26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЯМТга тайёрмисиз?
Бу йил мактаб битирувчиларига бағишланган давлат имтиҳони икки қисмдан иборат. Битирувчилар ўзлари таълим олган даргоҳда имтиҳон топшириб, шунинг натижасига қараб аттестат оладилар. “Олтин белги” эгалари ҳам шу имтиҳон натижаси бўйича аниқланиб, тақдирланадилар. Мана шундан кейингина олий ўқув юртларига кираман дегувчилар Ягона миллий тестда қатнаша олади. “Олтин белги” эгалари, ўзга абитуриентлар билан натижалари тенг бўлиб қолган тақдирдагина устунликка эга бўлади. Вилоят таълим бошқармасининг бош мутахассиси Мўлдир Қилибаева бундай имтиёз олимпиада ғолиблари учун ҳам кўзда тутилганини маълум қилди. – Бу йил ЯМТ топшириқлари бир мунча мураккаблаштирилади. Абитуриентларга 3та анъанавий, 2та танлаган фани бўйича – ҳаммаси бўлиб 120та савол берилади. Битта саволнинг бир неча тўғри жавоби бўлиши мумкин. Уларни тўғри топган талабгорларга 2-3 балл қўйилади. Умумий энг юқори балл – 140 деб белгиланган. Айтганча, бу йил ЯМТ янги форматга ўтганлиги сабабли ота-оналар ва ўқувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда. Шу сабабли ҳозир мактабларда ахборий тушунтириш ишлари юритилиб, танлов тестлари ўтказилмоқда. Бултур ЯМТ натижаси бўйича элимиздаги энг яхши 100та мактаб тизимига киритилган минтақамиздаги 11та таълим даргоҳининг устозлари ҳам ўз тажрибаларини ўртоқлашиш мақсадида онлайн режимда очиқ дарслар ташкил этмоқдалар, – дейди Мўлдир Қилибаева. Вилоятда Ягона миллий тест синовлари 16 жойда ўтказилади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Шимкент шаҳридаги М. Ауезов номидаги ЖҚДУ, М. Сапарбаев номидаги ЖҚГИ, Жанубий Қозоғистон давлат фармацевтика академияси ҳамда Туркистон шаҳридаги Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУ ўқув базаларида қабул қилинади. Шу билан бир қаторда Тулкибош, Байдибек ҳамда Сариоғоч туманлари марказларидаги коллежлар ўқув базаларида давлат имтиҳонларини ўтказиш кўзда тутилмоқда.
С. ШАРИФБОЕВА, 2017-04-06, 10:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.