26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
340 минг тонналик хирмон уйилади

Жорий йил кўкламда жетисайлик пахтакорлар 45028 гектар ерга яхши ниятда чигит қадашган эди. Бугунги кунгача 1097,5 гектар майдондаги пахта териб олинди. Ҳосил ҳар гектарга 21,6 центнердан тўғри келмоқда. Буни Минтақавий коммуникациялар хизматининг сайёр матбуот анжуманида Жетисай туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси Дастан Дуйсенбаев маълум қилди.

Туркистон вилоятидаги 131,1 минг гектар майдондаги пахта­зордан 340 минг тонна “оқ олтин” териб олиш режалаштирилган. Бугунги кунга 1,44 минг гектар пахта майдонидан  3,2 минг тон­на ҳосил (гектаридан 21,8 цент­нер) кўтарилди. 

Жетисай туманида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ялпи маҳ­су­лот ҳажми жорий йилнинг 8 ойида 3,5 млрд. тенгедан кўп­роқни ташкил этди.

– 2019 йилда туманда 77,3 минг гектардан зиёд ерга қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. 4931 гектарда – бошоқли экинлар, 45028 гектарда – пахта, 19884,6 гек­тарда – сабзавот ва полиз экин­лари, 6474 гектарда – озуқа­боп экинлар, 883,7 гектарда эса мева ва узум етиштирилди.

16951 тонна ғалла, 557661,6 тонна сабзавот ва полиз маҳсу­лотлари, 7152 тонна мева ва узум йиғиштириб олинди, – деди Д. Дуйсенбаев.

Мўл ҳосил олишда уруғчилик соҳасини ривожлантириш, сер­ҳо­­сил навларни етиштириш кат­та аҳамият касб этади. Жети­сай туманида 3та уруғчилик хў­жалиги фаолият юритиб, улар дав­лат томонидан қўллаб-қув­ват­­ланмоқда.

 

 

Туркистон вилояти минтақавий коммуникациялар хизмати., 2019-10-01, 20:56 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.