26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Олий суд раиси Жақип Асанов Туркистон вилоятига махсус иш сафари билан келди

Жақип Асанов минтақа раҳбари Ўмирзақ Шў­кеев билан бирга “Nur Otan” партияси вилоят филиалининг “Open Space” шаклида очилган Жамо­ат қабулхонаси идорасининг фаолияти билан таниш­ди. Шаҳар марказида жойлашган идорада  ви­лоят аҳолиси электрон турда аризаларини рўй­хатга қўйиб, тегишли жавобини олиши мумкин.

Меҳмонларни жамоат қа­бул­хонаси идораси иши билан партия вилоят филиали раи­сининг биринчи ўринбосари  Бей­сен Тажибаев таништириб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. 

“Nur Otan”  партиясининг Раи­си Н. Назарбаев партия Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлисида “Ишонч. Мулоқот. Ке­лажакка аниқ қадам” – “Nur Otan”  партиясининг 7 вазифаси” номли партия фаолиятини ти­зимли янгилаш дастурини тав­сия қилганди. Шунга би­но­ан Жамоат қабулхонаси фу­қа­роларнинг ечимини кутаётган ма­салаларини ҳал этишни мақ­­сад қилган. Таъкидлаш жоиз­ки, бундай форматдаги қа­­бул­хона вилоят раҳбари Ў. Шў­ке­евнинг ташаббуси билан Тур­кистонда очилди. Ўн кун ичида  қабулхонага 184 киши ариза ташлаган.  

Шу ерда минтақа раҳбарининг ўзи халқ билан учрашиб, улар­нинг масалаларини ҳал этишга ҳаракат қилди. 

ҚР Олий суди раиси, шу­нинг­дек, вилоят ҳокими Ў. Шў­кеев­нинг ташаббуси билан очилган Тур­­кистон минтақасини ри­вож­лан­­­тириш лойиҳавий идо­ра­сининг иши билан ҳам таниш­ди. Идора бугунги кунда 2 минг­дан зиёд лойиҳани амал­га оширмоқда. Замонавий ло­йи­ҳавий услубларни амалиёт­да қўллаб, давлат бошқа­рув тизимига жорий этиш – идо­ра­нинг бош мақсади.

Бу ердаги ишлар билан та­нишган мамлакатимизнинг бош ҳаками худди шундай мар­каз­лар сонини кўпайтириб, ке­ла­жакда лойиҳа яратишга ёш­лар­ни кўпроқ жалб этишга ча­қир­ди. Жақип Асанов Тур­кис­тон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев билан бирга вилоят су­ди биносининг тамал тошини қўй­ди. Режага мувофиқ, бино 2021 йили тўлиқ битказилади.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-01, 20:45 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.