26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
АСТАНА – ТБИЛИСИ: муносабатлар мустаҳкамланмоқда

НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ ҚОЗОҒИСТОНГА РАСМИЙ САФАР БИЛАН КЕЛГАН ГРУЗИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ГЕОРГИЙ МАРГВЕЛАШВИЛИ БИЛАН УЧРАШДИ.

Давлат раҳбари Грузия Президентининг сафари оламшумул воқеалар – давлатлар ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йиллиги ҳамда ЭКСПО –2017 халқаро кўргазмасининг очилишига тўғри келганини таъкидлаб ўтди.

– Сизнинг ушбу сафарингиз ҳамда Грузиянинг кўргазмадаги иштироки учун миннатдорман. Бизнинг муносабатларимиз ҳамиша яхши бўлиб келган. Мамлакатларимиз мустақилликнинг дастлабки йилларида бир-бирига ҳар томонлама ёрдам кўрсатди. Қозоғистон Грузия иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан бирига айланди. Иккитомонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳеч қандай тўсиқ  йўқ. Шунинг учун Сизнинг сафарингиз муҳим аҳамиятга эга, – деди Нурсултан Назарбаев.

Грузия Президенти элимизнинг ривожланиш суръатларига қизиқиш билдириб, Қозоғистонга келишни анчадан буён ният қилганини айтди.

– Сизнинг ҳамда халқингизнинг қийинчиликка тўла йилларда жуда катта ишларни амалга оширганингизни ҳозир ўз кўзим билан кўриб турибман. Грузин халқи Сизнинг элингиз ҳамда шахсан ўзингиз кўрсатаётган кўмак учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уни баҳолай олади. Грузиянинг ЭКСПО – 2017 кўргазмасидаги иштироки жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Биз унда ўз иқтисодиётимизнинг ютуқларини кўрсатиб, анъанавий тотув қўшничилик муносабатларимизни давом эттира оламиз, – деди Г. Маргвелашвили. 

Шунингдек, Грузия Президенти иқтисодиётлар ҳамкорлиги концепциясида ўз элининг фаол иштирок этиб, халқлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратаётганини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнггида Грузия Президенти Нурсултан Назарбаевга узоқ йиллардан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун раҳматини айтиб, Астанадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

 

 

Президентнинг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-06-15, 11:51 786
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.