26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ ШЎКЕЕВ: “Арисда ўтказилган кўламдор иш – барчамиз учун бебаҳо тажриба бўлди”

Арис шаҳрини тиклаш ишларида қатнашган ишчилар ишларини тугатиб, уйларига қайтишмоқда

Арис шаҳрини тиклаш ишларида қатнашган бир қанча мавзе қурувчилари  ишларини тугатиб, уйларига қайтишмоқда. Бу мавзеларнинг барчасида  тўкис таъмирлаш  ишлари тўлиқ тугади.  Бу кеча Арисда ўтган девон йиғилишида айтилди. 

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган йиғилишда Арисда амалга оширилган ишлар, йўл, инфратузилма ва ҳужжатлаштириш масаласидаги сўнгги маълумотлар тилга олинди. Портлашдан 8 мингдан зиёд уйнинг 7634таси зарар кўрган бўлса, улардан 500га яқини мутлақо яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, тўлиқ қайта тикланган иншоотлар рўйхатида кўпқаватли учта уй бор. Айни пайтда бу уйларнинг ҳам қурилиши тугатилиб, ички пардозлаш ишлари юритилмоқда. Мазкур ишларга вилоятда 3 мингга яқин киши жалб этилди. 

–Уч ойда тўлиқ янгиланган Арис шаҳрида олиб борилган иш барчамиз учун мисли кўрилмаган, бебаҳо  тажриба бўлди. Қисқа вақт ичида шаҳарни қайтадан  тиклаш  – тарихда бўлмаган. Бу мамлакатимиздаги бирлик ва тотувликни кўрсатади. Бундай ҳолат энди ҳеч бошимизга тушмасин, – деди вилоят ҳокими.

Мажлисда Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов кўҳна шаҳардаги қурилиш ишлари ҳақидла ахборот берди. Бугунги кунда вилоят маркази 16та мавзега бўлиниб, уларга вилоят бошқармалари ва туман-шаҳарлари, шаҳар ҳокимлиги бўлимлари масъул этиб тасдиқланган. Ҳокимнинг айтишича, барча ҳудудларда ишлар жадал юритилмоқда. 

Шу ўринда Ўмирзақ Шўкеев шаҳар раҳбарига халқ билан ишлаб, тозалик ва тартибни назорат остига олишни топширди. Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш ишини назорат қилишни вилоят ҳокими ўринбосари Улан Тажибаевга юклади. Бундан буён Туркистонда намунали кўча, ҳовлилар аниқланиб, пешқадамлар рағбатлантириладиган бўлди. 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-10-02, 02:35 718
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.