шунингдек, Оммавий спортни ривожлантириш мажмуавий режасини қабул қилиш лозим”.

Президентнинг юқоридаги талабларини бажариш йўлида соҳа вазири Ақтўти Райимқулова 2025 йилга бориб, Қозоғистонда оммавий спорт билан шуғулланадиганлар  сони 35 фоизга ортишини маълум қилди. Ўтган йил натижаларига кўра мамлакатда  5,5 млн.дан зиёд фуқаро мунтазам равишда спорт билан шуғулланган, яъни фоизга чаққанда 29,8 фоиз. 

Дарвоқе, вазирнинг айтишича, Президент топшириқларини бажариш маданият ва спорт соҳаси ходимларининг ижтимоий шарт-шароитларини яхшилашга ёрдам беради. 

Маданият ва спорт вазирлиги ўз тарафидан маданият ва санъат соҳаси ходимларининг иш ҳақини кўпайтиришга оид тегишли Қоидаларни ишлаб чиқиб, Ҳукуматга топшириб қўйди. Улар йил охирида қабул қилинади. Маданият соҳасида машғул одам сифатида  ушбу масаланинг ҳал этилишини интизорлик билан кутаётганларни жуда яхши тушунаман, – деди у.

Демак, ушбу меъёр қабул қилинса, янги йилдан эътиборан маданият соҳаси ходимларининг моддий аҳволи яхшиланишига умид бор.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-09-26, 23:28 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.