26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғурур уйғотади ҳар бир гўшаси

Вилоят ҳокими туманларни оралади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Ўрдабоши тумани хўжаликларининг деҳқонлари билан учрашди.   “Ақ-Ўрда-Б” МЧБ жорий йилдан бошлаб йилига 2 марта ҳосил етиштиришни йўлга қўйибди. Эрта баҳорда Голландиядан келтирилган картошка экиб, фойда кўрган тадбиркор кейин карам эккан.

Вилоят ҳокими шундан сўнг 130 гектар ерда янги технология асосида, сувсиз тарвуз етиш­тирган мутахассисларнинг иши билан танишди. Улар келгусида 40 гектардан йиғилган тарвуз уруғини АҚШга экспорт қилиш­ни режалаштиришмоқда. Хо­рижликлар ушбу тар­вуз уру­ғи­дан косме­тика индус­триясида фойда­ланишади.  

 Ў. Шўкеев  деҳқонларга меҳ­нати эвазига келган даромадни исроф қилмай, тарвузни қайта ишлаб, шарбат тайёрлаш ва чиқиндисиз маҳсулот ишлаб чиқаришни топширди. Ўр­да­боши туманининг қиш­лоқ хў­жалиги соҳасида замона­вий технологиялардан фойда­­­­ланиб, аҳолини иш билан таъмин­лаш мақсадида 18та йў­на­лиш бўйича 46та лойиҳани йўл­га қўйиш режалаштирилган. 

Вилоят раҳбари иш сафари давомида “STANDART PETRO­­­­LEUM CO” МЧБнинг нефть-кимё заводида бўлди. Янгидан қад ростлаётган комбинатнинг ло­­йиҳаловчи компанияси – Россиянинг “ЭТН-Циклон” ил­мий ишлаб чиқариш бир­лаш­маси. Заводда АИ-92 ру­сумли бензин, дизель ёнил­­ғиси, суюлтирилган газ ва кокс чи­қарилади. Йилига 2 мил­лион тонна хомашёни қайта иш­лай­диган корхона қурилиши 2021 йили битказилади. 

Шунингдек, вилоят раҳбари Сайрам туманида бўлиб, ян­гидан очилган “Қорабулоқ” мол бозорининг фаолияти билан танишди. Минтақа раҳбари бозор раҳ­бариятига малакали мута­хас­сисларни ишга жалб этиб, чор­ва моллари юқумли касал­ликларининг ол­дини олиш чораларини кучайтиришни топ­­ширди.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати хабар қилади, 2019-09-30, 21:28 54
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.