26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободлик – элу юрт файзи

ҚР Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр махсус иш сафари билан Туркистон вилоятига келди

Роман Скляр Арис шаҳридаги уйлар ва иншоотларини тик­лаш ишларини кўздан кечириб, Тур­кистон шаҳрининг маъмурий, тарихий-маданий, иж­­ти­моий аҳамиятга эга қу­­рилиш майдон­ларини ора­ла­ди. 

Ишчи гуруҳ Туркистон вилояти ҳо­кими Ўмирзақ Шўкеев билан бирга даставвал хайрия жамғармаси маблағи ҳи­собидан қурилган, кам таъминланган оилаларга мўлжалланган 50та уйдан иборат кичик туманда бўлди. Янги уйлар битиш арафасида, ички пардозлаш ва жиҳозларни ўрнатиш ишлари юри­тилмоқда. Янги қурилиш майдонида зарур инфратузилманинг қурилиши олиб борилиб, келгусида бу ерда мактаб, болалар боғчаси биноларини барпо этиш режалаштирилган. Сўнг Ҳукумат раҳ­барининг ўринбосари Нур-Султан шаҳ­­рига бириктирилган 9-мавзенинг қури­лиш майдонидаги уйларга кириб, улар­нинг соҳиблари  билан учрашди.

Ишчи гуруҳ Арис шаҳрида мажлис ўтказиб, қурилиш жараёни ва аниқ ба­жа­рилган ишлар натижаларини муҳо­кама қилди. Арисда жами 68та ин­шоот жойлашган, ундан, 64таси тўкис таъмир­лашни ва 4таси тўлиқ қайта тик­лашни талаб қилади. ҚР Ҳукумати раҳ­­­барининг ўринбосари Туркистон шаҳ­рида жадал олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам танишиб, маъмурий бино, Ме­диамарказ, Нур-Султан майдони, Тўнғич Президент хиёбони, аҳолига хиз­мат кўрсатиш маркази, мусиқа макта­би ва шаҳар хиёбонининг қурилиш май­дончаларини оралаб кўрди. 

Иш сафари чоғида Роман Склярга Тур­кистон шаҳрининг Бош режаси кўр­сатилиб, янгидан қад кўтарадиган мада­ний-маънавий марказнинг лойиҳаси таниш­тирилди. Лойиҳага АҚШнинг SOM – (Skidmore Owings and Merrill) меъмор­чилик бюроси сафарбар этилган. Жаҳон даражасидаги меъморлик бюро­си дунё­даги энг ғаройиб, бетакрор иншоот­лар­нинг лойиҳаларини ишлаб чиққан.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-30, 21:12 634
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.